ART-DURBIN
7 январ 2020

Улуғбек расадхонасини топган археологнинг 120 йиллиги Тошкентда нишонланмади

Марказий Осиë археологияси ва меъморий реставрацияси асосчиси Михаил Массон туғилганига 2017 йилнинг декабрида 120 йил тўлди. Бироқ Археолог изланишлар олиб борган Ўзбекистон Фанлар академиясида бу сана ўтган йил ҳам бу йил ҳам нишонланмади.

Айни пайтда унинг Тошкентдаги қабри қаровсиз ëтибди. Шарқшунос олим ва археолог Михаил Евгеньевич Массон Марказий Осиëда археология илми ривожига катта ҳисса қўшган илмий арбоб сифатида дунë шарқшунослари тарафидан қадрланади.

Массон ўз ҳамкасблари билан бирга навбатдаги археологик сафарда

У 1908—1909 йилларда археолог В.Л.Вяткин раҳбарлигида Улуғбек обсерваториясини қазиб топиш ишларида қатнашган. 1912 йилнинг 1 июнидан Вяткин Массонни ушбу қазишма майдонига раҳбар этиб тайинлаган.

Массоннинг археологик қазишмалар соҳасида эришган ютуқлари минтақанинг барча мамлакатларини қамрайди.

У Кушон давлати, қадимий Термиз, бугунги Қозоғистон ҳудудидаги Туркистон шаҳри қолдиқларини ўрганган.

Археолог Туркманистонда қадимий Парфияга оид Нисо ва Марв антик шаҳарларида қазишмалар олиб борган.

У, шунингдек, Ўрта Осиё археология мактабини яратди ва келгусида Марказий Осиëнинг етакчи археологлари бўлиб етишган  мутахассисларга таълим берди.

Массоннинг отаси, якобинчилар террори пайти Россияга келиб қолган француз аристократи Евгений Людвигович Массон кейинчалик оиласи билан Самарқандга кўчиб келган эди.

Михаил Евгеньевич Массон Тошкентда 1986 йили Дўмбирободдаги қабристонга дафн этилган.

Акмал Ризаев
Тошкентлик блогер
Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 октябр 2020
Коррупция ва непотизм ботқоғига ботганлар, етим ҳақини еганлар, ўғри ва фирибгар мулозимлар, эшитинг, ревизор келмоқда! У сизни фош қилади. ...
28 январ 2024
Миллий Гвардиячининг наркотик савдоси билан шуғулланишини тасаввур қила оласизми? Ўзбекистонда бўлиши мумкин, дейишингиз мумкин. Лекин, бангивор моддалар тужжори ёки ...
2 ноябр 2015
2015 йилнинг 8 – 9 июля Женевада Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Қўмитасининг кенгаши бўлиб ўтди, унда Ўзбекистондаги вазият муҳокама ...
20 апрел 2019
Рассом Кирпиeltuz.com
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...