Асосий мавзулар
29 январ 2020

Хитойнинг Ухань шаҳридаги 30 ўзбек талаба карантин боис Ўзбекистонга қайта олмаяпти

Бош вазир Абдулла Арипов 28 январь куни коронавирус хатари бўйича йиғилиш ўтказди. Ҳар бир идора ва ташкилотлар, шу жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Чегара қўшинларига топшириқлар берилди.

Аммо «Элтуз» суҳбатлашган врачларга кўра, Ўзбекистонда коронавирусни аниқлайдиган проба ускуналари мавжуд эмас.

Айни пайтда бу хатарли вирус Хитой Халқ Республикасидан бошқа ҳудудларга ҳам ëйила бошлади.

29 январь куни Яқин Шарқда илк бора коронавирусга чалинган хаста қайд қилинди. БАА Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, Хитой Халқ Республикасининг Ухань шаҳрида қариндошлари бўлган оила аъзоси коронавирусга чалинган.

Шунингдек, Гонконг, Макао, Тайвань, Австралия, Вьетнам, Канада, Малайзия, Непал, Сингапур, АҚШ, Таиланд, Франция, Жанубий Корея ва Японияда ҳам коронавирусга чалинганлар аниқланди.

29 январга келиб, коронавируснинг 2019-nCoV шаклини юқтирганлар сони дунëда 6000 кишидан ошди. Бу касалдан ўлганлар сони, 29 январь кунги маълумотга кўра, 132 кишини ташкил қилган ва уларнинг ҳаммаси ХХР турғунлари.

Германияда ҳам Хитой вирусига уч киши чалингани маълум бўлди. Улардан бири – Германиянинг Мюнхен шаҳрида яшовчи 32 яшар немис Шанхайдан келган таниши билан кўришган чоғида касал юқтирибди. Ҳозир уни карантин боксга олишган.

Майли, Германия эпини қилади. Мабодо Хитойнинг Ухань шаҳридаги 30 нафар ўзбекистонлик талаба юртга қайтилса ва улар орасида касаллар бўлса, бунинг оқибатини Ўзбекистон тиббиëти эплай оладими? Хитой вируси инкубация муддати икки ҳафта.

Ҳозиргача фанга номаълум бўлган коронавирус шамоллаш ва йўтал симптомларини ўз ичига олган ўткир нафас йўли инфекциясини келтириб чиқаради.

Вирусдан муолажа усули ёки эмлаш воситаси ҳозирча мавжуд эмас.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
21 март 2023
Gazeta. Uz нашри таги ўзбекистонлик Украина қочқинлари Германия бошкенти Берлинда ресторан очди «мазаси яхши» деб ëзгани учун бу емакхонани ...
3 сентябр 2020
Рамзан Қодировнинг 22 ёшли қизи вазир ўринбосари бўлгани ҳақида деярли барча ўзбек интернет сайтлари ёзди. Лекин бу хабарнинг ўзбек ...
15 март 2016
Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон камида 34 кишининг умрига нуқта қўйган Анқара портлашларидан сўнг «терроризмни тиз чўктириш»га ваъда берган ...
15 декабр 2015
Бугун Остерсунд туман суди Обид Назаровга суиқасдда айбланган тошкентлик ёлланма қотил Юрий Жуковскийни 18 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...