Кўзқараш
22 феврал 2016

Кесилган чинор остидаги дуэль

Қирқта чинорга қирон келтирганини тан олганидан бир кун ўтиб Мурод Назаров ўзининг ФБ саҳифасида тармоқ юзери Зафар Ҳошимовдан иқтибос келтиради “Емаган сомсага пул тўлаш” энди “кесмаган дарахтига жавоб бериш” бўлди дейилади иқтибосда.

Ўзини бегуноҳлигини исботлаш учун Мурод Назаров ўсироқ қизлар ҳақидаги бачкана латифани ФБ даги саҳифасида ëзиб муҳлис ва муҳлисаларидан олқиш олади.

Латифада битта ўсироқ қизнинг тарафини олган уч эркак ҳақида ҳазил қилинади. Пировардида Мурод Назаров “Ўсироқ”лар айби учун жавоб бера олмаслигини писанда қилади: “Так вот, если где-то срубают деревья, то это я на всякий случай!” Бир икки тармоқ юзери бу латифанинг бачканалигини айтса ҳам уч –тўрт киши ит ва карвон ҳақдаги сийқаси чиққан нақлни айтиб “муродингизга етинг Муродака” деб прорабга таскин беришади.

Булардан бири Равшан Ташпўлатов эса карвонга қараб ҳураëтган “ит”ларга пора бериш ишорати билан чиқади: “Қадимда карвонга ит ташланса олдига бир суяк ташлаб йўлида давом эткан. Бу йўл машаққати олдида бу итга ташлангани хеч нарса эмаслигини Сарбон жуда яхши билган. Дўстим машаққатли йўлда карвонингиз манзилга бус- бутун етиб олсин” дейди “ақлли” юзер.

Интернетда бедор ўтирган Мурод Назаров эса бу тавсияга тезгина эҳтиром билан муносбатда бўлади: “Рахмат катта! Худо хохласа хеч качон уялтирмаймиз. Асосийси яратганнинг узи адаштирмасин!” Бу гапдан кейин Муроднинг муридлари ҳушомадни ëмғирдек ëғдиради. Ҳушомадлардан энсаси қотган тармоқ юзери Шуҳрат Аъзамов пахтакорлар суратини қўйиб “Пахта қўйсанг тоза қўй чаноғида қолмасин” деб пичинг қилади.

Даврага кирган рассом Лола Сайфий мавзуни жиддий ўзанга буради. “Дарвоқе Мурод дарахтларни нега кесишмоқда? Қурилиш режасига кўра олдин дарахтларни асрашга уринилган.” Мурод Назаров эса рассом билан баҳслаша олмаслигини тан олади:

“Лола биз баҳслашмоқчи эмасмиз шу боис чет эл агентларининг ҳужумларига эътибор бермаяпмиз. Биз ҳам табиатни севамиз ва ардоқлаймиз. Уй тагига тўғри келганини кесамиз қолганига тегмаймиз. Бир чинорни кессак ўнта ниҳол экамиз” дейди прораб.

Юзер Руслан Аблаев эса ниҳолни дарахтга айланиши учун анча йил кераклигини эслатади: “Чтобы одно такое дерево выросло сколько лет надо, его сажали еще родители наши и бабушки и дедушки которых нет в живых многих. Красотой застройки там и не пахнет- спальный район.”

Бу фикрни яна бир юзер Игорь Клишин давом эттириб бир дарахт 30 йилда камолга етишини айтади: “Да лет тридцать. Не больше. Сам десятки сажал, на Фархадском. Кстати, в 60-х, когда этот квартал строили сколько всего порубили.”

Тармоқ юзерларидан бири Шукуржон Исломов “Фарғонадаги чинорларни ҳам шу ширкат кесганмиди” деб савол қўяди. Бу савол ортидан саҳнага собиқ мулозим Шерзод Қудратхўжаев нафталин ҳидини анқитиб кириб келади ва “Бутун дунëдаги чинорларни Мурод кесган” дея аскияни давом эттиради.

Ишдан қувилган бу мулозим зерикиб ўтирганми мабодо мавзуни бекоқолларга ҳам боғлашга уринди: “Бир хафта олдин бесоколбозлар хакида бонг уриб турган хориржлик баъзи сайтлар, энди тошкентликлар такдири хакида нега бунча “кайгуриб” колди? Нега улар ижтимоий тармоклар оркали Узбекистонда яшаётган турли миллатлар орасида низо келтириб чикаришга уринмокда? Сиесатчиларни танкид килган бу сайтлар, энди бизнесменларга хам ваъз укишга утибди. Бу ерда объективлик ва хакикатпарастлик хакида гап кетаётгани йук. Бунинг оркасида сенсация кетидан кувиш ва очикдан очик буюртма борлиги турган гап.” (Орфография айнан сақланди)

Собиқ мулозимнинг бу гапини камол Бобохонов исмли юзер давомлайди: “Ўзи шу чинор атрофида яшаганларга бахорда оклаш керак хашар деса энсасини котиради энди кимдир кесиб ташлаб уй курамиз деса шунча уруш жанжал. Компенсацияни кимга тулисан? канча тулисан? Санга нима !! Хар ким килган ишига жавоб беради сизларсизам. Агар хозир Мурад Билдингс дарахтларни кесилишига норозиларга накд пул берамиз деб эьлон килса шу норози буганлар навбатни бошида туришади чинорларни фойдаси эсидан чикиб!”

Сўз навбати Бекзод Маматқуловга етади: “Хуллас аввало дарахтларни хам уша домдагилар экмаган… Подьездини лампочкаси куйса бир йил ким куяркин деб кутадиган, тепадан туриб дарахтни устига ахлат тукадиганларга дарахт кк булиб колганмиш… Вой бууу бу дарахтлар давлатники компания хам керакли ташкилотлардан суралгандилар, ноконуний кесилмайдику. Аюханнос солиш керак эмас… Шахарни обод киляпдику.. ман ишонаман урнина манзарали дарахт экилса керак арчами еки бошка вакт керак бироз усиб катта булгунича аммо вакт утиб куркам булади… Мана сквер канака эди хамма дод вой солувди хозир кандай булди… Муродхон ака ишларизга муваффакият тилайман. Факат ута хушерлик билан етти улчаб давом этаверинг…” дейди тармоқ юзери.

Бу фикрга скептик қараган Рушана Абуд эса расмият ортига яширинган Муродни ваҳшийликда айблайди ”Юридически да, все чисто. А фактически это варварство”

ФБ юзери Комилов Оқил эса “ЧИНОР ОСТИДАГИ ДУЭЛЬ” филмидаги чинор колиб кетибди кесилмаган” деб аския қилади.

Муқаддас Рўзимуродова
Eltuz.com

Тағин ўқинг
12 май 2015
“Ака буни унутиб бўлмайди, хали хеч ким унутгани йўқ. Ёш бола хам билади. Ўққа тутилган машиналар хам хамон 25 ...
26 январ 2018
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов Дубайда қиймати 12 миллион доллар бўлган турар жой иншооти қурдиргани ҳақидаги маълумотни ...
2 феврал 2017
Шу кунларда Андижон шаҳрида турли мактаб ўқитувчилари ободонлаштириш ишларига жалб этилган. Йўл ёқаларида оҳак тўла челак, супурги кўтариб кўча ...
4 март 2016
Пул эвазига оëқ тўпи ўйинини спектаклга айлантирган келишилган ўйинлар қироли Cамвел Бабаянни рассом Элсевар ҳажв қилди. Рассом Элсевар Eltuz.com
Блоглар
11 сентябр 2019
Ибтидосида айтай, мен шоир ёки бастакор, ё-да ҳофиз эмасман. Шеърга ўхшаган бир нарсаларни ёзиб, уларга ...
6 сентябр 2019
“Орамиздан чиқса гар миллатни яхши севгувчи, биз они душмон билиб, таффонча бирлан отамиз”. Бу мисраларни ...
4 сентябр 2019
Менинг узоқ йиллар аввал ёзган бир шеърим бор эди. Унда Шарқнинг шоири гул бутоғига боғлаб ...