Document UZ
23 октябр 2018

Ғафур Раҳимов ўғрибоши эмасми?

Халқаро бокс уюшмаси (AIBA) президентлиги учун 2-3 ноябрда ўтадиган сайловда ўз номзодини қўйган ўзбекистонлик 66 яшар Ғафур Раҳимов жиноят оламига алоқаси йўқлигини исботлашга уринмоқда.

АҚШнинг Around the Rings нашрига берган интервьюсида Раҳимов унинг жиноят оламига алоқадорлиги ҳақидаги “нотўғри айбловларни Гулнора Каримова ва унинг гуруҳи” 2010 йили тарқатишга киришгани ҳақида билдирди.

Шунингдек, 2018 йилнинг сентябрида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Очилбой Раматов имзоси остида AIBA ижроқўмига хат жўнатилди. Унда “Ғафур Раҳимовнинг жиноий ўтмиши ҳақидаги ҳар қандай иддао асоссиз экани” билдирилди.

“Биз бу заиф чиранишларга анча батафсилроқ изоҳ берган бўлардик, аммо баъзан битта фотосурат мингта сўздан кўра кўпроқ ифода беради”, дея билдирди Ғафур Раҳимовнинг жиноят оламининг ўнта  етакчиси билан тушган расмини эълон қилган “Asiaterra-info” мустақил нашри.

Cуратда: “қонундаги ўғри”лар Владимир Тюрин (Тюрик), Аслан Усоян (Дед Хасан), Ғафур Раҳимов, «Сочи смотряшийси» Гусейн Гусейнов (Коля Гусейн), “қонундаги ўғри” Эмиль Саркисян, “қонундаги ўғри” Гия Дангадзе; пастда: «қонундаги ўғри» Вахтанг Кардава (Вахо Сухумский), «қонундаги ўғри» Алик Миналян (Алик Сочинский), “Ленинский” гуруҳи аталмиш тўда иштирокчиси Сергей Козубенко (Серега Омич), «қонундаги ўғри» Артём Демуров (Артюша)лар акс этган.

Фотосурат дастлаб, Россия ўғрилари дунёсига бағишланган «Прайм Крайм» сайтида чоп этилган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
28 июл 2018
Қадрли вебсаҳифамиз ўқувчилари. “Элтуз” нашри жамоаси таътилга чиқади. Бу вақт ичида ўтган давр мобайнида босилган эътиборга лойиқ айрим мақолалар, ...
5 апрел 2019
Тиббиётга оид “The Lancet” интернет нашри 3 апрель куни эълон қилган, 195 давлатни қамраган тадқиқот натижасига кўра ёмон овқатланиш ...
17 апрел 2018
Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат вазирлигининг Ташқи миграция агентлиги томонидан Россияга расман ишга жўнатилган йигитлар одам савдоси қурбони бўлганини айтмоқда. ...
1 апрел 2019
Тошкентда 23-26-март кунлари мактаб ўқувчилари иштирокида ўтган “Қизларжон” саммити иштирокчилари “ота-оналарни узоқ муддатга чет мамлакатларга ишлаш учун чиқишларини чеклаш ...
Блоглар
4 декабр 2019
(Муҳаммад Солиҳ ва Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон суҳбатларини тинглаб) 1980 йиллар бошида раҳматли отам Мадамин Бек ...
27 ноябр 2019
Ўзбекистон Бош прокуратураси Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ижтимоий тармоқда тарқалгани аудиоёзувидаги ҳолатларни текшириш юзасидан ...
19 ноябр 2019
Матбуот хизматлари ва жамоатчилик билан алоқалар соҳаси бўйича таҳлиллар рукнимизнинг янги сонига катта эҳтиёж пайдо ...