Асосий мавзулар
8 октябр 2017

Улуғбек Ҳайдаров: Бобомурод иши жамият ва ҳукуматни икки йўл орасига келтирди

Ўн кундирки, Бобомурод Абдулладан бирон хабар йўқ. Унинг олдига бугунга қадар адвокати қўйилмаяпти. Уни ҳимоя қиламан деган адвокатларга эса босимлар бўлаяпти.

Бу холат қанчалик ноқонуний бўлса, шу қадар қўрқинчлидир. Чунки бу, Бобомуроднинг ҳибсда қаттиқ қийноқларга солинаётганини англатади.

Бошимдан ўтган. Биламан. 2006 йилнинг 13 сентябрида мени товламачиликда айблаб қамоққа олишди. Бир хафтагача ҳеч кимни ёнимга йўлатишмади: товонимга урилган таёқлар зарбидан оёқ босиб юришим қийинлашди, буйракларим ва жигарим ишдан чиқди, ўнг елкам суяги жароҳат олди. Уларнинг шифокори қилган укол эса аҳволимни янада оғирлаштирди. Маълум вақтгача ҳаттоки, гапиришга қийналдим ва фикрлашим хиралашди.

Бироқ, жисмоний қийноқ азоби, терговчи ва ёрдамчиларининг “Хотининг ва опангни шу ерга чақирамиз ва кўз олдингда бадном қиламиз” деган гапларидан кейин ҳеч нарса бўлмай қолганди. Ва мен ўша куниёқ терговчининг версиясига иқрорлигим ҳақидаги барча қоғозларга имзо чекиб берганман.

Кўплаб хамкасбларимнинг саъйи харакатлари туфайли ҳалқаро ташкилотлар ҳаракатга келди. Натижада мен 6 йиллик жазони ўташ учун Навоийдаги зонага етиб борганимнинг 7 чи куни озодликка чиқдим.

Канада ҳукумати менга сиёсий бошпана бергач, шу мамлакатга рафиқам билан келдим. Бу ерда мени дарҳол кенг кўламли тиббий кўрикдан ўтказишди ва қамоқхоналарда менга нисбатан қўлланилган жисмоний ва руҳий қийноқларнинг “излари” тиббий мутаҳассисларни жиддий ҳавотирга солди. “Постравматик синдром” ташхиси билан 6 йил даволандим, жигар ва буйракларимнинг фаолияти бутунлай тикланишига ҳам анча вақт кетди. Ногирон дея маълумотнома ҳам беришди… Ҳозиргача, шифокорлар соғлиғимни назорат қилиб боришади.

Дўстим Бобомурод Абдулланинг ҳибсга олинганини эшитганимдан буён ҳаёлимда шу гап тинмай айланади.

“Садист терговчилар, майда-чуйда нарсалар ҳақида мақолалар ёзиб юрган мен каби бир журналистни шунчалик қийнаб, ногирон қилишган бўлса, Усмон Ҳақназаров дея қўлга олинган Бобомуроднинг аҳволи нима бўлди экан терговда?”

Надоматлар бўлсинки, Бобомуродни ҳеч кимга кўрсатишмаяпти ва бу яхшилик аломати эмас!

Журналист дўстимиз Бобомурод Абдулланинг қамоққа олиниши, ўзини ислоҳотчи рахбар сифатида дунё аҳлига тақдим қилаётган президент Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий обрўсига жиддий зарар келтириши муқаррар.

Журналистнинг ҳибсга олингани ҳақида ҳалқаро ташкилотлар бонг уришмоқда, демак бундан буёғига Ўзбекистон ҳукумати таққилатадиган жиддий ҳамда нуфузли халқаро “дарвозалар”нинг эгалари, энг аввало қамоқдаги журналистнинг аҳволи ҳақида сўрашади.

Бу сўровнинг жавоби ўзбек жамияти шу пайтгача кўниккан аҳволнинг янада юз тубан кетиши ёки ўнгланишига сабаб бўлиши мумкин.

Бугун яна бир овози бўғилган журналист панжара ортида қоларкан, ўзбек жамиятининг жим туришга ҳаққи йўқ.

Эркинликни, миллатини севадиган ҳар бир ўзбек, бугун “Журналистни ҳибсда тутма!” дея ҳайқириши керак.

Бобомурод дўстимизнинг қамоққа олиниши Ўзбекистон ҳукуматининг юзини ташқи дунё олдида ўзгартираётган бир пайтда, ўзини ўзбекман деганларни ҳам икки йўлнинг ўртасига қўйди. Ё Инсон бўлиб ҳайқиринг, ёки қўй каби маъраб яйловга йўл солинг!

Бугун барчамизга бошқа танлов йўқ.

Улуғбек Ҳайдаров
Ванкувер шахри, Канада
Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 июн 2017
1 июндан мамлакат ички бозорида GM Uzbekistan автомобиллари миллий валюта – сўмга сотиладиган бўлди. Бу ҳақда ширкат рахбарияти 31 ...
12 ноябр 2018
Яқинда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг мажбурий меҳнат кўринишларига йўл қўймаслик борасидаги жавобгарлигини ошириш тўғрисида фармон ...
19 июн 2017
Президент Мирзиёев 13 июн кунги йиғилишида судьяларнинг порахўрлигини кескин танқид қилди. «Дўкон эмаску бу, бир соатда юз доллар, икки ...
21 сентябр 2018
“Интеграл Инвест” ширкати раҳбари, 18 ой ҳибсда қолган йирик тадбиркор 51 ёшли Жаҳонгир Умаров кассация шикоятидан сўнг 15 сентябрда ...
Блоглар
16 январ 2019
Лондондаги Шарқ ва Африка тадқиқотлари институти таҳлилчиси Алишер Илҳомов фейсбук саҳифасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ...
15 январ 2019
Ўзбекистонда Ватан ҳимоячилари куни нишонланди… бу эса болалар боғчасида олинган сурат… Нимага болаларга армия формасини ...
31 декабр 2018
Президент Мирзиёевнинг товуқ, эчки боқиб, лимон экиб даромад топиш популистик иқтисодий-сиёсати 2019 йил арафасига келиб ...