Кўзқараш
6 март 2018

Бобомуроднинг суди кечиктирилиши сабаби нимада? (видео)

Журналист Бобомурод Абдуллаев судининг 7 мартга қолдирилиши сабаби ҳақида ижтимоий тармоқда турли фикрлар билдирилмоқда.

“Суднинг қолдирилганига иккита сабаб бўлиши мумкин, деб ўйлайман. Биринчиси, Суръат Икромов айтганидек, қийноқлар ва ёлғон кўрсатма ҳақидаги маълумотнинг Абдуллаев адвокати орқали ташқарига чиқарилиши.

Бу вазиятда кучишлатар тизим тепасида ўтирганлар учун масала унинг қийноққа тутилгани эмас, балки баъзи исмларга қарши кўрсатма берилганлиги ҳақидаги маълумотни текшириб кўриш муҳимроқ. Иккинчи тахмин эса прокурор келмагани туфайли суд мажлисини қолдириб, жамоатчилик диққат марказида бўлган ишнинг аҳамиятини бироз пасайтиришга қаратилган тадбир бўлиши ҳам мумкин.

Агар 7 март куни ҳам қандайдир арзимас сабаблар билан суд яна қолдирилса, иккинчи тахмин кучлироқ келиши мумкин. Ёмон томони эса МХХнинг Б.Абдуллаевни қамоққа ташлаш нияти ўта жиддийлигини англатади”, дея ўз фикрини билдирди Султон Бурхонов исмли фейсбук юзери.

Айни пайтда фаоллар Бобомурод устидан чиқариладиган ҳукм Ўзбекистондаги эркинликлар даражасининг кўрсаткичи бўлишини айтишмоқда.

«Элтуз» нашри билдирганидек, 5 март куни маҳаллий фаоллар, журналистлар, хорижий дипломатик корпус вакиллари, судланувчиларнинг яқинларидан иборат 50 тача одам Тошкент шаҳри суди биносига келишганди.

Шунингдек, дунёда энг узоқ қамоқда ўтирган журналист Муҳаммад Бекжон ҳам судда иштирок этиш учун Хоразмдан етиб келди.

“Суд қолдирилгани боис, 80-йилларда чиқарилган эски бир “Жигули” машинасини кира қилиб куни бўйи шаҳарни айландим”, деди, жумладан, Муҳаммад Бекжон 6 март куни “Элтуз”га берган интервьюсида.

Бобомурод Абдуллаев Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан шу йилнинг 27 сентябрида ўғирлаб кетилган.

Орадан уч кун ўтиб, унинг ҳокимиятни ағдаришга уринишда айбланаётгани маълум бўлган эди.

«Элтуз» нашри Абдуллаевнинг суди билан боғлиқ жараённи кузатишда давом этади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 май 2020
Диссертация қўлёзмаси тошқинда яроқсиз ҳолга келганини иддао қилган 28 яшар сирдарёлик Камола Аброрхоновага президент топшириғи билан докторлик даражаси берилди. ...
8 апрел 2017
Стокголмдаги теракт бўйича Ўзбекистон ватандоши ушланган. Фото: Aftonbladet.se Бу ҳақда ëзган, Швециядаги нуфузли Aftonbladet нашрига кўра, 7 апрел куни ...
19 июл 2016
Нафақат водийнинг барча туман халқ таълими ва тиббиёт ходимлари, балки поликлиника,туғруқхона, мактаб ва боғча ходимлари ҳам кўсак қуртини қўлда ...
18 феврал 2017
“Оила ва жамият” газетаси (15.02) бугун ўзбек жамиятининг оғриқли нуқтаси – аёлларнинг хорижга чиқиб кетаётгани масаласига бағишланган мақола чоп ...
Блоглар
22 октябр 2020
Миллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш деган баҳона, ниқоб ёрдамида монополларимиз қонимизни сўриб ётибди. Ташқаридан истеъмол моллари ...
20 октябр 2020
Бундан ўн йил илгари пойтахдаги ўртача иккита амалдор тушликка бир миллионга яқин пул сарфлашини эшитиб ...
15 октябр 2020
Ўнта роман ёзай, элликта шеърий тўпламим нашр этилсин, ёзганларим дунёнинг барча йирик тилларига таржима қилинсин, ...