Асосий мавзулар
23 август 2021

69 ёшли отахон машинасиз қолди

Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманидаги “Шўрахон” овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 69 ёшли Султон Раҳимов машинасиз қолди. 

У 2019 йил 6 ноябрда “Cobalt” машинаси хариди учун “Беруний авто савдо” МЧЖга 87 миллион 400 минг сўм тўлов қилган эди. Орадан 2 йил ўтди, аммо   отахоннинг муаммоси ечилмади.

“Элтуз” мухбири ҳолатни ўрганиш мақсадида томонлар билан гаплашди.

“Отамга машина совға қилмоқчи бўлиб, анча йиллардан буён пул йиғиб юрардим, – дейди Шерзод Раҳимов. – Озроқ пул тўпланганидан сўнг отам “Cobalt” учун тўлов қилган. 

Бу орада мен Россиядан келиб, Тошкентда қора ишчи бўлиб ишлаб юргандим. Орадан ҳеч қанча ўтмай, машинадан хабар олгани борса, чек ва тўлов қоғозида муаммо борлигини айтишган, сўнг машинага тўлов қилинмаган, дейишган. 

Отам бу ҳолат бўйича дастлаб туман судига, сўнг прокуратурага, Олий судга, Бош прокуратурага ариза билан чиқди. Хуллас, бормаган жойи қолмади. Ҳозир отам қанд касали билан оғриб ётибди”.

“Элтуз”га тақдим этилган ҳужжатларда машинага тўлов қилган МЧЖ муҳри акс этган.

“Беруний авто савдо” МЧЖ директори Неъмат Турдиев пул тўлови ҳақида ўзининг иддаоларини келтириб ўтди.

“Пулни ҳисобчимиз Жасур Маткаримов олган ва у бизнинг ҳисобга келиб тушмаган, -дейди Неъмат Турдиев. – Аммо уларга тақдим этилган ҳужжатда МЧЖ муҳри босилган. 

Ҳолат бўйича бир йилдан ошиқроқ вақт давомида суриштирув ўтказилди. Биз ходимга нисбатан чора кўрилишини, корхона номидан қилган ишларига жавоб беришини сўраганмиз”.

Нукус прокуратураси мулозими “Беруний авто савдо” МЧЖ ҳисобчиси Жасур Маткаримов билан боғлиқ масала ўрганилгани, у билан боғлиқ 5 та шундай ҳолат юз берганини маълум қилди. 

Унинг билдиришича, 3 нафар фуқарога пуллари қайтиб берилган. Қолган икки нафарига берилган муддатда пулларни қайтариш имкони бўлмаган ва қонуний чора кўрилган.

2020 йил декабрда Элликқалъа тумани суди томонидан дастлаб Жасур Маткаримовга 5 йил озодликдан маҳрум этиш белгиланади, томонлар қарши чиқиб, пулни қайтариб берса, бошқа даъвоси йўқлигини айтади. 

Шунда ҳисобчи Жасур Маткаримовга 6 ой муҳлат берилган. Бироқ бу муддат ичида Султон Раҳимовдан олинган пуллар қайтарилмаган ва у суд белгилаган муддатга қамалган.

Тағин ўқинг
11 октябр 2021
Камида 10 кишидан иборат уюшган жиноий гуруҳ Тошкентда 64 кишини мулкидан маҳрум қилди. Ишнинг бешта эпизоди ҳозир пойтахтнинг Чилонзор ...
4 феврал 2021
Тошкентнинг жабрдийда хиёбони марказидаги «Мовий гумбазлар» номли иншоот ўзининг яшиллиги ва Брежнев даври меъморчилигининг анча етук қолдиғи сифатида ҳукуматнинг ...
7 октябр 2023
Август ойида Қашқадарё  вилояти  Косон  туманидан  ўтган  катта  каналнинг Гувалай  қисми тупроқ билан  ёпиб  қуйилган. Бунинг оқибатида 20 мингга ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...