Асосий мавзулар
24 декабр 2019

“Сайлов холис ва шаффоф ўтиши мумкин эмас эди”

Чунки ҳали Ўзбекистонда сайловни тўлиқ демократик тамойиллар асосида ўтказиш учун етарлича шароит мавжуд эмас.

Худди шундай фикр билдирган мустақил кузатувчи Аброр Турсуновнинг “Элтуз” билан суҳбатда таъкидлашича, ҳукумат мамлакатда сайловни имкон қадар халқаро ҳамжамият кўз олдида демократик тарзда ўтказишга ҳаракат қилгани, бунинг учун бир мунча имкониятларни яратиб берганининг ўзи ҳам олдинга ташланган катта қадамдир. 

“Мана шу ҳаракатлар ҳозирги босқич учун олқишланадиган ҳолат аслида. Зеро, мамлакат ҳам, унинг халқи ҳам сайлов тўлиқ демократик тарзда ўтишига етарлича заминга эга эмас. Каримов даврининг сайлов ўтказиш механизмлари ҳали ҳам ишлаб турибди. 

Ўша амалдорларнинг катта қисми ҳали ҳам от устида. Аҳоли зеҳниятига Каримов даври сайловларининг нуқси уриб бўлган. Уларни йўқотиш учун ҳали кўп иш қилиниши керак

Биз ҳеч бўлмаганда мустақиллик арафасида ва бошларида эркинлик, ошкоралик, жамиятдаги сиёсий қарама-қаршиликлар фонида ўтган сайловларнинг даражасига ҳам ета олганимиз йўқ ҳали”, дейди А.Турсунов.

Унинг сўзларига кўра, айни шу сабаблар сайловда маъмурий усуллардан фойдаланилишига, маҳаллий амалдорларнинг сайловга очиқча аралашувига сабаб бўлган. Хусусан, номзодлар рўйхатларининг ҳокимликлар томонидан тасдиқлангани, улар танлаган одамларнинг номзодликка қўйилгани ҳақидаги хабарлар бекорга пайдо бўлмаган. 

Бўлиб ўтган сайловда давомат 67,8 фоизни ташкил этди. Мустақиллик йиллари давомида илк бор шундай паст давомат кузатилди. Шу пайтгача сайловларда давомат 85 фоиздан кам бўлмаган.

Бу ҳолатни ижобий баҳолаган ижтимоий тармоқ фаоллари паст давомат “сайловда кўзбўямачиликлар, овозларни сохталаштириш ҳамда қўшиб ёзиш кам бўлгани аломати» эканини таъкидламоқда. 

“Бу фикрларга қисман қўшилиш мумкин. Сайловда маъмурий усуллар қўлланилгани, номзодларнинг аксарияти ҳокимият томонидан сараланганини инкор этиб бўлмайди. 

Шунинг учун давоматнинг пастлигини ҳозирги “очиқлик замони”га мослашиш талаби билан изоҳласа, тўғрироқ бўлади”, дейди мустақил кузатувчи А.Турсунов “Элтуз” билан суҳбатда. 

Унинг фикрича, ҳозир ҳукумат учун сайловни халқаро ҳамжамият назарида легитимлаштириб олиш муҳим масаладир. 

Гарчи демократик давлатлардан келган халқаро кузатувчилар сайлов ҳақида кўпгина салбий хулосалар айтаётганига қарамай, уларнинг тўлиқ таркибда бу муҳим жараённи кузатишга рози бўлганининг ўзиёқ президент Шавкат Мирзиёев имижига ижобий таъсир қилади.

“Чунки Каримов диктатурасидан сўнг мамлакатнинг халқаро ҳамжамиятга очилаётганини кўрсатиш учун бу сайловнинг роли жуда катта бўлди. Дунё Ўзбекистондаги ўзгаришларга ишонч билан қарашига кучли туртки бўлди бу жараён. Ҳозирча унинг энг муҳим жиҳати ҳам шудир”, деди А.Турсунов.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
4 май 2020
Йигирма бир йилни қамоқда ўтказган бухоролик 43 яшар Жамшид Восиев бугун, 4 май куни озод этилди. Бу ҳақда унинг ...
30 сентябр 2015
Бугун, 30 октябр куни, камида 4 нафар бўлган бир гуруҳ одамлар иккита машинада Ангрендан то Тошкентгача ҳуқуқ ҳимоячиси Дмитрий ...
23 март 2016
22 март куни Жиззах вилоят жиноий ишлар судида бўлиб ўтган аппеляция махкамасида, судланувчилар Арамаис Авакян, Фурқат Жўраев, Бектемир Умрзоқов ...
15 апрел 2016
Ўзбек матбуотига берган интервьюларида режиссер янги фильм воқеалари ўтган асрнинг 90 йиллари бошида, Ўзбекистон эндигина мустақиллика эришга даврдаги тарихий ...
Блоглар
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...