Асосий мавзулар
2 феврал 2021

“Ижобий” мақола ёзишга кўнмаган польшалик журналистнинг аккредитацияси узайтирилмади

1 февраль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат ичида туриб фаолият юритадиган польшалик журналист Агнешка Пикулицканинг аккредитация муддатини узайтиришни сўраб берган аризасини рад этди. 

Журналистнинг ўз твиттерида ёзишича, ўтган йили берилган аккредитация муддатининг узайтирилмаслигига у битта эмас, бир неча нашрларга мақола ёзиши кўрсатилган.  

“Менинг аризам 6 ой давомида кўриб чиқилди (қонун бўйича 2 ой кўриб чиқилиши керак эди). Юқоридаги баҳонани топиш учун уларга олти ой керак бўлди”, деб ёзди Пикулицка.

Унинг сўзларига кўра, ўтган йили аккредитациядан ўтганида ТИВ раҳбарияти у билан мунтазам алоқада бўлишни Рустам исмли бир ходимига топширган.

“Дастлаб анча фойдаси тегиб турувди. Аммо унинг нияти бошқача бўлиб чиқди. У ҳатто бир марта мени ўпмоқчи бўлди. Рад этишимга қарамай, учрашиш таклифларини қилди. Рад этгач, йигитим бор-йўқлигини сўрай бошлади. Мен иложи борича у билан муносабатларни кескинлаштирмасликка интилардим. Чунки аккредитацияни кутаётган эдим”, дея эслайди Пикулицка.

Журналист мулозимга мулойимлик билан ишдан бошқа муносабатлар уни қизиқтирмаслигини тушунтиришга уринади. Нияти ҳосил бўлмагач, ТИВ ходимининг унга бўлган талаблари ҳам ўзгаради.  

“Шундан сўнг босимлар бошланди. Аввалига у мендан карантин ҳақида ижобий мақолалар ёзишимни назокат билан сўради. Унинг фикрича, салбий мақолалар жуда кўпайган экан”, дейди журналист.

Пикулицка бу талабларни рад этади. Бу вақтда у мамлакат ташқарисида бўлган. Пандемия боис чегаралар ёпилган. Бироқ, журналистнинг айтишича, чартер рейслар бўлган. Лекин вазирлик унинг чипта олишига рухсат бермаган.

Август ойида тағин ТИВ ходими пайдо бўлиб, яна ижобий мақолалар ёзиш талабини қўяди.

Бу пандемиянинг авж палласида эди. Орада коррупция билан боғлиқ можаролар ошкор бўлди. Ўзбекистонда яшовчиларнинг шусиз ҳам муаммолари кўп эди. Миллионлаб муаммолар қаторида Сардоба тўғони қулади. Минглаб одамлар вақтинча яшаш жойларига кўчирилаётган эди.

«Мен ундан шундай даҳшатли воқеалар бўлаётган пайтда қандай ижобий мақола ёзишим мумкинлигини сўрадим. У эса менга объектив журналист эмаслигимни писанда қилди”, дейди журналист ўз твиттерида.

Мулозимнинг ножоиз ҳаракатларидан зада бўлган журналист эртасига унинг устидан шикоят ёзади. Бироқ шикоятига расмий жавоб олмайди. ТИВ ходими эса алоқаларини тўхтатади ва телеграм мессенжеридаги у билан ёзишмаларини ўчириб ташлайди. Кейин журналист аккредитацияни узайтириш учун ариза топширади.

“Жавоб фақат бугун келди. Аризам рад этилишининг расмий сабаби шунчаки баҳона эканига шубҳам йўқ. Ваҳолангки, мен Ўзбекистонда доимий яшаган, инглиз тилида ёзадидиган ягона хорижий журналист эдим. Аслида Ўзбекистон расмийлари чет эллик журналистларнинг муаммолар ҳақида ёзишларини исташмайди. Улар биздан йўқ ердаги ривожланиш ҳақида мақолалар кутишади”, ёзди Пикулицка.

Тағин ўқинг
16 март 2017
Мирзиёевнинг Каримов хотирасини абадийлаштириш ҳақидаги қарорига бир нечта ўзбек зиёлиларнинг қарши чиқиши ортидан тармоқда уларни бадном қилишга уринишлар бошланди. ...
18 март 2022
Мана яна хафта айланиб, сиз билан юзма юзман. Бу хафта ичида бутун  тараққийпарвар дунë Россия босқинига қарши мардонавор курашиб ...
21 август 2020
Мезон кечди. Қандай шошиб кечди бу мезон. Ҳосил тўла араваси лойларга ботиб Сочи оқарди. Мезон кечди. Қандай маъюс кечди ...
18 октябр 2018
18-19 октябрь кунлари  Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида Россия президенти Владимир Путин Бухоро вилояти чегарасида қурилиши режаланган атом электр станциясининг ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...