Асосий мавзулар
20 ноябр 2020

Олий суд раҳбариятида гомосексуализм можароси

“Элтуз” га яқин ва бир-биридан мустақил манбаларининг шу ҳафтада етказган хабарларига кўра, ўтган ҳафтада Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) Олий суд раисининг 44 ёшли ёрдамчиси устидан Жиноят кодексининг 120-моддаси (“бесоқолбозлик”) бўйича жиноят иши очган.

Олий суд раиси Козимжон Комиловга ёрдамчи бўлиб ишлаётган мулозимнинг исм-шарифи “Элтуз” га маълум, бироқ сайт айбсизлик презумпциясига риоя этган ҳолда уни ошкор қилмайди.

“Аслида жиноят иши очилишига ўша ёрдамчининг ўзи сабабчи. Чунки иш очилишидан олдин у ўз раҳбари Козим Комиловга: “Бир фирибгар танишим мендан 17 минг доллар талаб қилиб, тинчлик бермаяпти”, деб шикоят қилган.

Комилов ўз ёрдамчисининг муаммосини ҳал қилишни Олий суднинг жиноят ишлари бўйича ҳайъати раиси И.Муслимовга топширган. Муслимов эса ДХХга мурожаат қилган”, дейди “Элтуз” манбаларидан бири.

Унинг айтишича, ДХХ Тезкор бошқармаси ходимлари пул ундирувчи жиноятчини айнан И. Муслимовнинг қўнғироғи ва 44 ёшли ёрдамчининг аризаси бўйича қўлга олган.

“Элтуз”га яқин яна бир манбанинг билдиришича, гумонланувчи қўлга олингач, уни шундай йўл тутишга аризачининг ўзи мажбур қилганини айтган. “Гвардейский” қамоқхонасига олиб борилгач, «тамагир» талаб қилган 17 минг доллар аслида Олий суд раисининг ёрдамчиси тўлашни ваъда қилган, лекин тўламай юрган қарзлари бўлганини билдирган.

“Гумонланувчи ўзининг актив гейлигини, 44 ёшли ёрдамчининг эса пассив гейлигини айтиб: “Комиловнинг ёрдамчиси 17 минг долларни мен уни “қондириб” юрганим учун тўлаши керак эди. Лекин ваъдасини бузиб, қарзини тўламай юрган эди”, деб айтган.

Ўз иддаоларини исботлаш учун “тамагир» тегишли видеотасвирларни тақдим қилган”, дейди “Элтуз”га яқин иккинчи манба.

Унинг сўзларига кўра, “актив” гумонланувчи “пассив” аризачини пул эвазига қондириб юрганини доимий равишда видеотасвирга олиб келган.

Натижада ДХХ гумонланувчи қолиб, аризачининг (Олий суд раисининг 44 ёшли ёрдамчиси) устидан Жиноят кодексининг 120-моддаси (“бесоқолбозлик”) бўйича иш очган.

“Элтуз” билан узоқ йиллардан бери ҳамкорлик қилиб келаётган бошқа бир манбанинг хабар беришича, ушбу иш доирасида Олий суд, Адлия вазирлиги ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ишловчи, 44 ёшли “пассив” ёрдамчи билан яқин алоқаларда бўлиб келган айрим раҳбарлар ҳамда бошқа мансабдор шахслар ҳам терговга жалб қилинган.

Унинг билдиришича, Ўзбекистон ҳукуматининг юқори эшелонларида “актив” гейлар “пассив” гейларни ва аксинча “пассив”лар “актив”ларни ўзларининг жинсий эҳтиёжи учун олиб юриши одатий ҳолга айланиб бўлган.

“Бундай жуфтликлар фақат Ички ишлар вазирлиги ёки Бош прокуратурада бор деб ўйлайсизми?! Улар ҳаттоки ДХХда ҳам бор”,  дейди “Элтуз” ҳамкори.

“Элтуз”да мавжуд маълумотга кўра, Олий суддаги гомосексуализм можароси Адлия вазирлиги бир жинсли шахслар ўртасидаги жинсий алоқани жиноий жавобгарликдан маъмурий жавобгарликка ўтказиш ташаббуси билан чиққан бир пайтда юз бермоқда.

2019 йил июль ойида Ўзбекистондаги ЛГБТ жамоасининг бир гуруҳ фаоллари президент Шавкат Мирзиёевга ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мамлакат Жиноят кодексидан “бесоқолбозлик” моддасини олиб ташлашни сўраб мурожаат қилган эди.

Жиноят кодексида “бесоқолбозлик” сифатида таснифланган гомосексуализм ўртача оғирликдаги жиноят саналади ва гомосексуализм билан шуғулланган фуқаролар 3 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Постсовет республикалар орасида фақат Ўзбекистон ва Туркманистонда гомосексуализм учун жиноий жазо сақланиб қолмоқда.

«Элтуз» Олий суд раҳбариятида юзага келган гомосексуализм можаросини кузатиб боради.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 январ 2020
Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов шу йилнинг 10 январь куни “Эрк” демократик партияси бош котиби Отаназар Орипов бошчилигидаги партиянинг ...
9 январ 2017
“Фарғона ҳақиқати” бош муҳаррири Набижон Собировнинг ишдан олинишига сабаб, Элтуз манбасига кўра, ҳорижий интернет нашрларида Фарғона вилояти шаънига айтилаётган ...
18 январ 2023
Эътиборингизга Элтуз «600 секунд»нинг 18 январь сонини тақдим этади.+++Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Самоқ МФЙда қор эриши оқибатида сел юзага ...
29 май 2017
Андижоннинг Шаҳрихон туманида музқаймоқдан захарланган 100 кишига сальмонеллёз касаллиги ташҳиси қўйилган. Бу ҳақда Элтузга исми шарифини сир тутишни сўраган ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...