• Фото: Германияда қўлга олинган Суннатулло Каримов
Асосий мавзулар
24 апрел 2020

Германияда тўрт тожикистонлик теракт тайëрлашда гумонланиб қўлга олинди

15 апрель куни Германиянинг Шимолий Рейн-Вестфалия бўлгасида тўрт нафар тожикистонлик ИШИДга алоқадорликда айбланиб қўлга олинган. Бундан олдин бу экстремистик гуруҳ раҳбари ҳам қўлга олинган хабар қилинган эди.

Бу ҳақда Германиядаги Der Spiegel журнали хабар тарқатди. Мақолада ëзилишича, бу 4 нафар тожикистонлик 2019 йилнинг январь ойида ИШИД (Ироқ Шом исломий давлати) раҳнамоларига байъат бериб, Германияда портлашлар ўтказиш бўйича топшириқ олган. Улар Германиядаги одам гавжум жойлар ва АҚШ ҳарбий базасида теракт ўтказиб, юзлаб одамни ўлдиришни режалашган.

Шунингдек, уларда ўлдириш учун “исломга қарши бўлганлар” рўйхати бўлган.

Қўлга олинганларнинг уйидан топилган қурол-аслаҳа мусодара қилинган.

Немис қонунлари тергов пайтида одамлар исми тўлиқ очиқланишига изн бермайди. Шу боис, Шимолий Рейн-Вестфалия федерал ери прокуратураси ҳибсга олинганларнинг фақат исмини келтирди.

Булар Азизжон. Б., Муҳаммадали. Г., Фарҳодшо. К., Суннатулло. К. Равшан.

Озодлик радиоси тожик хизмати cуриштирув ўтказиб, терроризмда айбланиб қўлга олинганлардан бирининг шахсини аниқлади ва отаси билан суҳбатлашди.

Гап Мўминобод туманида туғилган ва 2016 йили Германияга кетган Суннатулло Каримов ҳақида.

Тожикистон прокуратураси қўлга олинганлардан бири Душанбедан, яна бири эса Рудакий туманидан эканини маълум қилган.

2016 йилда Германияда Тожикистон ватандоши Маҳамадсаид Саидов ИШИД сафида терроризм билан шуғулланганликда айбланиб қўлга олинган эди.

Расмий маълуморларга кўра, Сурия ва Ироқдаги исломий жангарилар сафига Тожикистоннинг 2000 дан зиëд ватандоши қўшилган.

40 минг долларга қотиллик буюртмаси

17 апрель куни нуфузли Der Spiegel газетаси қўлга олинган тожикларга оид терговнинг айрим тафсилотларини очиқлади. Унда ёзилишича, Равшан Б. 2019 йилнинг январида швед телефонидан чиққан, шахси аниқланмаган кимсадан албаниялик тадбиркорлардан бирини ўлдириш ҳақида буйруқ олади. Бу қотиллик учун Германиядан иқомат сўровчи мақомидаги шахс 40 минг доллар олади ва Албанияга боради, бироқ уни фиаско кутади: у кутилаётган қурбонининг шахсини аниқлай олмайди.

«Шпигел»нинг ёзишича, Равшан Б. олинган пулнинг ярмини ИШИДдаги «қуролдош биродарлари»га жўнатмоқчи бўлган, қолган қисмини эса афтидан «буюк режалар»ни кўзлаган «ўзи ва шериклари эҳтиёжи»га сарфламоқчи бўлган. Немис нашри 20 кишидан ташкил топган махсус тергов гуруҳи йиғилган барча материалларни ўрганиб, Равшан Б.нинг шериклари дея кўрилган яна тўрт шахс ҳибсга олиниши керак, дея хулоса чиқаргани ҳақида ёзади.

Равшан Б., «Шпигель»га кўра, ушбу гуруҳда ИШИД алоқачиси ролини ўйнаган. Бу нашр, шунингдек, тергов Тожикистон тарафи террорчиликда гумон қилинаётганларни фош этишда етарли тажрибага эга эмаслигига ҳам ишора қилади. Чунки аввал бошидан уларга «гумон қилинувчиларнинг телефон суҳбатларини ўгириш ва бу сўзлашувларга баҳо бериш учун тилмочлар топиш осон бўлмаган. Суриядаги ИШИД аъзолари орасида жуда кўп тожиклар бор», дея тасдиқлайди нашр.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 июн 2016
23 май куни Германиянинг Тошкентдаги элчихонасидан чиқиб озроқ яëв юриб, тошкентликлар орасида “ажралиш ҳайкали” дея ном чиқарган монумент олдига ...
18 январ 2021
2020 йил 16 март куни Фарғона вилоятининг Қува туманида яшовчи 18 яшар Розияхон Содиқова Фарғона шаҳрида ўғирлаб кетилганини «Элтуз»га ...
10 ноябр 2022
Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиймиз. Дастлабки шикоят Қашқадарёдан. “Обод маҳалла”нинг абгор кўчалари “Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри ...
18 январ 2019
Ўзбек матбуоти Бухоро вилоятининг Олот тумани ҳокими Шерали Саломов йиғилишда фермер Ориф Дурматовни калтаклагани ва шу йилнинг 9 январида ...
Блоглар
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...