Document UZ
7 май 2018

Озод этилган Бобомурод Абдуллаев жамоатчиликка миннатдорлик билдирди

Журналист Бобомурод Абдуллаев ва яна уч нафар шахс 7 май куни озод этилди. Суд қарорига кўра, Бобомурод Абдуллаев иш ҳақининг 20 фоизини ушлаб қолиш шарти билан 3 йиллик ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинади.

Блогер Ҳаётхон Насриддинов ҳамда икки тадбиркор – Равшан Салаев ва Шавкат Оллоëровга эса жазо белгиланмади.

“Элтуз” мухбири қамоқ жазосидан озод этилган Бобомурод билан гаплашишга муваффақ бўлди. Журналист Бобомурод Абдуллаев ҳибсдалик пайтида уни қўллаб-қувватлаган барча жамоатчилик вакилларидан миннатдор эканини билдирди.

“Ташқарида жамоатчиликнинг мени қўллаб-қувватловини ҳамиша сезиб турдим. Ҳаммага миннатдорлигимни етказинг!” деди Бобомурод Абдуллаев “Элтуз” мухбирига.

Судья Зафар Нурматов чиқарган қарорга кўра, 159-модданинг 3-кисми “б” бандида кўзланган жазо муддатидан Бобомурод Абдуллаев ҳибсда сақланган 221 кун чиқариб ташланган.

Бобомуроднинг қамоқдан озод этилишини катта ғалаба эканини эътироф этаркан, журналистни ҳимоя қилган адвокат Сергей Майоров суд қароридаги жазонинг ҳам нотўғри белгилангани, чунки Бобомуроднинг айни жиноятни содир этгани исботланмаганини айтди.

“Шахсан мен суд қароридан қониқмадим, агар Бобомурод истаса, апелляция шикояти топширишимиз мумкин. Мен у ҳеч қандай жиноят содир этмаган, дея ҳисоблайман. У тўлиқ реабилитация қилиниши мумкин”, деди Майоров суд якунида.

Эслатиб ўтамиз, журналист Бобомурод Абдуллаев Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтган йилнинг 27 сентябрида ўғирлаб кетилган. Орадан уч кун ўтиб, унинг МХХ (ДХХ) томонидан «ҳокимиятни ағдаришга уринишда айбланаётгани» маълум бўлган эди.

eltuz.com

Тағин ўқинг
14 феврал 2018
Миллий хавфсизлик хизматининг Тошкент марказий сайилгоҳида жойлашган бош қароргоҳи бошқа жойга кўчирилаётгани ҳақида “Элтуз”га маълумотлар етиб келди. У ерга ...
6 феврал 2019
Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси 4 февраль куни ўзбекистонлик 40 нафар йўловчи минган, икки нафар қозоқ ҳайдовчиси бошқарувида бўлган автобус ...
1 март 2019
Горбачев даври етиштирган энг таниқли рус-совет журналисти Владислав Листьев 1995 йилнинг 1 мартида Москвада отиб ўлдирилган эди. Ўша пайтда ...
9 апрел 2019
Фарғона вилоятининг Учкўприк туманидаги барча ташкилот ва корхона ходимлари 5 апрель куни президентнинг Фарғона вилоятига ташрифи кутилаётгани боис оммавий ...
Блоглар
14 август 2019
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизовнинг Покистонга ташрифи ва “Толибон” ҳаракати вакилларининг Тошкентга сафари ...
13 август 2019
Таниқли жаноб Алламжонов раҳбарлик қиладиган Ўзбекистон Президенти маъмурияти ҳузуридги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тағин ...
1 август 2019
Ўзбекистон ҳам шармандали равишда уйғур қардошларимизга бўлаётган Хитой ҳукумати зулмини қўллаб чиққан 50 та давлат ...