Асосий мавзулар
3 август 2020

Акфа университети давлатдан 30 гектар ер ва солиқ имтиёзлари олмоқда

Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимидаги вазият ёмонлашган бир пайтда Тошкент шаҳри ҳокими билан боғлиқ хусусий университет тўғрисидаги давлат ҳужжатлари ғазаблантирмоқда.

Кристиан Ласслетт

Ўзбекистон пойтахтида соғлиқни сақлаш инфратузилмаси оғир аҳволга тушиб қолган бир пайтда Тошкент шаҳри ҳокими томонидан таъсис этилиб, конгломерат томонидан ташкил этилган янги хусусий тиббиёт университети учун ҳукуматнинг сахий ёрдами борасида саволлар туғилмоқда. 

Ўтган йили Eltuz Ольстер университетининг Тошкент шаҳри ҳокими, бизнесмен Жаҳонгир Ортиқхўжаевга боғлиқ корхоналарга давлат томонидан катта имтиёзлар берилишига оид тадқиқотини эълон қилганди.

Ушбу имтиёзлар Ортиқхўжаевнинг Ўзбекистондаги “Акфа-Артель” гуруҳидаги корхоналар учун Тошкентда йирик мулкни ривожлантириш мақсадида қурилиш шартномаларини тузиш ва сармоявий имкониятларни ўз ичига олади. Ўшанда Ортиқхўжаев барча манфаатлар тўқнашувини рад этиб, у гуруҳни бошқаришда қатнашмаганини таъкидлаганди. Ўзбекистоннинг корпоратив реестрига кўра, ҳоким “Акфа-Артель” гуруҳида катта улушларга эга.

Ўзбекистон ҳукумати янги хусусий олий ўқув юрти – Акфа университетига Тошкент вилоятидаги 30 гектар ер майдони, шунингдек, солиқ имтиёзлари беришни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини эълон қилганидан кейин жамоатчилик орасида янги норозиликлар юзага келди. Бу эса шаҳарнинг заиф соғлиқни сақлаш инфратузилмаси COVID-19 оғирлиги остида чўкиши билан боғлиқ.

Акфа университети ректорининг сўзларига кўра, университет “2019 йилда “Акфа” компаниялар гуруҳи томонидан ташкил этилган”. Университет веб-сайтида ходимлар, низомлар ёки бошқарувга оид маълумотлар жуда кам.

Тошкент шаҳри ҳокими билан яқин боғлиқ гуруҳ томонидан бошқариладиган хусусий тижорат тиббиёт университетига катта майдонлар ва бошқа имтиёзлар берилиши, айниқса, Президент Мирзиёев ҳокимнинг COVID-19 бўйича ҳисоботини қаттиқ танқид қилгани сабабли мунозарали таклифдир. Имтиёзлар ва давлат активларидан ноаниқ равишда шахсий манфаатларда фойдаланиш кенг миқёсда бўлиб, бу манфаатлар тузумнинг юқори мартабали амалдорларига бориб тақалади. 

Акфа университети учун ажратилиши кўзда тутилган 30 гектар майдонни ҳозир Тошкент шаҳри ҳокимлигига қарашли компания эгаллаб турибди. Ортиқхўжаев бошчилигидаги шаҳар ҳокимлиги бизнесни бошқа жойга кўчиради ва мавжуд иншоот солиқ тўловчининг ҳисобидан бузилади. Бу Акфа университетининг янги биноси ривожланишига имконият яратади.

Кутилмаганда Ўзбекистоннинг Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси ушбу қарор лойиҳасини танқид қилди. Монополияга қарши курашиш қўмитасининг таъкидлашича, Акфа университетига 30 гектар майдон ва қатор солиқ имтиёзлари берилиши Ўзбекистоннинг рақобат тўғрисидаги қонунларини бузадиган адолатсиз устунликдир. Давлат активларини бошқариш агентлиги эса ерни очиқ ва рақобатбардош тендер асосида тақсимлаш кераклигини таъкидламоқда.

Шунингдек, қарор лойиҳаси ижтимоий тармоқларда қаттиқ танқидга учраб, маҳаллий талабалардан катта тўловларни ундирадиган (йилига 5700 АҚШ доллари, бу Ўзбекистондаги ўртача йиллик иш ҳақидан икки баравар кўп)хусусий компанияга бу қадар сахий кўмак берилаётани ғазабланишга сабаб бўлди. 

Акфа университети танқидни рад этиб, таклиф этилаётган давлат имтиёзлари Ўзбекистонда хусусий олий ўқув юртини очишга тайёр бўлган халқаро университетларга тақдим этилаётган имтиёзларга ўхшашлигини таъкидлайди.

Дарҳақиқат, Шавкат Мирзиёев ҳукумати олий таълимни тезкор равишда кенгайтириш мақсадида хусусий университетларни очиш учун молиявий ёрдам кўрсатади. Акфа университети мисолида кўрсатиладиган ёрдам ҳажми, шу жумладан, уч йиллик солиқ имтиёзлари ва катта ер грантлари каби бошқа сўнгги битимлар Британия менежмент университети ва ТЕАМ университетига таклиф қилинган имтиёзларга қараганда анча катта. 

Аммо ҳали ҳикоянинг эндигина ярмига келдик.

Акфа университети ҳукуматнинг 2019 йилги қарорига биноан Akfa Medline хусусий компанияси томонидан ташкил этилиб, унинг асосий эгаси Тошкент шаҳри ҳокимининг рафиқасидир. Бундан ташқари, Акфа брендига бўлган ҳуқуқлар J-United Group га тегишли. Ушбу компания 100 фоиз ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаевга қарашли ҳисобланади.

Муаллиф 2019 йилда бу ҳақда савол берганида Akfa Medline манфаатлар тўқнашуви мавжудлигини рад этди. Акфа университетига тегишли бизнес ишига кириш ҳуқуқини ҳукуматга тақдим этиш борасидаги сўров ҳам рад этилди. Бунинг ўрнига компания электрон почта орқали хабарда: “Истеъмолчилар талаблари ва юқори малакали тиббиёт ходимларига бўлган талабни ўрганиш натижаларига кўра, Akfa Medline замонавий университетни ташкил этиш ташаббуси билан чиқди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлади”, дейилади.

Муаллиф Тошкент шаҳри ҳокимлигининг қурилиш ишлари бўлимидан Акфа университетини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни сўраганида, ҳокимлик ходимлари манфаатлар тўқнашуви мавжудлигини рад этган.

Энди Акфа университети шаҳри ҳокимлиги кўмаги билан 30 гектар майдонга кўчиб ўтишни режалаштирган пайтда жиддий манфаатлар тўқнашуви эҳтимолини эътибордан четда қолдириб бўлмайди. 

2019 йилда муаллиф “Акфа-Артель” гуруҳи Тошкент шаҳрида 1,3 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги кўчмас мулк қурилишининг асосий бенефициари бўлганини хабар қилганди. Ушбу лойиҳа давлат томонидан солиқ имтиёзлари каби муҳим жиҳатлардан қўллаб қувватланган. Ўзбекистон ҳукумати сармоядорлар ва пудратчиларни танлаш, имтиёзлар тақдим этиш жараёнлари тўғрисида маълумот олиш сўровини рад этди.

Ўша йили “Кун.ўз” сайти Ортиқхўжаев унинг бир неча журналистига таҳдид қилгани ҳақида хабар берганди. Кейинчалик сохталаштирилган суҳбатларнинг аудио ёзуви тарқалиб кетди – унда бир киши гўёки шаҳар ҳокими сифатида ҳоким томонидан асос солинган “Артель” компанияси ва ҳукумат ҳақидаги салбий хабарларга жавобан ўлим таҳдиди ва бошқа ҳақоратларни айтади. “Кун.ўз”нинг икки нафар мухбири бунга жавобан ишдан бщшаб кетди. 

Ўзбекистон ҳукумати илгари халқнинг норозилиги ортидан ортга чекинган. Бу яна содир бўлиши мумкин. Бироқ Мирзиёев ҳукумати халқаро инвесторларни Ўзбекистонда катта майдон мавжудлигига ишонтириш учун солиқ тўловчиларнинг катта миқдордаги маблағларини сарфлаётган бир пайтда сиёсий таъсирга учраган ташкилотларнинг ноҳақ имтиёзларга эга эканлигига оид даъволар ҳукуматнинг халқаро бизнесга очиқлиги ҳақидаги баёнотини йўққа чиқаради.

Ушбу ҳолат Мирзиёев ҳукуматининг Ўзбекистон иқтисодиётини хусусийлаштириш ва тадбиркорлик фаолиятини сезиларли даражада кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатлари билан боғлиқ муаммоларга ишора қилмоқда.

Бу, асосан, давлат томонидан ноаниқ ёрдам кўрсатиш, шу жумладан, солиқ имтиёзлари, имтиёзли кредитлар ва давлат активларини ноль харид қийматида бериш орқали амалга оширилади.

Ўзбекистон аҳолиси COVID-19 пандемиясига жамоат саломатлиги ва фаровонлиги учун тегишли тизимсиз бардош берар экан, ҳукумат томонидан мамлакатнинг энг бадавлат шахслари ва ташкилотларига берилаётган ёрдам тобора авж олмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 май 2019
Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори Саид-Абдулазиз Юсупов 10 май ...
9 январ 2024
Жорий йилнинг 4 январ куни Нукус шаҳар хўжалик суди “Олтин Тола Бўстон” пахтачилик кооператив фермерларнинг аппеляция шикоятини кўриб чиқиб, ...
28 июл 2017
Прокуратуранинг Ўзбекистон ҳукуматига қайтарилиши кераклиги иддао қилинган Гулнора Каримова мулклари рўйҳатида дунёнинг бир қанча йирик мамлакатларидаги кўчмас мулклари, пул ...
8 март 2021
Бундан ўн йиллар олдин, баҳорнинг энг ёқимли палласи – апрель ойининг ўрталари эди, Олмаотага қараб йўлга чиққандим. Черняевка чегара ...
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...