Асосий мавзулар
28 октябр 2020

Ўзбекистонда зиёли оқсоқоллар партия тузмоқчи. Уларга нима тўсқинлик қилмоқда?

Жорий йилнинг 17 октябрида Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан бир гуруҳ зиёлилар Тошкентда йиғилган. Бу йиғин “Ҳақиқат ва тараққиёт” социал демократик партияси таъсис мажлиси олдидан бўлиб ўтган.

Янги тузилиши режалаштирилаётган партия ташаббускорлари орасида журналист, ҳуқуқшунос, иқтисодчи, файласуф, генерал-майор, инсон ҳуқуқлари фаоллари бор.

Йиғилишга “Адабиёт газетаси” нашри бош муҳаррири Бахтиёр Карим модераторлик қилиб, ташаббускорларга бир қатор саволлар билан мурожаат этган. 

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеода нафақадаги журналист Турсун Қоратоев “Ўзбекистонда ушбу партия тузилса, келажак авлод учун яхши бўлиши”ни таъкидлайди.

Фалсафа фанлари доктори Бўри Зиёмуҳаммедовнинг айтишича, партия тузилса, “Ўзбекистоннинг амалдаги президенти Шавкат Мирзиёевнинг обрўси ошади. Ўзбекистон келажаги ҳақиқатан ҳам буюк бўлади”.

Тузилажак партиянинг таъсис мажлисини ўтказиш учун партия фаоллари сентябрь охирида Президент номига ариза йўллади. Унда карантин шароитида санитария талаблари сақланган ҳолда партия йиғилишини ўтказиш учун рухсат сўралган.

Ташаббускорлар раҳбари сифатида кўрилаётган иқтисод фанлари доктори, профессор Хидирназар Аллақулов партия тузишда мамлакатда мавжуд қонунлар асосида ҳаракат қилаётганини таъкидлади. 

У фаолиятни давом эттиришда сунъий тўсиқлар, сиёсий таҳдид ва ғайриқонуний қаршиликлар қилинмаслиги катта имконият эканини айтади. 

Аллақулов, шунингдек, партия таъсис йиғилишини чақиришга оид жўнатилган аризага мамлакат раҳбаридан ижобий жавоб олинишига ишонишини билдиради.

Тағин ўқинг
15 март 2016
Бухоро вилояти давлат санитария ва эпидемиология маркази сертификат бериш бўлими мудири Ҳожи Сафаров пора билан ушланди. “Ҳуқуқ” газетаси хабарига ...
17 феврал 2018
Ўзбекистон телеканалларидан бирида намойиш қилинаëтган “Севги изтироблари” кўп қисмли фильми душанба кунидан бошлаб эфир сеткасидан ташланади. Бу ҳақда “Элтуз”га ...
23 декабр 2016
Ўзбекистондаги интернет сайтлари шу вақтгача тилга олинмаган муаммоларни ёритиб, ёзма нашрларга қараганда анча “довюраклашиб” бораётгандек таассурот қолдирмоқда. Хусусан, Kun.uz ...
11 июн 2019
Ветеринар билан гурунглашиб қолдим. Қўйларга битта уколь қиламан, иккита, учта туғади, деди. Охирги бир-икки йилда Ўзбекистонда учта туғадиганлар кўпайиб ...
Блоглар
1 декабр 2020
«Ошин» – 1983 йилда Японияда суратга олинган кўп қисмли фильм. Бош ролларда Нобуко Отова, Юко ...
25 ноябр 2020
Кузда кетиб кузда қайтдим Совет Армияси сафидан. Бизни армия сафига олий ўқув юртларининг кундузги бўлимидан ...
24 ноябр 2020
“Ҳумо” номли учоқ ширкати ҳақида гап чиқиши билан эронлик дўстларим ўзбекларни плагиатда айблади. Эронда “Ҳумо” ...