Асосий мавзулар
25 феврал 2020

Cotton Campaign: Ташриф фойдали, бироқ Ўзбекистон тизимли мажбурий меҳнатни тугатиши керак

Cotton Campaign халқаро коалиция делегацияси 2020 йил 28 январдан 5 февралгача Ўзбекистонда бўлиб, ҳукумат аъзолари ва ҳуқуқ ҳимоячилари билан мамлакатда пахтачиликда қўлланилаётган мажбурий меҳнатга тааллуқли масалаларни муҳокама қилди.

Куни кеча Cotton Campaign халқаро коалициясининг матбуот учун хабарномаси эълон қилинди. Унда Тошкентда ҳукуматнинг ислоҳотларни етарли даражада англашига қаратилган “конструктив, фойдали ва долзарб” мулоқот бўлиб ўтгани айтилган.

Ўзбекистон ҳукуматининг вазиятни яхшилаш учун аниқ саъй-ҳаракатларни шакллантириши муҳим аҳамият касб этади. Булар пахтачилик тармоғида мунтазам мажбурий меҳнатни бартараф этиш, таркибий ислоҳотларни амалга ошириш ва фуқаролик жамияти учун имкониятларни кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирлардир, дейилади ташкилот хабарида.

Cotton Campaign халқаро коалицияси ташаббуси билан Ғарбнинг 300 дан ортиқ тўқимачилик корхоналари теримчиларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилаётгани сабабли ўзбек пахтасидан фойдаланмасликка оид мажбуриятларни ўз зиммаларига олганди. Бундан ўн йил аввал бошланган ўзбек пахтаси бойқоти давом этмоқда.

Сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистон ҳукумати вазиятни яхшилаш учун қатор ижобий ишларни амалга оширди, жумладан, болаларни, талабаларни, таълим ва тиббиёт муассасаларининг аксарият ходимларини теримга жалб этишдан воз кечди.

Бироқ 2019 йилги терим мавсумида маҳаллий ҳокимият томонидан давлат хизматчилари ва хусусий сектор ходимларини мажбурий тарзда пахтага чиқариш ёки пахта пулини тўлаттириш кузатилди. 

Хабарномада Cotton Campaign халқаро коалицияси” жорий йилнинг 23 март куни Вашингтонда бўлиб ўтадиган умумий йиғилишда ўзбек пахтасига бойкотни олиб ташлаш ёки сақлаб қолиш бўйича ўз позициясини кўриб чиқиши билдирилган. 

Cotton Campaign  – Ўзбекистоннинг пахта cаноатидаги мажбурий меҳнатни тўхтатиш мақсадида ташкилотлар, сармоядорлар ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг бирлашган глобал коалициясидир.

Тағин ўқинг
28 март 2019
АҚШ Меҳнат департаменти ўзбек пахтасини сотиб олинмаслиги керак бўлган товарлар рўйхатидан чиқарди. Бу АҚШ ўзбек пахтасини етиштиришда болалар меҳнати ...
29 сентябр 2020
Исми ва иш жойи “Элтуз”га маълум эксперт йўллаган мактубда Ўзбекистон маданиятига ва тарихига оид обидаларнинг сақланиши юзасидан айнан шундай ...
15 август 2017
Ёдгор Обид – 1940 йилда Тошкент тумани Кўктерак мавзейида туғилган. Москвадаги Олий адабиёт Институтида таҳсил олган. «Оққуш эртаги» номли ...
14 ноябр 2018
Ўзбек ҳукумати Россия билан ҳамкорликда ўзининг космик дастурини ишлаб чиққани ҳақида 12 ноябрь куни «Интерфакс» агентлиги хабар тарқатди. «Ўзбекистонга ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...