Document UZ
15 март 2018

Адвокат Майоров: Бобомурод терговдагидан фарқли маълумотларни бера бошлади

Тошкентда 15 март куни Бобомурод Абдуллаев ва яна уч судланувчи устидан давом этган суд жараёнида терговдаги қийноқларга доир экспертиза натижалари эълон қилинди.

Жараённи кузатган “Элтуз” мухбирига кўра, суд тиббий экспертизаси Бобомурод Абдуллаевнинг чап қўлида шиш борлигини, бироқ унинг қачон пайдо бўлгани номаълумлигини билдирган.

Шунингдек, 15 март куни тушдан кейин давом этган суд мажлисида иштирокчиларга айблов хулосаси ўқиб эшиттирилган.

Унга кўра, Бобомурод Абдуллаев “Усмон Ҳақназаров” тахаллуси остида Ўзбекистон ҳукумати тепасидаги шахсларнинг обрўсига путур етказувчи мақолалар ёзгани, “мамлакатдаги вазиятни издан чиқаришга, жумладан, ўз шериклари билан Тошкент, Фарғона, Навоий шаҳарларида қуролли қўзғолон уюштириш”га урингани айтилади.

Бобомурод Абдуллаев ўз чиқишида бунинг бари МХХнинг уйдирмаси эканлигини билдирган, бироқ 2003 йилдан буён “Усмон Ҳақназаров” тахаллуси остида мақолалар ёзиб келганини эътироф этган.

Бобомуроднинг адвокати Сергей Майоров айблов хулосаси ва судланувчиларнинг берган маълумотлари орасида катта тафовут борлигини билдирди.

“Афсуски, экспертиза қийноқлар қўлланилганлиги ҳақидаги бизнинг версиямизни тасдиқламади. Бобомурод кўрсатмалар беришни бошлади, жиноят иши материалларида ёзилгани каби эмас, балки ҳақиқий кўрсатмаларни”, деди Майоров “Фарғона” сайтига берган интервьюсида.

Масалан, терговда ёздирилгани бўйича Бобомурод Муҳаммад Солиҳ таклифи билан Усмон Ҳақназаров номидан 2012 йилдан буён ёзиб келганини айтган эди.

Бугун эса Бобомурод “Усмон Ҳақназаров” ўзининг шахсий тахаллуси экани ва 2003 йилдан буён шу тахаллус остида ёзиб келганини билдирган.

Шу билан суд 26 мартгача танаффус эълон қилди, «Элтуз» нашри Бобомурод Абдуллаев суди билан боғлиқ жараёнларни кузатишда давом этади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 ноябр 2019
Мажбурий тартибда руҳий шифохонага ётқизилган хоразмлик 32 яшар блогер Нафосат Оллошукурованинг адвокати фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилояти судлов ҳайъатига ...
24 июн 2019
Навоий вилоятининг Кармана туманида яшовчи фаол, 2-гуруҳ ногирони, 43 яшар Дилдора Боймуродова норозилик намойишига чиқиш ҳақидаги билдиргисига вилоят ҳокимлигидан ...
3 январ 2020
Каримов даврида, тўғрироғи 1997 йили Ўзбекистонда бошланган президент томонидан йилларни номлаш анъанаси 2020 йилга келиб унутилди. Шавкат Мирзиёев ҳукумат ...
8 март 2018
Канадалик ўзбек ҳуқуқшуноси Дилсора Фозилова 8 март куни «Элтуз» канали орқали юнусободлик имом Раҳматуллоҳ Сайфуддиновнинг «турк сериалларини кўрган аёллардан ...
Блоглар
2 июл 2020
6-синфда ўқирдим, Кампучияда давлат тўнтариши бўлиб ҳукуматга Пол Пот раҳбарлигидаги “Қизил кхмерлар” келганини, улар бутун ...
25 июн 2020
​​Халқаро пресс-клубда матбуот анжумани бўлиб ўтибди, унда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов ...
21 июн 2020
(бўлган воқеа) Таржимон сифатида Россиянинг милиция бўлимларидан бирига чақиришган эди. Бўлимда жиноятчи сифатида гумон қилинган ...