Cатира
26 март 2018

Танқид қилмайдиган матбуотга жанозани ким ўқийди?

Президент Мирзиёев 23 март кунги йиғилишда матбуотни мақтамасликка, бор ҳақиқатни кўрсатишга чақирди.

«Мақтаманглар. Мақтайдиган даврлар ўтиб бўлган. Раислар билан бирга юриб, борини кўрсатиш керак. Ёмон бўлса, қаттиқ танқид қилинглар», деди Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги соҳасига бағишланган видеоселекторда матбуот, телевидение, радио журналистларига қарата.

Секс (жимо) пайти турк сериаллари қаҳрамонлари ҳақида ўйламаслик кераклиги ҳақидаги гапини рўй-рост кўрсатгани ва бу фикрлар танқидига ҳам ўрин бергани учун тошкентлик имом Раҳматуллоҳ Сайфутдинов 9 март куни «Озодлик» радиосига жаноза ўқиган эди.

«Бугун ҳукуматнинг танқидга бўлган позицияси ўзгаряпди. Эҳтимол, танқид қилмайдиган, воқеаларни рўй-рост кўрсатмайдиган ва фақат мақтайдиган матбуот ва радио устидан жаноза ўқиш керакдир?» дейди рассом Кирпи.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 феврал 2022
Интернет технологиялари ҳаётимизни тез ўзгартирмоқда: қаерда бўлмасин, улар бизга ахборот олиш, маълумот алмашиш ва мулоқотга кириш имкониятларини кенгайтирмоқда. Шу ...
8 май 2015
Ишдан бўшатилган Лента.ру ахборот сайтининг бош муҳаррири Галина Тимченко ўз касбини пицца тарқатувчининг иши билан қиёслади. Агар пиццада мурч ...
9 феврал 2017
«Энг катта порахўрлик туғуруқхоналарда. Порахўрликни ҳаёт нормаси деб қабул қила бошлашди», деди Шавкат Мирзиёев 7 феврал куни ўтказган мажлисида. ...
20 ноябр 2020
Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳақ талаб қилгани (ҳужжатларда – “жамоат тартибини бузгани”) учун уч кунлик маъмурий ҳибсга ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...