Асосий мавзулар
13 август 2020

Қирғизистон бошпана излаган шахсни Ўзбекистонга қайтармасин

“Қирғизистон расмийлари ўзбек журналисти Бобомурод Абдуллаевни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш ҳақидаги сўровни рад этиб, унинг ўрнига уни озод қилишлари керак”, дея баёнот берди “Ҳьюман райтс уотч” ташкилоти.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) ходимлари Абдуллаевни 2020 йил 9 август куни Бишкек шаҳрида Ўзбекистон расмийларининг экстрадиция сўровига жавобан ҳибсга олишганди. 

10 август куни Бишкекдаги Биринчи май тумани суди Абдуллаевни 8 сентябргача ҳибсда ушлаб туриш тўғрисига қарор қабул қилди. 

“Агар Абдуллаевни қайтариб беришса, қийноққа солиниши хавфи мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда, Қирғизистон Бош прокурори Ўзбекистон расмийларининг талабини рад қилиши керак,- деди ҲРУнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича директори Ҳью Уильямсон. – Қирғизистон расмийлари халқаро қонунларга кўра ҳеч ким сиёсий эътиқоди ёки асосий ҳуқуқларидан фойдалангани учун қийноққа солиниши ёки таъқиб қилиниши мумкин бўлган жойга қайтариб берилиши мумкин эмаслигини билади”. 

ҲРУ вакилининг таъкидлашича, Ўзбекистонда қийноқлар учун жавобгарлик умуман йўқ. Халқаро ҳуқуқ қочқинларни таъқиб қилиниши мумкин бўлган жойга ёки бирор бир шахсни қийноққа дучор бўлган мамлакатга мажбуран қайтаришни қатъиян тақиқлайди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 январ 2021
Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков боғча болаларига ҳар куни мақом ва миллий куйлар эшиттириш таклифи билан чиқди. Эндиликда мактабгача ...
12 сентябр 2019
Ўзининг “Америка касаллиги” билан оғриганини тан олган амалдор халқни кўп гўшт еб қўяётганликда, бунинг натижасида гўшт нархи кўтарилиб кетаётганликда ...
27 июл 2016
Бугун Марказий Осиëда ишлаб чиқарилаëтган “хонтахта” филмларининг чучмал қахрамонлари одамни зада қилар экан, ўтган аср киноэкранларини тўлдирган жиддий санъаткорлар ...
26 июн 2019
Бугун, 2019 йил 26 июнь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри Юнусобод тумани судининг биносида Ўзбекистон Республикасининг собиқ бош ...
Блоглар
28 июн 2021
Асфальти йўқ кўчалар, газлаштирилмаган уйларимиз ҳақида «Дўстлик байроғига» ёзганимда ўн уч ёшда эдим. Қишлоғимизни бадбўй ...
25 июн 2021
Техник сабабларга кўра, бугун жума ваъзи эфирга узатилмайди. Аммо азиз муштарийлар учун бир пайтлар Урганчдаги ...
21 июн 2021
«Пахтакор»нинг келиб чиқиши турк, лекин швейцариялик Дердийок (ўзбекчасига Дардийўқ) деган футболчиси бор. Йиллик маоши 1,3 ...