Document UZ
15 сентябр 2021

I қисм – Мирзиёевлар оиласига алоқадор корпоратив гуруҳ давлатдан катта миқдорда сармоя олган

2020 йил охирига келиб Ўзбекистоннинг «Orient Group» компанияси 700 миллион АҚШ долларидан ортиқ инвестиция йиғиб, мамлакатдаги энг бадавлат конгломератлардан бирига айланди. 

Шотландиянинг саккизта номаълум масъулияти чекланган шериклиги бу катта пул йиғимига 128 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритди. Яна 161 миллион АҚШ долларлик сармоя “Orient Group” компанияси лойиҳаларига фақат Ўзбекистон ҳукумати ва Уммон Султонлиги томонидан берилган капиталдан фойдаланадиган инвестиция фонди бошқарувчиси томонидан киритилган.

Ушбу пулдорлар гуруҳи Ўзбекистонда банк, мулкни ривожлантириш, оғир саноат, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, логистика, юк ташиш ва чакана савдо соҳаларида бошқарув лавозимларини эгаллаб олган. Унинг брендлари орасида, хусусан, “Golden House” қурилиш ташкилоти, “Макро” супермаркетлар тармоғи ва “Оrient Finans” тижорат банки бор.

Президент Каримовнинг репрессив давридан кейин илиган мамлакат учун “Orient Group” Каримовнинг вориси Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги гўёки адолатли ва очиқ ўйин майдонидан фойда кўраётган янги тўлқин фирмаларидан бири ҳисобланади.

Аммо “Orient Group”нинг жамоатчилик обрўси остига бозор ва ҳукумат порталларида тарқалган маълумот парчалари кўмиб қўйилган. Ушбу парчалар бирлаштирилса, президент Мирзиёевнинг оиласига келиб тақаладиган, сиёсий жиҳатдан очиқ мулкчилик тузилмаси ҳамда улкан давлат сармояси ва божхона имтиёзлари билан таъминланган корпоратив даромад фош бўлади.

Гарчанд ноқонуний фаолият ҳақида ҳеч қандай даъво қилинмаётган бўлса-да, мазкур текширув ҳукумат сиёсий ҳомийликдан холи бўлган ишбилармонлик муҳитини баланд овоз билан эълон қилаётган бир пайтда Ўзбекистонда сиёсий фаворитизм ҳақида жиддий саволларни ўртага чиқаради.

Корпоратив ҳужжатлар ва молиявий маълумотларни текшириш натижасида “Orient Group” билан алоқадор камида 58 та компаниянинг ўзаро боғлиқ тармоғи аниқланди. 728 миллион АҚШ доллари миқдоридаги капиталли конгломератнинг умумий активлари миллиардлаб эканини тахмин қилиш мумкин.

“Orient Group”нинг ҳозир офлайн веб сайтида учта таъсисчи рўйхати келтирилган – Пайзуллажон Мирзаев, Дилмурод Пўлатов ва Сакен Пўлатов. Бошидаги икки шахс нисбатан номаълум, учинчиси катта бокс ва Миллий Олимпия қўмитасининг юқори мартабали амалдори.

“Orient Group”нинг энг йирик акциядорларидан бири Ойбек Умаровнинг рўйхатда йўқлиги эътиборга молик. Умаров – Президент хавфсизлик хизмати раҳбарининг ўринбосари ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг куёви бўлган Отабек Умаровнинг укаси.

Шунингдек, “Orient Group” веб сайтида Эдинбургдан Цюрихгача чўзилган махфийлик пардасида “Orient Group” мулкчилик тузилмасини кўздан нари қилишга ёрдам бериб келаётган, Шотландияда ташкил этилган саккизта масъулияти чекланган шериклик ҳақида ҳам маълумот мавжуд эмас.

“Orient Group”ни диққат марказида қолдираётган молиявий майдонлардан унинг инвестициялари манбаи ҳисобланади. 

Капитал ҳиссалари, бошқача айтганда, устав капитали – бу унинг иштирокчилари томонидан компанияга инвестиция қилинган маблағлар миқдори бўлиб, бунинг учун улар акцияларга ёки улушларга эгалик қилишнинг пропорционал фоизини олади.

“Orient Group” компанияларига тегишли устав капиталининг таҳлили шуни кўрсатадики, Мирзиёев ҳуқумати даврида компаниянинг устав капитали деярли уч баробар кўпайиб, сармояларнинг аксарияти 2016 йилнинг 14 ноябридан 2018 йилнинг 12 декабригача ташкил этилган компанияларга инвестиция қилинган.

“Orient Group” компаниясининг устав капитали қарийб 1 миллиард АҚШ долларигача тез ўсишини таъминловчи омиллардан бири унчалик таниқли бўлмаган инвестиция жамғармаси – Ўзбекистон-Уммон инвестиция компанияси билан яқин алоқадир.

Ўзбекистон ҳукумати ва Уммон Султонлиги киритган пулдан 25/75 фоиз асосида фойдаланилиб, молиявий кузатув техникаси ёрдамида 187 миллион АҚШ доллари миқдоридаги Ўзбекистон-Уммон инвестиция компанияси сармоялари ҳужжатлаштирилган. Маълумотлар шуни кўрсатадики, кузатилган маблағларнинг 85% дан ортиғи “Orient Group” лойиҳаларига йўналтирилган.

Шунга қарамай, Ўзбекистон-Уммон инвестиция компанияси ўзини бутун Ўзбекистон бўйлаб бизнеснинг кенг кўламли ривожланишини рағбатлантириш учун тузилган кўп тармоқли жамғарма сифатида намоён қилади. 

Одатда инвестицияларни тақсимлаш орқали хавфни камайтириш ўз маблағларига юкланади. Бу шуни англатадики, агар битта пул тикиш муваффақиятсиз бўлса, жамғарманинг умумий молиявий аҳволи хавф остида қолмайди. Ўзбекистон-Уммон сармоявий компаниясининг асосий сармоясини юқори даражадаги сиёсий таъсирга эга бўлган «Orient Group» конгломерати лойиҳаларига қаратиш кўп жиҳатдан хавфли стратегия каби кўриниши мумкин.

“Orient Group” компаниясининг яна бир муҳим алоқаси давлатга қарашли “Ўзбекистон темир йўллари” компаниясидир. У Ўзбекистонда монопол мавқега эга. “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси “Orient Group”га 29 миллион АҚШ доллари миқдорида сармояни киритиш билан бир қаторда ўз божхонаси орқали “Orient Group”нинг оғир саноат, юк ташиш ва логистика соҳасидаги энг муваффақиятли корхоналарини ривожлантиришга туртки берди.

Бунга мисоллардан бири “Metal Invent” бўлиб, унинг раҳбари Зафар Мўминов “Orient Group”нинг “The Mag” номли бизнес журналига берган интервьюсида айтишича, “компания 2015 йилда ташкил этилган ва “Ўзбекистон темир йўллари” буюртмаларини бажариш билан шуғулланган”. Мўминов давом этади: “Ўша пайтдаги асосий йўналишлар темир йўлни электрлаштириш учун компонентлар ишлаб чиқариш ва юк вагонларининг эҳтиёт қисмларини таъмирлаш эди”.

 “Orient Group”нинг яна бир компанияси бўлган “Меtal-Polymer Technologies” директори “Тhe Mag” нашрига берган интервьюсида таъкидлашича, компания 2015 йилда ўз эътиборини юқори вольтли полимер изоляторларга қаратган. “Асосий харидорлар, – дея тасдиқлайди Бардош, – «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Ўзбекэнерго» АЖ ҳисобланади». 

“Orient Group” ва “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси “UzInvestigations” томонидан йўлланган саволларга жавоб бермади.

Ўзбекистон-Уммон  инвестиция жамғармаси томонидан эса қисқа жавоб берилган. Жамғарманинг инвестиция бўйича директори бундай дейди: “Ўзбекистон-Уммон инвестиция жамғармаси Ўзбекистонда узоқ муддатли инвестор ҳисобланади ва ўз инвестицияларини тижорат асосида, ички инвестиция сиёсати ва акциядорлар билан келишилган жараёнлар асосида амалга оширади”.

Бу текширув туркумида мисли кўрилмаган ёруғлик Ўзбекистоннинг энг йирик конгломератларидан бирига ёғилиб, ўзининг сиёсий таъсири ва “Orient Group”ни турли соҳаларда етакчи мавқега эга бўлишига ёрдам берган бир қатор ҳукумат даъвогарлари ҳақида батафсил маълумот беради.

Мазкур туркум “Тhe Economist” журнали томонидан 2019 йилда  “Йил мамлакати” дея эътироф этилган Ўзбекистонда Мирзиёев ҳукуматининг ислоҳотлари ортида турган шаффоф бўлмаган сармоя оламига яққол кўзгу тутади.

Тағин ўқинг
30 март 2021
Музработ туманидаги судда аëн бўлишича, термизлик 41 ёшли блогер Сатторий йиллар давомида барча мулозимларга даҳшат солиб келган. «Элтуз» рассоми ...
19 сентябр 2016
«XXI аср» газетаси (17.09.2016) Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал демократик партиясидан бўлажак давлат раҳбари сайловига вақтинчалик президент ...
1 май 2018
Ўзбекистонлик фаол, 72 ёшли Абдусалом Эргашев ижтимоий тармоқларда, телеграм ва мессенжер орқали тарқалган, гўёки унинг аллақайси аёллар билан ахлоқсиз ...
16 июн 2017
Мардикорлар касаба уюшмасини ташкил қилишга уринган фаол Нураддин Жуманиёзовнинг 2016 йилнинг 31 декабр куни 68 ёшида қамоқхонада вафот қилгани ...
Блоглар
22 сентябр 2021
Эрталаб болани мактабга қолдириб, пиёда ишга келаман. Қулоқда Шер аканинг “Аввалғиларға ўхшамас” қўшиғини қўйиб олиб… ...
14 сентябр 2021
«Ота-она билан бирга нонушта қилиш, неваралар қуршовида бўлиш, бир пиёла чой устида суҳбатлар... Сиз-чи, бугун ...
9 сентябр 2021
6 cентябрдан Ўзбекистон олий ўқув юртларида янги ўқув йили бошланди. Айни пайтда вилоятлардан пойтахтга келиб ...