Асосий мавзулар
14 март 2017

Тошкент пропискаси юлғичликка йўл очмоқда

Ўзбекистонда шу кунларда ҳам нотаруисларнинг ошиғи олчи. Мамлакатдаги энг даромадли касблардан бири нотариус.

Шу пайтгача уларнинг қирғирликлари ҳақида деярли очиқ айтилмас эди. Бу қинғирликларни уларга иши тушганлар, давлат идоралари, ҳамма биларди, лекин ҳеч ким ошкора бу ҳақда гап очмас эди.

Шавкат Мирзиёевнинг “халқ билан мулоқот” дипломатияси баҳона ўзбек газеталари бу соҳага ҳам назар ташлай бошлади.

“Жамият” газетаси (10.03)да нотариатлардаги юлғичликлар ҳақида “Нотариал идорадаги найранглар” сарлавҳали мақола эълон қилди.

Гарчи Ўзбекистон пойтахтида “доимий прописка” масаласи мамлакатнинг бош қонунига зид бўлса-да, мана шу мавзу билан бошланган мақолада мазкур инсон ҳуқуқлари бузилиши мавжуд қонунчилик талаби экани эслатиб ўтилади.

Шундан сўнг муаллиф “айрим нотариуслар юртдошларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, жамиятда қонунийликни таъминлаш ўрнига давлат ишониб топширган ваколатларини даромад манбаига айланиб олгани”дан ҳикоя қилади.

Бугун Тошкентда доимий рўйхатда турмайдиган, лекин пойтахтда ишлайдиган фуқарога қийин. У турган жойи учун ижара ёки текин фойдаланиш шартномаси тузиши керак. Муаллиф ана шу шартнома баҳона дуч келган юлғичлар тўғрисида сўз юритади.

Унинг ёзишича, бундай шартномани расмийлаштиргани учун нотариусда ундан 160 минг сўм талаб қилинган. Ҳолбуки, бу хизматнинг нархи айни пайтда 29955 сўмни ташкил этади.

Муаллиф тортишишни бошлагандан кейин нарх 100 минг сўмга тушган. Шундан сўнг у 80 минг тўлашга кўниб, пластик карта билан ҳисоб-китоб қилмоқчи бўлган.

Охир-оқибат муаллиф кассага 30 минг сўм, кадастр хизмати учун нақд 15 минг сўм олишганини ёзган.

“Ажабланарли жиҳати шундаки, шартномада мазкур нотариал ҳаракат учун 14977,5 сўм миқдорида давлат божи, техник турдаги хизмат учун 7488,75 сўм, жами 22466,25 сўм ундирилгани қайд этилган”, дейилади мақолада.

Муаллиф нақд тушумларни ўзаро бўлиб олишда нотариал идора ходимлари ўртасида можаро чиққанига гувоҳ бўлганини ҳам билдирган.

Хулоса ўрнида эса у мазкур масала юзасидан бошқаларнинг фикрларини ҳам ўргангани, бошқалар бундай хизмат учун қанча пул тўлаганини аниқлаганини айтар экан: “Фуқаролар манфаатини ҳимоя қиладиган идора томонидан таланганлар оз эмас экан”, дея якунлаган мақолани.

Ҳақиқатан ҳам нотариал идоралардаги юлғичликлар янгилик эмас. Масалан, 20 минглик хизмат учун ҳам 100 минг сўрашади. Одамлар ҳам ҳақини талаб қилмайди. Чунки шунча вақт сарфлаб, яна ҳақини талаб қилса, нотариус уни қабул қилмай, ортига қайтариши ҳеч гап эмас.

Ҳар ҳолда бу идоралардаги юлғичлик масаласининг газетада кўтарилиши соҳада ўзгаришларга сабаб бўладими?

Агар бу ерда айланадиган ноқонуний маблағнинг салмоғи эътибор олинса, бундай ўзгаришлар тез орада юз беришига ишониш қийин.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
20 сентябр 2018
Рассом Маҳмуджон Эшонқулов 
4 май 2017
Ўрислар “живучий” дейди. Ўзбекчада “яшовчан”, “чидамли” деб таржима қилинади кўпинча. “Мослашувчан” деб ўгириш ҳам мумкин. Ўзбек матбуотига нисбатан шу ...
10 январ 2016
Улуғбек Ашур Eltuz.com 6 январ куни Жиззах шаҳридаги “Умид А” фермер хўжалиги рахбари Алижон Камолов ўзини аввалига милиция ходими ...
24 феврал 2017
Андижонда пенсия пулларини вақтида ололмаган пенсионерлар яна пластик карточкадан фойдаланишга ўтмоқда. Жойлардаги пенсия жамғармалари бўлимлари олдида ҳар куни тумонат ...
Блоглар
18 сентябр 2019
Шу кунларда ЎзА журналисти Анора Содиқова ўзбек тилининг Ўзбекистонда ривожланишини қўллаб чиқишлар қилди. Таниқли ўзбек ...
11 сентябр 2019
Ибтидосида айтай, мен шоир ёки бастакор, ё-да ҳофиз эмасман. Шеърга ўхшаган бир нарсаларни ёзиб, уларга ...
6 сентябр 2019
“Орамиздан чиқса гар миллатни яхши севгувчи, биз они душмон билиб, таффонча бирлан отамиз”. Бу мисраларни ...