Асосий мавзулар
4 май 2021

«Сатторий иши» хулосалари

Бугун «Сатторий иши» бўйича айбланувчига 5 та иш бўйича айблов қўйилганини билдирилиб, унга 11 йил қамоқ жазоси бериш сўралди. Ҳали суд ҳукми мавжуд эмас. Лекин қатор хулосалар ва сигналларни олса бўлади.

Биринчи хулоса: Para mis camaradas habrá amnistías, para mis enemigos, todo el peso de la ley. «Дўстларимга ҳамма нарса мумкин, душманларга эса қонун шафқатсиз бўлади» қоидаси биринчи марта қўлланилиши эмас, бу охиргиси ҳам эмас. Ахир бу адолатсизлик, дейишингиз мумкин. Ҳа, адолатсизлик, лекин реаллик шу.

Иккинчидан, бу фаол жамоатчиликнинг сўз эркинлиги ҳудудини кенгайтириш истакларига қарши қўрқитиш акти ҳам. Самара берди ва бермоқда. Керак бўлса, яна шу каби намойишкорона процесслар уюштирилади.

Учинчидан, биринчи пунктда ёзилганидек, ҳеч кимга ишлатилмаган қонун шафқатсизлиги сенга ишлатилишини эсдан чиқармай, бўғзигача коррупцияга ботган амалдорлар, уларни бирлаштириб, садоқат тақдим этиб турувчи ва замоннинг тамал тоши ҳисобланган коррупцияни танқид қилаётган шахс учун эҳтиёт чоралари энг муҳим қоидага айланиши лозим. Ҳар бир учрашув ишончли гувоҳлар иштирокида юз бериши, ҳар бир тижорий ёки манфаатли битим ҳужжатлаштирилиши, ҳар бир номаълум қўнғироқ ёки ёзишма сақлаб қолиниши энг оддий эҳтиёт чораларидир.

Рухсат этилганидан ортиқ танқид қилаётган шахс ҳатто берган қарзини қайтариб олиши ёки кўрсатган хизмати учун ҳақ олиши пора олиш сифатида таснифланишгача етиб бориши мумкинлигини ўзига тасаввур этиши лозим.

Тўртинчидан, ҳар қандай авторитар режимнинг бронзалашуви мутлақ ҳокимият эгаси бўлган маҳаллий ҳокимиятлардан бошланади. Ҳудудларда, агар бунга истак бўлса, исталган одамни бадном қила олиш мумкин. Шу маънода, маҳаллий феодалларнинг шотир ва баччаларига айланиб улгурмаган, фикрлашда, сўзлашда ва ҳаракатларда ўзини чегаралашни истамаганлар ҳали қонун нормалари амалда бўлиб турган пойтахтда фаолиятларини давом эттирганлари яхши. Ҳа, бу ечим эмас, лекин вақтинчалик чора. Тошкент, истаймизми, йўқми, Термиздан хавфсизроқ. Тошкентда, истаймизми ёки йўқми, Андижондан фарқли ўлароқ, ҳали Ўзбекистон қонунлари амал қилмоқда.

Bankiroff телеграм каналдан олинди

Тағин ўқинг
18 июн 2021
«Элтуз» журналист Шоҳида Тўлаганованинг Сардоба тўғони ўпирилиши билан боғлиқ суриштирув фильмини тақдим этади
2 сентябр 2016
Президент ўлимидан бир ҳафта ўтиб ҳам унинг тириклиги, соғлиғига дуода бўлишга чақириқлар тингани йўқ. Айни аюханнослар фонида Ислом Каримовнинг ...
17 ноябр 2016
«Ҳуррият» газетасида (16.11) «Талаба-журналистга мактублар» рукнида чоп этилган мақолада муаллиф бўлажак ҳамкасбларига «Журналистнинг таянч нуқтаси»ни топиб беришга уринади. У ...
7 апрел 2020
Коронавирус шароитида кўрпанинг қатидаги пуллар аста харж бўляпти. Камбағал уч-тўрт сўм пулини тахмонга йиғилган янги кўрпанинг қатида ёки уйи ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...