Дайжест
2 октябр 2017

Ўзбекистонда 1 октябрдан кейин ҳам банклар нақд валюта сотмаяпти

Биринчи октябрдан банкларнинг нақд доллар сота бошлаши тўғрисидаги хабарлар ўз тасдиғини топмади.

“Элтуз” мухбирининг 2 сентябр куни ўрганишича, банклар нақд пул сотмаяпти, фақат ҳарид қилинаяпти. Банкларда нақд валютанинг қачон сотилиши ҳамон номаълумлигича қолмоқда.

Қуйидаги ҳикояда, баъзан банкдан арзимаган беш долларни ҳарид қилиш Ўзбекистонда чинакам азобга айланиши ҳақида гап боради.

Беш долларлик азоб

Қирғизистоннинг Ўш шаҳридан Андижонга келин бўлиб тушган Жамила 5 доллар сотиб олиш учун кун бўйи сарсон бўлди.

Аёлнинг айтишича, у Ўзбекистонга бундан 26 йил муқаддам келин бўлиб тушган ва ҳанузгача Ўзбекистон фуқаролигига эга эмас.

Амалдаги қонунчиликка кўра, бундай шахслар ҳар икки ойда бир 5 доллар тўлаб, вақтинчалик рўйхатга қўйдириши шарт.

Келин давлат божи учун керакли ушбу суммани банкдан сотиб олмоқчи бўлган.

“Ҳамкорбанк”нинг бўлимларидан бирига бордим. Валюта алмаштириш шохобчасидагилар банк валюта сотмаслиги, фақат олишини айтди. Доллар бозори йўқлигини, қаердан олишим мумкинлигини сўрамасам, билайман, деб жавоб беришди” дейди Жамила.

Аёлнинг билдиришича, у Эски шаҳар, Янги бозор ҳудудларида долларфурушларни ахтариб сарсон бўлган. Охири бозорда яширинча доллар алмаштираётган бир кишидан 5 долларни 45 минг сўмга сотиб олган. Яъни бир доллар унга 9 минг сўмга тушган.

Шу йилнинг 2 сентябрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев валюта сиёсатини либераллаширишга оид ҳужжатни имзолаган, шу асосда мамлакат банклари валюта айирбошлашни йўлга қўйганди. “Қора бозор”га қарши кураш кескинлашгани ортидан уларнинг фаолият доираси торайди.

Ҳозир фуқаролар валютани банкка чекланмаган миқдорда сотиши мумкин, бироқ банклар долларни фақат конверсион картага ўтказиб беряпти. Бу эса аҳоли ўртасида юқоридаги зикр этилгани каби турли муаммоларга сабаб бўляпти.

“Баъзан ўша 5 долларни топиб келиш ҳам катта қийинчилик туғдиради. Долларфурушлар майдаси йўқлигини баҳона қилади, борлари ҳам майда купюрани қимматга сотади.

Ўзбекистонда яшаяпмиз-ку, АҚШ да эмас, мана шу озгинагина тўловни ҳам сўмда амалга оширса бўлмайдими?”, дейди паспорт бўлимида навбатда турган фуқаролардан бири.

Андижон вилояти бўйича жами 55 та валюта алмаштириш шохобчаси ташкил этилган. Аммо уларнинг бирортаси ҳали нақд валюта сотаётгани йўқ.

Марказий банкнинг Андижон вилояти бошқармаси валюта бўлими мутасаддиларининг маълум қилишича, 1 октябрдан бошлаб банкларда нақд кўринишидаги валюта сотуви йўлга қўйилади. Шундан сўнг фуқаролар шохобчалардан 2 минг долларгача бўлган маблағни бемалол нақд кўринишда сотиб олиши мумкин.

Андижон вилояти ИИБ 2-шаҳар милиция бўлинмаси паспорт бўлимида Ўзбекистонда яшайдиган қирғизистонлик келинларнинг ҳужжатлари қалашиб ётибди. Улар ҳам Жамилага ўхшаб 5 доллар давлат божи эвазига вақтинчалик рўйхатни расмийлаштиради.

Бир неча йилдан бери амал қилиб келаётган тартибга кўра, давлат божи учун тўлов айнан АҚШ долларида амалга оширилади. Валюта сиёсатининг либераллашуви ортидан барча тўловларни сўмда қабул қилиш амалиётига ўтилиши эълон қилинди. Бироқ паспорт бўлимида ҳамон ўзгариш йўқ.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 май 2019
Бугун Халқаро матбуот эркинлиги куни жаҳон бўйлаб 26-бор нишонланмокда. 1997 йил 3 майдан буён ҳар йили матбуот эркинлигига муносиб ...
8 январ 2018
7 январ куни президент Мирзиёев Тошкентнинг Зангиота туманидаги чиқишида “Абу Саҳий” МЧЖ “Тошкент Ипак йўли”га ўзгаритирилгач, давлатга 15 кунлик ...
29 сентябр 2017
29 сентябр эрталаб бедарак йўқолгани айтилган 44 яшар журналист Бобомурод Абдулла шаҳар ИИБ ходимлари томонидан қўлга олингани, бироқ МХХ ...
14 апрел 2017
Кўланкадаги ўзбек миллионери 2010 йилда бир муддат қамалганидан кейин ғойиб бўлган “Пахтакор” футбол жамоаси ва “Капитал-банк”нинг собиқ эгаси 51 ...
Блоглар
9 январ 2020
Евро-Осиё Иқтисодий Иттифоқига кириш-кирмаслик масаласи бўйича Ўзбекистонда бошланган қизғин муҳокамалардан четда тура олмаяпман. Виждоним йўл ...
6 январ 2020
АОКА блогер ва журналистларни сотиб олиши эмас, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаши зарур. Унинг баёнотлари жуда кулгили. Ваколатлари ...
23 декабр 2019
Шарқий тақвим бўйича 2020 йил рамзи каламушдир. Каламуш йили шарқий тақвимнинг янги 12 йиллик циклини ...