Cатира
17 апрел 2018

Ўзбекистонда Путин ташвиқотини тарқатувчи ТВ канал очилади

Россиянинг “Биринчи” телеканали Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликда мамлакат ичкарисида алоҳида телеканал очмоқчи. Бу ҳақда Ахборот ва коммуникациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бу масала Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникациялар вазири Азим Аҳмадхўжаев ҳамда Россия алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири ўринбосари Алексей Волин ўртасида келишилган.

Гап нафақат Россиянинг битта канали, балки ВГТРК, «Россия Сегодня», «Россия 24» каналлари дастурлари режиссёрларининг Ўзбекистон ахборот майдонида фаолият бошлаши ҳақида бормоқда.

“Юқоридагилар анъанавий журналистика вакиллари, оддий ОАВ эмас. Булар ахборот урушида қатнашаётган РФ инфоқўшинлари. Тошкент дарвозаларининг калитини ўз қўлимиз билан топшириб қўймаяпмизми?” дея ёзди бу ҳақда фейсбук блогери Сардор Салим.

Икки давлат ўртасидаги келишувларда бугунги кунда энг кўп ўзбекистонликлар яшаётган Россияда ўзбек канали очиш тўғрисида гап ҳам йўқлиги битимнинг бирёқламалигини англатади. Бироқ бу хабар Ўзбекистонни Россияга қўш қўллаб тутқазиш ғояси тарафдорлари тегирмонига ҳам сув қуймоқда.

“Айтайлик, Ўзбекистоннинг Россияга қўшилишидан давлат зарар кўрар, лекин оддий халқ, оддий аҳолига бўладиган фойда ва зарарни бир тарозига қўйиб чиқсак нима дейсиз? Шу мавзуни ҳам ўртага ташлаб кўринг”, дея ёзди Сардор Салимга жавобан Салим Устахонов исмли фейсбук юзери.

Айни пайтда бу хабар шусиз ҳам Россиянинг Яқин Шарқда ва Украинада олиб бораётган урушидан норози ижтимоий тармоқдаги айрим ўзбекистонликларнинг жиддий хавотирига сабаб бўлмоқда.

“Ҳеч ким сезмади шекилли. Аннексия қилинган Қримга бориши мумкин экан фахрийларимиз. Бутун дунё қарши чиқаётган балога бош суқиш кимнинг хаёлига келди экан?”

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 апрел 2017
Ой охирлаётган кунларда президент видеоселектор мажлис ўтказди. “Кун.ўз” сайти ўз манбаларига асоcланиб, давлат раҳбари бу мажлисда “Ўзбекистон” ва “Ёшлар” ...
7 декабр 2018
Осиё теннис федерациясининг 1 декабрь куни Филиппин пойтахти Манилада ўтган йиллик конгрессида Ўзбекистон махсус хизматининг собиқ раиси Рустам Иноятов ...
10 сентябр 2018
Жамоатчилик босими нима дегани? Буни машҳур рус рассоми Вячеслав Зайцев айтиб берган эди. Зайцев кичкиналигида барча совет болалари қора ...
7 декабр 2018
Ака-ука Бобожоновларнинг уйларини мусодара қилиш қарорини Урганч тумани суди ўз кучида қолдириши ортидан 5 декабрь куни журналистларнинг адвокати ишни ...
Блоглар
13 январ 2021
Кun.uz профессионалларни ишга қабул қилар эмиш. Катта маош, икки маҳал овқат. Сиҳатгоҳнинг ўзи-я! Бундай ишхонани ...
11 январ 2021
Таниқли шоир Баҳром Рўзимуҳаммад 60 ёшда Баҳром ака индамайгина олтмишга кирибди. Ботинан қаралганда, ундай эмас. ...
6 январ 2021
Тинч турурми бу кўҳна дунё, Тинч турурми доғули замон… А.Орипов. Коронавируснинг янги штампи дейиляпти. Бу ...