Cатира
5 март 2018

Ҳали ҳам “шапка” бор

Ўзбекистонда “Дамас” ва “Спарк” русумли автомобилларга эҳтиёж жуда катта. Аммо мамлакат автосалонларидан уларни топиш анча мушкул.

Шунинг учун ҳозир юртимизда ишлаб чиқарилаётган бошқа русумдаги автомобилларни автосалонлардан бемалол олиш мумкин бўлса, юқорида айтилган машиналар учун анча “терлаш”га тўғри келади.

Сергелидаги машина бозорида янги “Дамас”ни “мойи билан” 8800 доллар деб туришибди. Савдолашиб, тортишиб уни 8500 долларга олса бўлади.

Автосалонда эса унинг нархи тахминан 51 миллион сўм. Агар буни долларга чақсак, тахминан 6200 атрофида чиқади.

Демак, автосалондан йўлини қилиб машина бозорга олиб чиқишнинг иложи топилса, “Дамас”нинг “устида” 2300 доллари бор.

Айнан шу ҳолат шу кунларда автосалондан “Дамас” олишда “шапкабоз”лик урчишига сабаб бўлаётир.

Кўпчилик билади, яқин-яқинларгача Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобилларни автосалондан олиб чиқиш “шапка”сиз бўлмасди.

Валютанинг эркин конвертациясига ўтилгач, бу ҳолат бир қадар барҳам топди. Ўрни келганда айтайлик, шу баҳонада “ЖМ-Ўзбекистон” ўзи ишлаб чиқараётган автомобилларнинг нархини яна анча кўтариб олди.

Шунга қарамай, “Дамас” билан боғлиқ “шапкабоз”лик кўрсатиб турибдики, ҳали автомобиль бозоридаги қинғирликлар барҳам топгани йўқ.

Яқинда бир танишим салондан “Каптива” олишда ҳам “шапка” борлигини айтиб қолди. Текшириб кўришга ҳали улгурмадик…

Баҳодир Шариф
Eltuz.com

Тағин ўқинг
21 апрел 2020
Президент Шавкат Мирзиёев 20 апрель кунги йиғилишда “Тадбиркорлар муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатсин», деб айтди. Ёрдам кўрсатган тадбиркорларга эса давлат ...
17 ноябр 2016
«Ҳуррият» газетасида (16.11) «Талаба-журналистга мактублар» рукнида чоп этилган мақолада муаллиф бўлажак ҳамкасбларига «Журналистнинг таянч нуқтаси»ни топиб беришга уринади. У ...
22 феврал 2018
Ўзбекистон прокуратураси матбуот бўлими ходими 23 феврал куни телефонда «Элтуз» мухбирига Қодировнинг қамоққа олинмаганини, бошқа яна бир манба эса ...
6 июн 2017
Андижонлик Баҳромнинг мутахассислиги инженер-технолог эди. Аммо у Ўзбекистонда мутахассислиги бўйича иш топа олмади ва бошқа қишлоқдошлари қатори Россияга ишлагани ...
Блоглар
23 январ 2025
Ўзбекистон мудофаа вазири Холмухаммедов босқинчи газанда Россия билан 2026-2030 йилларда ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури ...
20 январ 2025
Ўзбекистон президенти уйида йиртқич ҳайвон¸ илон ва хашаротларни боқадиганлар жазоланиши ҳақидаги қарорни 16 январь куни ...
12 январ 2025
Турли мавзуларга ўз қараши билан фарқланадиган блогер Кирпи Президентнинг 380-сонли қарори асосида 1000та китобнинг ўзбек ...