Cатира
4 июн 2018

Ўзбекистондаги тамаки монополистининг ғалати “зарари”

Ўзбекистоннинг 90 фоиз бозорини эгаллаган қўшма корхона шаклидаги “ЎзБАТ” акциядорлик жамияти 2017 йил якунлари бўйича 1 триллион сўмдан ортиқ зарар кўрганини эълон қилди, дея хабар берди “Новости Узбекистана” сайти.

Агар буни долларга ўгирсак, 125 миллион бўлади. Корхонанинг даромади 1,2 триллион сўмни ташкил этган ҳолда харажатлари анча юқори бўлган. Асосан, валюта курсидаги ўзгаришлардан келган зарарнинг ўзи 1,5 триллион сўмдан (187,5 млн доллар) ошиб кетган.

Асосий харажатлар тамаки ва унинг уруғини, ўрамлар, ароматизаторлар ва ишлаб чиқариш учун зарур бўлган бошқа материалларни сотиб олишга сарфланган.

Бунинг учун катта миқдорда валюта талаб этилган ва компания ўтган йилнинг октябрь ойида “Ориент Финанс” банки билан қарийб бир триллион сўмга 125 миллион доллар сотиб олиш ҳақида битим тузган.

Мавжуд молиявий вазиятдан чиқиб кетиш учун қўшма корхона раҳбарияти ўтган йилларда олинган фойдани зарарни қоплашга йўналиштиришга қарор қилган, шунингдек, 2017 йил учун дивидентлар тўлашдан воз кечган.

Бозор иқтисодиёти шароитида монополист зарар кўришини мантиққа мослаштириш жуда қийин. Буни фақат олинган даромад қайсидир йўллар билан “чапга” кетгани билан изоҳлаш мумкин назаримизда.

Фикримизни асослашга уриниб кўрамиз. Юқоридан хабардан келиб чиқадики, “ЎзБАТ” олдинги йилларда, яъни ҳали эркин конвертация йўлга қўйилмаган пайтларда валютани бозордагидан анча паст бўлган давлат нархида сотиб олиб келган.

Зеро, ўтган йили кўрилган зарарнинг асосий сабабларидан бири сифатидаги валюта курсидаги ўзгаришлар кўрсатилмоқда.

Бундай мақомга эса, сўнгги вақтларда мамлакатнинг ҳозирги раҳбарияти ҳам тан олаётганидек, аксарият ҳолларда фақат юқоридаги “хос” одамлар билан келишган ҳолда эришиш мумкин бўлган.

Эътибор қаратиш зарур бўлган иккинчи ҳолат “Ориент Финанс” банки билан жуда катта миқдордаги валюта қимматликлари бўйича келишувдир.

У ўтган йил сентябрь ойида валютанинг эркин конвертацияси ўтилиши ортидан жуда қисқа муддатда, яъни октябрь ойида амалга оширилган.

“Ориент Финанс” банки эса бугун ҳибсда сақланаётган ёки устидан текширув кетаётган жуда йирик коррупционерлар билан алоқадор эканлиги ҳақида муайян сабабларга кўра расман тасдиқланмаган маълумотлар бор.

Агар шу нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак, бу ишлар катта миқдордаги валютани мамлакатдан олиб чиқиб кетиш амалиёти бўлиши мумкинлиги ҳақида шубҳа уйғотади.
Қолаверса, ҳатто 2 ой ичида ўз маҳсулотлари нархини 3 марта оширишга улгурган монополистнинг улкан зарар кўрганига қанчалик ишониш мумкин?

“ЎзБАТ”нинг асосий акциядори – “Бритиш Американ Тобакко” (BAT) корпорацияси Ўзбекистонда 1994 йилдан буён фаолият юритади. Унинг мамлакатга киритган сармояси миқдори 300 млн доллардан ошгани айтилади.

Компания корхоналарида мингдан ортиқ киши меҳнат қилади. Унинг таркибида Самарқанд сигарета фабрикаси ва Ургут ферментация заводи бор.

Баҳодир Шариф
Eltuz.com

Тағин ўқинг
4 июл 2017
Ўтган июн ойида Ўзбекистон телеканалларида ОАВ ҳақидаги чиқишларга бой бўлди. Бунинг биринчи сабаби 27 июнда ўзбек журналистларининг касб байрами ...
16 май 2018
Мирзиёевнинг АҚШга сафари бошланган 16 майда Россия нашрлари ИШИДнинг 5000 жангариси Ўзбекистонга ҳужум қилишга тайёрлиги ҳақида фейк хабарларни тарқатди. ...
22 феврал 2019
Ички ишлар вазирлиги “Элтуз”да “Ғаллаороллик йигит ИИБ ходимлари уни таҳқирлашганини билдирди” сарлавҳаси билан тарқатилган мақолага муносабат билдириб, унда келтирилган ...
15 январ 2016
Элтуз электрон почтасига келиб тушган хабарга кўра, бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг эркатой куёвлари Ойбек ва Отабеклар пули кўплигидан керилишмоқда. ...
Блоглар
16 октябр 2019
Қўшиқчи Жаҳонгир Отажоновнинг икки кун олдин олиб қўйилган ижодий фаолият учун лицензиясини «Ўзбекконцерт» 16 октябрь ...
7 октябр 2019
Мен 10 кунлик қамоқдан уйга келган заҳотим интервью берганимда Шабнамнинг тақдиридан мутлақо бехабар эдим. Менинг ...
7 октябр 2019
Мажбуран руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилган хоразмлик блогер Нафосат (Шабнам) Оллошукурованинг отаси Болтабой Оллошукуров қизининг соғлом ...