Cатира
17 июл 2018

Андижон князи

Андижон шаҳри ҳокими Дилмурод Раҳматуллаевнинг нафақат қонунчиликни, балки энг юқори даражада берилган буйруқларни ҳам назар-писанд қилмаётгани ҳақида кўп ва хўп ёзилди.

Унинг нега бундай зўрлиги сабаблари ҳақида кўпгина таҳлиллар, фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Лекин Дилмуродбой жамоатчилик фикрини ҳам, ҳукуматнинг топшириқларини ҳам бир тийинга олаётгани йўқ.

Хусусан, куни кеча бу ҳоким мактаб директорларига ўқитувчиларини таътилдан чақириб олиб, маҳаллалардаги ёшларни рўйхатга олиш топшириғини бергани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ҳолбуки, яқиндагина бош вазир Абдулла Арипов мактабларни ҳокимликлар тазйиқидан қутқариш мақсадида уларни ҳокимлар назоратидан чиқариш ҳақида топшириқ берганди.

Бундан аввалроқ эса Вазирлар Маҳкамаси таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаси, бошқа бюджет ташкилотлари ходимларини, талабалар ва таълим муассасалари ўқувчиларини мажбурий жамоат ишларига бевосита ёки билвосита жалб қилган мансабдор шахсларга нисбатан қатъий интизомий чоралар қўлланилиши ҳақида қарор қабул қилган эди.

Агар бу ҳоким президентнинг айтган гапларини ҳам, Вазирлар Маҳкамасининг топшириқларини ҳам назарга илмаётган, ўзини хонлардек, ўрислар айтмоқчи, маҳаллий князлардек тутаётган экан, у раҳбарлик қилаётган ҳудуддаги корхона ва ташкилотлар, муассасалар раҳбарларининг иложсизлигига ҳайрон қолиш шарт эмас.

Зеро, оғзи шалоқлиги сабабли интизомий жазога тортилгани, кейин ҳам бош вазир томонидан сўнгги марта огоҳлантирилганига қарамай, “князлиги”дан қайтмаётган Дилмурод Раҳматуллаев ҳақида яна қандай гап
айтиш мумкин?!

Энг ёмони, маҳаллий хоннинг бундай хатти-ҳаракатларидан сўнг аҳолининг марказий ҳукуматга нисбатан ишончига путур етмоқда.

Мактаб директорларидан бирининг: “Мен нима ҳам дердим, бизнинг шаҳар ҳокими бош вазирдан ҳам зўр”, деган эътирофи бу сўзларимизга далил бўлади.

Аслида биттагина шаҳар ҳокимининг бундай ишлари марказий ҳокимият инқирозидан даракдир.

Бу ерда икки англашма мавжуд. Биринчиси, бош вазирнинг, демакки марказий ҳукуматнинг мажбурий меҳнат ва мактабларни ҳоким назоратидан чиқариш топшириғи жойлардаги ҳокимият вакилларига қаратилган эмас.

Бу шунчаки ҳукуматни халқпарвар кўрсатиш учун фойданилган усул бўлиб, Каримов даврида ҳам муваффақият қўлланган.

Иккинчи англашманинг моҳияти шундаки, Андижон ҳокими энг юқорининг дилидаги сиёсатни амалга оширяпти, холос. Шунинг учун у ўзининг бошқарув услубида собит.

Бу ўринда жамоатчиликда, назаримизда, битта йўл қолмоқда. Ўзбекистон ҳукумати петицияларга йўл берди. Демак, Андижоннинг ҳокимини “маҳаллий князь” унвонидан маҳрум этиш йўлида петиция бошлаш керак.

Балки жамоатчиликнинг бу ҳаракати ҳукуматни ўз қадрини билишга мажбур этар…

Баҳодир Шариф
Eltuz.com

Тағин ўқинг
21 ноябр 2018
“Ҳьюман райтс уотч” халқаро ташкилоти Ўзбекистон ҳукуматини сиёсий маҳкумларни озод қилишни давом эттириш, озодликка чиқарилганларининг реабилитация қилинишини таъминлашга чақирди. ...
28 октябр 2020
Рассом Туз
15 май 2019
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси «Элтуз»да чоп этилган “Тинтув қилинган Маҳмуд Ражабнинг уйидан ...
26 июл 2016
Мустақиллик декларацияси ҳақида қарийб 25 йилдан бери бир гап ёзишдан худди моховдан қўрққандек ҳадиксираб келаётган ўзбек матбуоти, аниқроғи, «Ҳуррият» ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...