Асосий мавзулар
25 май 2020

«Юлдуз Усмонова синдроми» ëки Ислом Каримов нега норози?

Гулнора Каримованинг қизи ва ўғли ўзбек тадбиркорларини «амнезия» (унутиш касаллиги)га чалинганликда айблашди.

Сўнгги икки ҳафтада турли йилларда Гулнора Каримова билан бирга иш юритган бир қанча ўзбек тадбиркорлари Ислом Каримовнинг тўнғич қизи билан ўз алоқалари ҳақида ёзишди.

Ҳусусан,  ўзбек тадбиркори Жасур Абдураҳмонов Кун.ўзга берган интервьюсида 2008 йили Юнусобод тумани суди томонидан 3 йил шартли жазо олганидан сўнг Ўзбекистондан чиқиб, 2019 йилгача чет элда яшашга мажбур бўлгани ҳақида гапирди. Ўз муаммолари сабабини у Гулнора Каримованинг унга уйланиш таклифини рад этгани учун унинг ғазабига учрагани билан изоҳлади.

«Корзинка» савдо тармоғи эгаси  Зафар Ҳошимов эса Гулнора Каримова билан ҳеч қачон учрашмагани ва бизнесда ҳамкорлик қилмаганини иддао қилди.

Тадбиркор Жаҳонгир Аҳмедов Levis, Benetton, Quicksilver, Mango бошқа таниқли брендларга оид савдо тармоғи, шунингдек, соғломлаштириш марказлари эгаси, 2008 йили Гулнора Каримовага тегишли савдо мажмуаларини ижарага олганини тасдиқлади. Аммо Гулнора Каримованинг ўзи билан шахсан ҳеч қачон таниш бўлмаганини айтди.

Ушбу баёнотларга жавобан Каримованинг болалари ижтимоий тармоқда ўз мурожаатларини эълон қилишди. Бунда улар афтидан бизнесменларнинг «Юлдуз Усмонова синдроми» билан касалланишгани, яъни оналарининг бизнес ҳамкори бўлишганини унутишгани ҳақида ёзишди.

Лондонда яшовчи Имон ва Ислом Каримовлар барча интервьюларнинг «буюртма» экани, оналарига қарши ахборот хуружини эса «ДХХ раҳбар ходими» Абдурауф Ваҳобов ташкиллаштираётганини иддао қилишди

Каримованинг фарзандларига кўра, «10-синф маълумотига эга тадбиркор» Абдураҳмонов Жасурнинг ДХХ олдида ҳеч бир «куракка сиғмайдиган» муаммолари бўлган. Уни жиноий уюшма тузиш ва чегарадан ноқонуний ўтишда айблашган ва ҳибсга олишган. Прокуратура унга 16 йил сўраган, бироқ у Тошкент шаҳридаги ўзига қарашли 100 та квартирани бериб жазодан қутулган. Ҳибсга олингунига қадар у Каримованинг марҳамати билан парламентга депутат бўлиб «сайланган» эди.

Каримованинг фарзандлари «амнезия билан касалланган» яна бир бизнесмен Зафар Ҳошимовга у 25% таъсис пакети акциясини Давлат хавфсизлик хизматидаги «ҳукмдор шахслар»га бергач, «Корзинка»нинг Гулнора Каримовага тегишли бўлган 26% акцияси «йўқотилгани» ҳақида эслатишди.

Каримованинг фарзандлари Зафар Ҳошимовнинг хотини Мадина Мўминова 10 йил мобайнида Каримовага тегишли бўлган  Bella Terra ялтироқ журнали бош муҳаррири бўлгани, «Корзинка» супермаркетлар тармоғига тегишли илк дўкон эса ИИВ биноси рўпарасидаги Каримовага тегишли бўлган ерда қурилганини ҳам эслатишди.

Шундай қилиб, агар Каримованинг болалари тасдиғига ишонилса, ҳар қандай ҳукумат иқтидори пайтида бизнес қилишга қодир Ҳошимов Каримовадан мусодара қилинган 25% фоиз акцияни ДХХнинг юқори лавозимли ходимларига берган бўлиб чиқяпти.

Имон ва Ислом Каримова баёнотидан келиб чиқадики, уларнинг оналаридан олиб қўйилган бойликлар мамлакат бюджетига қайтарилмаган, балки мусодара қилинган ва эндиликда тағин янги ҳукумат вакиллари томонидан ўғирланган.

«Буюртма интервьюларнинг асосий саволи: «Агар сен бу бойликлардан хавотир олаётган бўлсанг, у ҳолда улар сенинг онанг қўлига қайси йўл билан келиб тушди? Бунга шундай жавоб берган бўлардик, бу «барча бойликлар», гарчи тортиб олинган, бироқ улар халққа етиб бормаган, ва бизнинг ягона хавотиримиз, булар (Каримовадан мусодара қилинган мулклар – таҳр.) зарарни қоплаш учун кўзланган сумма 1,2 млрд долларни ташкил этиши керак», дея ёзишди Каримованинг болалари 22 май куни Инстаграм саҳифасида оналари ҳимоясига эълон қилган баёнотларида.

2020 йилнинг 18 мартида Тошкент шаҳри суди ўзининг ёпиқ мажлисида Гулнора Каримовани 13 йилу 4 ойга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди. Олий суд ахборот хизмати билдиришига кўра, суд Каримовани жиноий уюшма тузиш, товламачилик, маблағларни ўзлаштириш йўли билан ўғирлик, жиноятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва бошқа жиноятларда  айбдор деб топган. Ушбу жазони ўташ муддати 2015 йил 21 августдан бошланиши белгиланган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 июн 2016
80- йиллар охирларида саҳна юзини кўрган «Ойна» драматик асари орқали прокурорларнинг арзанди ўғиллари қилаëттган жиноятларни фош қилган ëзувчи «коммунист ...
24 июл 2018
Совет ҳукумати синфийлик жамиятини йўқотиш, ҳамманинг тенглиги йўлида 70 йил сиёсат юритди. Ислом Каримов эса “Бизда ўта бойлар ҳам, ...
25 октябр 2017
23 октябр куни “Элтуз” нашрининг мобил мухбири жўнатган фотосуратда супурги кўтарган мактаб формасидаги бир гуруҳ мактаб ўқувчиларини кўриш мумкин. ...
26 феврал 2019
Тошкент шаҳри прокуратураси шаҳар ҳокимлигининг Анҳор бўйидаги бузилаëтган 78-уйда яшовчиларни кўчиришда қатнашган мулозимга интизомий чора кўрди. Бу айни маҳалла ...
Блоглар
2 июл 2020
6-синфда ўқирдим, Кампучияда давлат тўнтариши бўлиб ҳукуматга Пол Пот раҳбарлигидаги “Қизил кхмерлар” келганини, улар бутун ...
25 июн 2020
​​Халқаро пресс-клубда матбуот анжумани бўлиб ўтибди, унда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов ...
21 июн 2020
(бўлган воқеа) Таржимон сифатида Россиянинг милиция бўлимларидан бирига чақиришган эди. Бўлимда жиноятчи сифатида гумон қилинган ...