Асосий мавзулар
22 декабр 2024

Наманганда концерт билетлари ўқувчиларга мажбурий сотилмоқда

Наманган шаҳрида тадбиркорлар томонидан ташкил этилган концертга билетларни ўқитувчиларга мажбурий сотиш ҳолатлари тўхтамаяпти.

Бундай амалиёт жамоатчиликнинг кескин норозилигига сабаб бўлмоқда. Айрим ўқитувчиларнинг таъкидлашича, уларга 150 минг сўмлик концерт билетларини харид қилиш мажбурият сифатида юкланмоқда. Бу ҳолат ўқитувчиларнинг иқтисодий аҳволига салбий таъсир кўрсатмоқда.

«Озоднаво» каби маданий муассасалар ва маҳаллий ҳокимият органлари бундай мажбурий сотувларга қандай муносабат билдираётгани аниқ эмас.

«Топган ойлигимиз байрам билетларига сарфланиб кетмасин. Бу пул фарзандларимизнинг ризқи. Илтимос, назорат қилинглар ва адолатли иш тутинглар», – дейди маҳаллий ўқитувчилардан бири.

Мазкур ҳолат бўйича тегишли органлар томонидан чора кўрилиши кутилаяпти.

Тағин ўқинг
11 май 2018
Ўзбекистоннинг давлат монополисти бўлган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси хусусийлаштирилади. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармаси маслаҳатчиси Сардор Саъдуллаев 9 май ...
23 июн 2016
Фарғона вилоятининг аксарият банкларида жўнатма пулларини бериш жума кунигача тўхтатилди. Банк ходимлари бунинг сабабини валютанинг тугаб қолгани билан изоҳламоқда. ...
8 июн 2022
Иккинчи жаҳон урушида инсоният қозонган ва нишонлаган ғалаба куни аслида 8 июнь эканини кўпчилик билмайди. 1946 йил 8 июнь ...
12 феврал 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 43-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) МОСЁ ТЭСТ БИЛАН ...
Блоглар
12 январ 2025
Турли мавзуларга ўз қараши билан фарқланадиган блогер Кирпи Президентнинг 380-сонли қарори асосида 1000та китобнинг ўзбек ...
7 январ 2025
Ижтимоий тармоқларда “1000китоб” лойиҳаси бўйича турли гап-сўзлар айланиб юрибди. Мансаб талашуви, зиёлиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб, бир-бири ...
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...