Асосий мавзулар
10 август 2020

Бишкек суди Бобомурод Абдуллаевга эҳтиёт чораси сифатида 30 кун қамоқ белгилади

Бишкек шаҳрининг Биринчи май тумани суди 10 август куни эҳтиёт чораси сифатида ўзбек журналисти Бобомурод Абдуллаевни 8 сентябрга қадар қамоқда қолдиришга қарор чиқарди.

“Бизнинг имконимизда апелляция шикояти киритиш учун 5 кун муддат бор. Агар эътирозларимиз инобатга олинмаса, 30 кундан сўнг Бош прокуратура Абдуллаевни Ўзбекистонга экстрадиция қилишга қарор беради”, деди журналистнинг адвокати Темур Қорабоев “Элтуз” мухбирига.

Қирғизистонлик ҳуқуқ фаоли Толекен Исмоилованинг “Элтуз”га билдиришича, ўзбек журналисти Бобомурод Абдуллаевни икки нафар қирғиз адвокати ҳимоя қилмоқда.

“Ўзбек журналисти ҳимоясини Қирғизистондаги нуфузли “Адилет” ҳуқуқий клиникаси амалга оширмоқда.

Адвокатлардан бири Тимур Қорабоев Бобомурод Абдуллаев ҳибсга олинган 9 август куниёқ терговчилар билан учрашишга муваффақ бўлди”, дея билдирди Толекен Исмоилова.

Ўзбекистонлик журналист Бобомурод Абдуллаев жорий йилнинг 9 август кечаси Бишкек кафеларидан бирида Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати сўровига кўра қўлга олинган.

Журналист Бобомурод Абдуллаев унга Ўзбекистонда жиноят иши очилганини иддао қилмоқда. Унинг Бишкекдаги суд арафасида журналистларга айтишича, “Қора мерган” тахаллуси остидаги мақолаларни ёзганликда гумон қилиб Мирзо Улуғбек тумани суди 23 июль куни унга нисбатан “сиртдан айблов эълон қилиб бўлган”.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг февраль ойида Абдуллаев Қирғизистонга Марказий Осиёдаги Америка университети таклифи билан 4 ойлик ўқишга келган. Бироқ коронавирус карантини боис қолиб кетишга мажбур бўлган эди.

Журналист Бобомурод Абдуллаев 2017 йилнинг 27 сентябрида МХХ томонидан ҳибсга олиниб, ўз журналистик фаолияти учун тергов қилинган.

Судда у Усмон Ҳақназаров тахаллуси остидаги аксарият мақолалар муаллифи эканини тан олган, бироқ мақолаларда давлат тўнтаришига чақириқ бўлганини рад этган.

Шу билан бирга, у тергов давомида ўзига нисбатан қийноқ қўлланилганини қайд этган.

2018 йилнинг 7 майида жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри суди Бобомурод Абдуллаевни Жиноят кодексининг 159- моддаси 1- қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор топиб, 3 йилга ахлоқ тузатиш ишларига жалб этиш жазоси тайинлаган ва суд залидан озод қилган эди.

eltuz.com

Тағин ўқинг
8 апрел 2016
Газетанинг ёзишича, бу йилдан бошлаб коллеж битирувчиси билан тўрт томонлама шартнома тузиш тартиби жорий этилган. Энди шаҳар, туман ҳокимликлари ...
19 январ 2017
Янги сайланган президентнинг ғайрат-шижоати, яъни кетма-кет йиғилишлар ўтказаётгани, фармонлар қабул қилаётгани газеталарни, шулар қаторида партия нашрларини ҳам анча шошириб ...
26 июл 2017
Ўзбекистоннинг 8 мингдан зиёд маҳаллаларида “Қайноналар кенгаши” фаолият бошлади. Хотин қизлар қўмитасининг янги қароридан аёллар орасида таассуф билдирувчилар ҳам ...
2 октябр 2015
Кеча шармандали бир воқеанинг гувоҳи булдим. Ёзёвон йўлидаги Шаҳартепа қишлоғига бир иш билан бордим. Йўлнинг икки четини 100 дан ...
Блоглар
14 сентябр 2020
Бир танишим бор эди. Ҳозир ўтиб кетган. Икки-уч йилда чорраҳа ёки метро вагонида тўқнаш келиб ...
11 сентябр 2020
“Биз томонларгаям коронавирус инфекция етиб келди. Қишлахта ўн бешта одамда ўша касаллик бор экан”,- деди ...
7 сентябр 2020
Бизда бугундан совуқроқ кузак шамоли бошланди. Мен каби совуққа юпқа одамлар енги узун кўйлак кийиб ...