Асосий мавзулар
3 май 2021

Маданий мерос департаменти “Элтуз” хабарига раддия берди

Маданият вазирлиги Маданий мерос департаменти матбуот хизмати “Элтуз”нинг телеграм канали ва Facebook ижтимоий тармоғида жорий йил 24 апрель куни эълон қилинган хабарга раддия берди. 

“Элтуз” хабарида Хиванинг Ичан қалъасидаги Тошҳовлининг иккинчи қаватидаги тарсайвоннинг ўйма, нақшли қадимий устунлари сотиб юборилиб, ўрнига замонавийлари қўйилгани айтилган эди. 

Шунингдек, унда Ичан қалъа тагидаги харсанг тошлар ҳам қазиб олингани, бу эса қум устида қурилган шаҳар учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши билдирилганди.

Маданий мерос департаменти матбуот хизмати “Элтуз”га жўнатган баёнотда маълум қилинишича, 2018 йилда темирйўл вокзали қуриш учун Хива шаҳрининг Ота дарвоза деб аталувчи тарихий деворларидан бир қисми бузиб ташлангани ҳақидаги маълумотлар асоссиздир.

“Элтуз” ўз саҳифасида эълон қилган фотосуратда кўриниб турган йўл Кўҳна Арк мажмуаси ҳарам қисмининг олди ва аҳоли хонадонлари ўртасидан ўтказилган йўлдир. 

Ушбу йўлнинг табиий тош қопламалари олиб қўйилишига сабаб шуки, йўл тагидан ўтказилган оқова сув тизимини яхшилаш учун таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда”, дейилади департамент баёнотида.

Унда айтилишича, бу ишлар 2021 йилда Хива шаҳрида ЮНЕСКО билан ҳамкорликда ўтказилиши режалаштирилган “Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида” халқаро маданият форумига тайёргарлик доирасида ўтказилмоқда. 

Департамент эскирган оқова сим тизими янгилангандан сўнг йўлдан олиб қўйилган тошлар яна жойига қайтарилиши, аслида бу тошлар қадимий эмас, балки улуғ аллома Ал-Хоразмий юбилейи муносабати билан 1983 йилда ўрнатилган бўлиб, улар тарихий аҳамиятга эга эмаслигини таъкидлаган. 

“Амалга оширилаётган таъмирлаш ишлари натижасида Хива вайрон эмас, балки обод бўлади.  Ичан қалъада ҳеч қандай маданий мерос объектлари бузилмаган”, дейилади департамент баёнотида. 

Тағин ўқинг
4 январ 2017
Британиянинг Times газетаси, Истамбулдаги қонли воқеаларни таҳлил қиларкан, жиҳодчилар сафидаги марказий осиёликларга эътибор қаратди. Турк нашрлари, жумладан ҳужумчининг Марказий Осиё ...
30 май 2017
Ангрен шаҳрида Ўзбекистоннинг шўролар даврида илк президенти бўлган Йўлдош Оҳунбобоевга ўрнатилган ҳайкал бузиб ташланди. Бу ҳақда 29 май куни ...
24 август 2023
Тошхўжаев Дониёр Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг 1-ўринбосари лавозимига тайинланди. Ҳозиргача мазкур лавозимда бўлган Улуғбек Турсунов Ички ишлар вазирлигининг 7-бўлимига ...
20 май 2016
Фарғоналик М.исмли аёл 1-синфда ўқийдиган қизчасини мактабга жўнатдию, Халқ таълими вазирлигининг “Ишонч телефони”га қўнғироқ қилиш учун қўлига телефон олди. ...
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...