Document UZ
5 октябр 2017

Журналист Бобомурод Абдуллаев ҳокимиятни эгаллашга уринишда расман айбланди

2017 йил 1 октябрда чиққан суд қарорига кўра, журналист Бобомурод Абдуллаев, 159-модданинг 4-нчи қисми, “мавжуд конституцион тузумни ағдариш” ва “мамлакатдаги ҳокимиятни эгаллаш”да гумон қилинмоқда.

Жиноят ишини юргизаётган Миллий Ҳавфсизлик хизмати (подполковник Тўрақулов) версиясига кўра, Абдуллаев “Жатва” (Ўрим) номи остидаги амалиётни ишлаб чиққан.

Қарордан билишимизча, Абдуллаев Муҳаммад Солиҳ кўрсатмаси бўйича, гўёки ҳукуматдаги “асосий” мансабдаги шахслардан шахсландан фойдаланиб, ҳарбий ҳаракатларни амалга ошириш йўли билан, уч босқичда конституцион тузумни ағдаришни режалаган.

Ҳужжатда айтилишича, „Ўрим лойиҳасига, эгаллаш учун лозим бўлган республикадаги турли вазирликлар ва идораларда ишловчи қатор рахбарларнинг яшаш жойлари акс этган фото ва схемалар, шунингдек кўрсатилган жиноий мақсадни амалга ошириш ҳаражатлари сметаси илова қилинган.

Бобомурод ишида тағин икки фигурант Салоев Равшанбек ва Оллоёров Шавкатжонлар номлари келтирилади, улар “қўриқланадиган шахслар, йирик тадбиркорлар ва Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот тизимидаги раҳбарият вакиллари”га яқин бўлишган ва МХХ версияси бўйича, “Абдуллаевга уни қизиқтирган маълумотларни йиғиб, етказиб бериб туришган”.

Аслида нима бўлган?

Журналист Бобомурод Абдуллаев Ўзбекистон Халқ Ҳаракати лидери Муҳаммад Солиҳнинг сафдоши бўлган. Кўп йиллар давомида у “Усмон Ҳақназаров” таҳаллуси остида матнлар ёзган, буларда махсус хизматларнинг рахбарларига оид тафсилотлар, президент Каримов оиласига оид муносабатлар баён этилган ва Ўзбекистонда юз бераётган воқеалар танқидий таҳлил этилган.

Шу билан Бобомурод Абдуллаевнинг „жиноятлари“ тамом бўлади.

5 октябр куни ФБ саҳифасида пайдо бўлган Суд қарорини Муҳаммад Солиҳ суд шундай изоҳлади.

“Бу МХХнинг, шахсан Рустам Иноятовнинг биздан – Усмон Ҳақназар (Бобомурод Абдулла) ва мендан олган интиқомидир.

Чунки биз Усмон Ҳақназар ва камина янги раҳбар Шавкат Мирзиёев ислоҳотларини очиқ қўллаб чиқдик ва ислоҳотлар олдидаги энг катта тўсиқ Каримовчи кадрлар, бўғзигача ўғирлик ва порахўрликка ботган МХХ структураси ва униннг раҳбарияти эканини айтдик ва бу тўсиққа қарши курашдик”

Фактлар, бу йиллар давомида Абдуллаевнинг ўта камтар яшагани, хусусий таксичилик қилиб оиласини боққани, ҳеч қандай ҳукумат лавозимларида ишламагани ва унинг ҳокимиятни эгаллашни режалагани ҳақидаги айбловлар мутлақо уйдирмадай кўринаётганини англатади.

Эслатиб ўтамиз, 27 сентябр куни Ўзбекистон МХХ журналистни ўғирлаб кетган ва унинг хотинини эрига давлат ҳимоячиси берилишини ваъда қилиб, адвокатдан воз кечишга мажбур қилган эди.

“Элтуз” журналист Бобомурод Абдуллаевга қарши ишнинг боришини суриштиришда давом этади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 декабр 2016
Президент сайлови ўтар-ўтмас матбуот худди Ислом Каримов давридаги ҳолатига қайтди-қўйди. “Йўлчи юлдузи”ни бир муддат йўқотиб қўйган партия нашрлари ҳатто ...
29 июл 2018
Ўзбекистонда энг узоқ муддат қамоқда ўтирган журналист ва собиқ сиёсий маҳбус Муҳаммад Бекжон ўзбек турмасидаги ҳаётига бағишланган биринчи китобини ...
4 апрел 2018
«Ўзбекконцерт» давлат муассасасида 30 март куни санъаткорлар иштирокида «Тўй-ҳашамларни тартибга солиш тўғрисида»ги қарор лойиҳаси муҳокама қилинди. Бу ҳақда мажлисда ...
16 ноябр 2019
Мен кўпинча бир миллион доллар пулим бўлса нима қилардим, деб  ўйлаб қоламан. Ëшлигимда эски пахса ҳовлини йиқиб, ғишт қилиб ...
Блоглар
6 феврал 2020
Марказий Осиё давлатларига паст назар билан қарашини яширмайдиган Россия либерал демократик партияси лидери Владимир Жириновский ...
4 феврал 2020
Президент Мирзиёев 31 январь куни Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида ўтган учрашувда «бир кичкина ...
3 феврал 2020
Қашқадарё вилоятида 30 январь куни Чироқчи тумани ИИБ биносидаги гумондор ўлими юзасидан брифинг бўлди. Ички ...