Вақт машинаси
11 октябр 2018

Туркистон ойдинлари қатағони бошланганига 80 йил тўлди

Сиёсий таҳлилчи Анвар Назирнинг «Элтуз»га билдиришича, Тошкент қатлгоҳларида 1938 йилнинг 4 октябридан 8 октябрига қадар Туркистоннинг беш юздан зиёд ойдини отилган. Унинг фикрича, ўзбек зеҳниятидаги бугунги тоқатсизлик аслида 37-йили бошланган Сталин даври қатағонлари асоратидир.

«Тошкентнинг Юнусобод мавзесидаги Оқтепа ҳудуди, ундан кейин Тошкент политехника институти ҳарбий кафедраси олди ва бошқа бир қанча жойларда қатлгоҳлар бўлган ўша пайтда», дейди у «Элтуз» мухбири билан суҳбатда.

Унинг сўзларига кўра, айни даврда Абдурауф Фитрат, Ғози Юнус, Хайринисо Мажидхонова, Абдулла Қодирий, Чўлпон, Худойберган Девонов каби миллатнинг буюклари уйдирма айбловлар билан қамоққа олинган ва отишга ҳукм қилинган.

Бироқ Анвар Назир Сталин қатағонлари хотираси ҳамон ҳукумат даражасида нишонланмаслигидан афсусланади.

«Биз ҳар йили 8 октябрни қатағон куни сифатида норасмий тарзда бўлса ҳам хотирлаймиз, айни шу куни Туркистон жадидларининг энг кўп нафари қатл қилинган», дейди Анвар Назир.

Мақсад – миллатнинг буюкларини йўқ қилиш

Халқнинг энг ёрқин вакилларини йўқ қилишга қаратилган Сталин даври қирғини бутун собиқ Совет Иттифоқини қамраган, ўз ҳаёти учун қўрқув туйғуси зиёлиларни ўз ҳамкасблари устидан чақув ёзишга мажбур қилган эди.

Масалан, Абдурауф Фитратга қўйилган айбловга сабаб унинг Навоийни улуғлагани бўлса, Қодирийни русларга қарши гапиргани учун йўқ қилишган.

«Жиноят ишларига оид ҳужжатларда даҳшатли нарсаларни ўқиш мумкин. Масалан, биринчи болалар адиби Мунаввар қори Абдурашидхоновни лақаби «студент» бўлган кимсанинг чақувига асосан айблашган», дейди Анвар Назир.

Анвар Назир «Элтуз» мухбири билан суҳбатида швед журналида босилган КГБ архивидан иқтибос келтириб, бугунги кунда улуғланувчи Ҳамид Олимжон ва унинг хотини Зулфиянинг ҳам чақувлар уюштиргани ҳақида билдиради.

«Сотқинлик, хиёнат ва туҳмат қатағоннинг асосий мотори бўлган. Масалан, Ҳамид Олимжон: «Чўлпон, Фитрат, Қодирий баччабоз. Менга тегажоғлик қилишган», қабилидаги ёмон ва кир нарсаларни ёзган. Шулар ҳам жиноят ишига киритилган», дейди у.

Бу чиркин тарихга баҳо бераркан, «босмачиларга қарши кураш» унча ҳам шонли бўлмагани, баъзан хотин эр, эр эса хотин устидан чақув ёзганини айтади.

«Сталиннинг мақсади буюк авлодни йўқ қилиш эди, у бу мақсадга эришди. Бунинг учун 20-йиллардан бошлаб НКВД зимдан шогирдларни устозларга қарши тайёрлай бошлаган эди», дейди у.

Бугунги давр билан параллел

Таҳлилчининг сўзларига кўра, ўтган йилнинг 27 сентябрида МХХ ходимлари томонидан ўз уйидан ўғирлаб кетилган журналист Бобомурод Абдулланинг ёзган мақолалари учун бадном қилиниши, ёзувчи Нурулло Отахоновга ёзган китобидаги фикрлари учун жиноят иши қўзғатилиши совет қатағонларининг бугунги кундаги давомидир.

Анвар Назирнинг фикрича, ўша Сталин даври яратган репрессив иллатларни Ўзбекистонда ҳар қадамда кузатиш мумкин.

«Нафақат цензура ва эркин сўзнинг бўғилишида бу кўринади: пропискадан бошлайсиз, пахта мажбурий меҳнати, шахсий мулкнинг кафолатланмагани…», дея санаб кетади у бугунги ўзбек зеҳниятини маданий дунёдан узувчи иллатларни.

«Инсонга қулдек қараш, уни фикрдан маҳрум қилиш, эркин меҳнат ўрнига мажбурий меҳнатга тортиш, эътибор беринг шунга, примитив мафкуралашган дунёқараш ҳалиям ҳукм сурмоқда», дейди таҳлилчи.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 октябр 2017
Президент Мирзиёев 30 сентябр куни Мактабгача таълим вазирлигини тузиш ҳақидаги фармонни имзолади. Фармонда, мамлакат бўйлаб боғчалар сонини кўпайтириш, мактабгача ...
13 октябр 2016
Гулнора Каримова дея ишонилаётган Афина@zabitaya1972 юзери бугун аккаунтининг бузилгани ҳақида хабар қолдирди. «Менинг қадрдонларим, менинг профилимни бузишди! Бутун кун ...
16 январ 2018
15 январь куни Ўзбекистон футбол федерацияси ижроқўми қарорига кўра, Самвел Бабаян «футболга алоқадор ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан умрбод» ...
26 апрел 2017
Стокголм ҳужумчиси Оқиловнинг шериги дея ҳибсга олинган 26 ёшли чечен йигити икки кунлик сўроқдан кейин 25 апрел куни қўйиб ...
Блоглар
16 январ 2019
Лондондаги Шарқ ва Африка тадқиқотлари институти таҳлилчиси Алишер Илҳомов фейсбук саҳифасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ...
15 январ 2019
Ўзбекистонда Ватан ҳимоячилари куни нишонланди… бу эса болалар боғчасида олинган сурат… Нимага болаларга армия формасини ...
31 декабр 2018
Президент Мирзиёевнинг товуқ, эчки боқиб, лимон экиб даромад топиш популистик иқтисодий-сиёсати 2019 йил арафасига келиб ...