Асосий мавзулар
8 январ 2017

Темур хўжа ўғли: Террорчининг улуси ва кимлиги йўқдир

“Истанбул хавфсизлик идораси бу исқиртни “ўзбек” деб айтди, бундан олдин қирғиз ва уйғур деган гапни айтган эди”, дея ёзди туркиялик профессор Темур хўжа ўғли ўзининг ФБдаги саҳифасида.

“Бир исқиртнинг шу ëки бошқа миллат мансуби бўлиши туркистонликларга иснод келтира олмайди. Биздан шундай исқирт чиқибди дея ҳафа бўлишга асос йўқ. Террорчининг дини, улуси, шахсияти ва кимлиги йўқдир. У бир МАНҚУРТдир!” дея ёзди Темур Хўжа ўғли.

Турк матбуотида ёритилган сўнгги хабарларга кўра, 39 кишини ўлдирган террорчи ўзбекдир.

Янги йил кечаси Reina тунги клубига калашников автомати билан ҳужум қилган кимсанинг исми Абдуқодир Машариповдир.

ИШИД аскари дея иддао қилинган Машарипов ўлдирилган

Қотилнинг сўнгги селфиси

Ҳуррият ва бошқа турк газеталарининг ëзишича қотил “Абу Муҳаммад Хуросоний” код исми билан ҳаракат қилган.

Матбуот иддаосига кўра, террорчи хотини ва икки фарзанди билан 2016 йилнинг 20 ноябр куни Қирғизистондан Истанбулга учиб келган.

Кейин бу оила Истанбулдан, Анқарага ундан кейин эса Кўня шаҳрига келган.

Турк матбуотида ëзилишича, ИШИДнинг ўзбек ҳужраларидан бирида таълимот олган Машарипов 15 декабр куни Туркиянинг Кўня шаҳридан Истанбулга келган.

Сешанба куни террорчининг хотини Туркия истихборати тарафидан сўроқ қилинган.

Террорчининг хотини эрининг дунëқарашидан беҳабарлигини айтган.

Туркия истихборатининг матбуотга сиздирган ҳабарига кўра, Абдуқодир Машарипов ўлдирилган.

Уни ким ва нима мақсадда ўлдирганига оид маълумот йўқ.

Маълум бўлишича қатлиомда қўлланилган қуроллар ИШИДнинг ўзбек хужраси фаоллари тарафидан Истамбулга келтирилган.

Иддаога кўра айни фаоллар Машариповнинг ҳужум уюштиргани ортидан логистик қўлловни мунтазам амалга оширишган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
21 январ 2016
Ўзбекистонда фонограммага оғиз қимирлатадиганлар ҳам “Халқ артисти” унвонини сотиб олаëтгани борасида эътирозлар бор. “Унвон сотиш” жараëни рассом Элесевар учун ...
8 июн 2016
Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларини масжидга киритмаслик ҳаракатлари давом этаркан, рамазон ойларида масжидларда ўқитувчилар навбатчилик иладиган бўлди. “Юқоридан шундай топшириқ беришди”, ...
11 март 2018
1990 йилнинг 11 мартида Литва парламенти Давлат Мустақиллиги тиклангани ҳақидаги Актни имзолади. 80-йилларда Болтиқбўйи мамлакатларида бошланган миллий озодлик ҳаракатлари ...
20 январ 2017
“Халқ сўзи” газетасида (18.01) Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари миллий маркази раисининг инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро пактларнинг 50 йиллигига бағишлаб Москвада ...
Блоглар
9 январ 2020
Евро-Осиё Иқтисодий Иттифоқига кириш-кирмаслик масаласи бўйича Ўзбекистонда бошланган қизғин муҳокамалардан четда тура олмаяпман. Виждоним йўл ...
6 январ 2020
АОКА блогер ва журналистларни сотиб олиши эмас, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаши зарур. Унинг баёнотлари жуда кулгили. Ваколатлари ...
23 декабр 2019
Шарқий тақвим бўйича 2020 йил рамзи каламушдир. Каламуш йили шарқий тақвимнинг янги 12 йиллик циклини ...