Cатира
20 феврал 2018

Аҳмадбой: “Мен ҳеч қачон халқни алдамаганман, бировнинг ҳақини емаганман”

Фирибгарликда айбланаётган чинозлик тадбиркор, 40 ёшли Аҳмад Турсунбоев ва унинг шерикларига 16 февраль куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судида сўнгги сўзни айтиш имкони берилди.

“Мен фуқароларни алдамаганман. Одамлар ўз хоҳишлари билан пулларни олиб келган. Мен деҳқончилик, қассоблик ва чорва билан шуғулланганман. Мен ҳеч қачон халқни алдамаганман, бировнинг ҳақини емаганман. Шу ёшимгача ҳеч қачон инсонларни алдамаганман”, деди Аҳмадбой суддаги сўнгги сўзида.

Ижтимоий тармоқдаги аксарият юзерлар пулига куйганлардан ҳам кўра Аҳмадбойни кўпроқ ёқлашмоқда.

“Қайсидир оч мешқорин амалдорлар пулни ўғирлаш мақсадида Аҳмадни синдиришди, лекин номардлар билишмидики бировнинг ҳақи буюрмаслигини, ўзига бўлмаса-да, бола-чақасидан тешиб чиқишини! Аҳмадбойга тегиш керакмасди, қанча бечораларга ёрдам берган, халқнинг дуосини олиш ҳамманиям қўлидан келмайди…”, дея ёзди фейсбук юзери Наргиза Исмоилова.

Изоҳлар ичида ҳатто “Аҳмадбойни аслида молия вазири қилиш керак эди”, деган фикрлар ҳам бор.

“Молодец, Аҳмад ака, одамлар ўзи очкўз ва аҳмоқ бўлса, ундан фақатгина унумли фойдаланиш керак”, дея фикр билдирди Гулчеҳра Пардаева исмли юзер.

Лекин ҳаммаям Аҳмадбойни оқлаётгани йўқ.

“Нимага алдамайди? Ғирт муттаҳам, унинг пулини бунга – уникини бунга берса? Ҳақиқий мошенник, фуфложник. Бунақа эшшакларни 50 йилга қамаш керак, шундайлар камайиши учун”, дея фикр билдирди фейсбукда Санжар Қосимов.

Чиноз «Авто Ҳамкор» ширкати раҳбари Аҳмад Турсунбоев устидан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 165-моддаси (товламачилик), 168-моддаси (фирибгарлик) ва 170-моддаси (алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш)бўйича жиноят иши очилган.

Шунингдек, Турсунбоев 177-модда – валютани қонунга хилоф равишда олиш ва 178-модда – чет эл валютасини яшириш бўйича ҳам айбланмоқда.

Молиявий пирамида яратганликда айбланаётган Аҳмадбой 2016 йилнинг июнь ойи ўрталарида қамалган, унинг уйидан 13 миллиард сўм ва 12 миллион АҚШ доллари чиққан эди.

Миллионлардан навбатдаги молиявий пирамидани яратган Аҳмадбойни рассом Кирпи бегуноҳ бир фаришта тимсолида акс эттирди.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 май 2016
Универсиада Ўзбекистонда уч босқичда, уч йил давомида ўтадиган мусобақанинг Олий ўқув юрти талабалари учун ўтадиган қисми бўлиб, биринчи босқичда ...
6 сентябр 2016
Юлдуз Усмонова 5 сентябр куни ютуб каналига қўйган янги видеомурожаатида Каримовнинг жанозаси ҳақида гап бошлаб, унга дунёнинг бутун подшолар ...
12 август 2018
Бугун рассом Туз ўзбек тиббиёт тизимида авж олган коррупцияни ҳажв остига олади. Расман бепул бўлса-да, Ўзбекистонда тиббий хизмат амалда ...
12 декабр 2015
Янги рахбар: “Тралли валлини йиғиштириб ҳаммангиз ИШИДга қарши қўшиқ айтасизлар!” Рассом: Туз Eltuz.com
Блоглар
14 сентябр 2020
Бир танишим бор эди. Ҳозир ўтиб кетган. Икки-уч йилда чорраҳа ёки метро вагонида тўқнаш келиб ...
11 сентябр 2020
“Биз томонларгаям коронавирус инфекция етиб келди. Қишлахта ўн бешта одамда ўша касаллик бор экан”,- деди ...
7 сентябр 2020
Бизда бугундан совуқроқ кузак шамоли бошланди. Мен каби совуққа юпқа одамлар енги узун кўйлак кийиб ...