Асосий мавзулар
19 январ 2021

Ўзбекистонда бола савдоси бўйича вазият ҳамон ташвишли

Ўзбекистон расмийларининг билдиришича, 2017 йилдан 2020 йилгача бўлган даврда чақалоқларни сотиш ва сотиб олиш билан боғлиқ 185 та ҳолат рўйхатга олинган.

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Наргиза Ҳожибоева 12 январь куни бўлиб ўтган брифингда аксарият ҳолларда оналар бундай жиноятни моддий ва ижтимоий ҳимояланмагани сабабли содир этаётганини қайд этди. 

Умуман олганда, одам савдосига оид жиноятлар статистикаси жиддий тенденцияни кўрсатмоқда. Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, агар 2012 йилда одам савдоси билан боғлиқ 574 та ҳолат қайд этилган бўлса, 2020 йилга келиб уларнинг сони 74 тага камайди.

Шунга қарамай, чақалоқ савдоси билан боғлиқ вазият ҳамон ташвишли даражада қолмоқда.

Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича миллий комиссиянинг декабрдаги ҳисоботига кўра, янги туғилган болани сотган аёлларнинг 31 фоизи бу ишни “ижтимоий ва иқтисодий аҳволи” туфайли, 52 фоизи эса моддий манфаат учун қилган.

Агар кимдир бу қадар кескин қадам ташлашга қарор қилса, бу қисман ҳукумат назорати заифлигидан ҳам келиб чиқади.

Сенат раиси ва юқорида қайд этилган комиссия раиси Танзила Норбоеванинг сўзларига кўра, боласини сотиш жараёнида ҳибсга олинган аёлларнинг 75 фоизи поликлиникаларда ҳомиладорлик бўйича рўйхатдан ўтмаган. “Болалар савдосига қарши курашишда давлат идоралари ўртасида ўзаро ҳамкорликнинг ягона тизими мавжуд эмас. Аёллар ҳомиладорлигининг илк давридан то туғруқгача бўлган даврини рўйхатга олишнинг автоматлаштирилган тизими яратилмаган”, деди Танзила Норбоева.

Бундай ошкора тан олиш ва Ички ишлар вазирлиги болалар савдоси бўйича эълон қилган маълумотлар муаммонинг ҳақиқий кўламини акс эттирмаётгани ҳақида ўйлашга мажбур қилади.

Айни пайтда, болани қонуний равишда асраб олишни истаган ота-оналар ҳам катта қийинчиликларга дуч келишмоқда.

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ва сиёсий тадқиқотлар институти катта ходимаси Адиба Сафарова фарзанд асраб олишга оид 1999 йилдан буён амалда бўлган қонунчилик нормалари мураккаблиги ва улар  такомиллаштирилиши лозимлигини тан олди.

“Асраб олиш учун ҳужжатларн масофадан туриб топшириш, асраб олиш мумкин бўлган болалар тўғрисида маълумот олиш имконияти яратилмаган”, деди у маҳаллий ОАВлардан бирига берган интервьюсида. 

Расмий маълумотларг кўра, биргина Тошкент шаҳрида 3000га яқин киши фарзанд асраб олиш учун навбатда турибди. Бунинг учун улар жуда кўп ҳужжатлар тўплаши ва топширишига тўғри келган.

Ота-она қарамоғисиз қолган болалар одатда болалар уйлари ва оилавий болалар муассасаларига юборилади. Иккинчи турдагисини рағбатлантириш мақсадида 2019 йил март ойида ҳукумат васийликка олинган ҳар бир бола учун оилаларга ойига 820 000 сўм (80 АҚШ доллар атрофида) тўлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Бироқ болаларни ҳимоя қилувчи баъзи ташкилотлар ушбу қарорни танқид қилиб, у оилаларни шунчаки бола асраб олишга ундашга қаратилгани, бу оилаларнинг айримлари эса кейинчалик болаларни тўғри парвариш қила олмаётганини таъкидламоқдалар.

Мақола Eurasianet  нашрда чоп қилинган. «Элтуз» таржимаси. 

Тағин ўқинг
13 май 2021
(Шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” аудиокитобининг 26-қисми. Матнни муаллифнинг ўзи ўқиган. Аудиокитобнинг боши ва олдинги қисмлари “Элтуз”нинг “Императив” ...
24 ноябр 2016
Бугунга келиб Бош вазирнинг виртуал қабулхонаси орқали ечилаётган муаммоларнинг аксарияти ниҳоятда жўн ва майда масалалар экани аён бўлиб қолмоқда ...
8 апрел 2023
Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман.  Матчон Суқилиш: Ничиксизлар мўччи ойбика ҳам хўжик ...
17 август 2016
Рассом: Туз Eltuz.com
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...