Cатира
21 сентябр 2018

Миллий кутубхона Рауф Парфи тадбири ортидан Чўлпон тадбирини ҳам тўхтатди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси маъмурияти Рауф Парфининг 25 сентябрга мўлжалланган юбилейини тўхтатиш ортидан Чўлпон ижодига бағишланиб Франция элчихонаси билан ҳамкорликда 26 сентябрга режаланган тадбирни ҳам бекор қилди.

Тадбир ташкилотчиларидан бири Анвар Назирнинг 21 сентябрь куни “Элтуз” мухбирига билдиришича, таниқли француз олими, Чўлпонни француз тилига ўгирган Стефане Дудоигнон (Stéphane Dudoignon) иштирокидаги тадбир Франция элчихонаси ва Алишер Навоий кутубхонаси маъмурияти билан келишилган эди.

“Кеча кутубхона директорининг ёрдамчисиман деган аёл менга чиқиб, тадбирни бекор қилишганини айтди”, деди Анвар Назир.

Чўлпон тадбирини тақиқлашга уч хил баҳона

Анвар Назирнинг айтишича, тадбир юзасидан кутубхонага у бир неча бор қўнғироқ қилган. Унга телефонда уч марта уч хил баҳона айтилган.

“Аввалига франциялик меҳмоннинг айни тадбирда иштирок этиш учун атиги уч кунга келаётганини била туриб буни октябрга кўчиришни сўрашди. Кейин ташқи ишлар вазири рухсати керак бўлди. Ундан кейин эса қайсидир агентликнинг изнини олиш керак, дейишди. Ҳозир эса “директоримиз билан яна гаплашайлик“, деб гўшакни қўйганича жавоб беришгани ҳам йўқ…”, деди Анвар Назир.

Анвар Назирнинг “Элтуз” мухбирига айтишича, бу кунни миллий кутубхона директорининг ўзи 26 сентябрь куни жой бўш эканлигини айтиб, Франция элчихонаси билан келишган ҳолда белгилаган эди, энди эса сентябрда кутубхонада тадбирлар кўпайиб кетганини таъкидлашмоқда.

“Чўлпон ижодига бағишланган анжуманга францияликлар жуда кучли тайёргарлик кўришган, жумладан, “Кеча ва кундуз” романининг француз тилидаги таржимаси тақдимоти тайёрланган эди”, деди Анвар Назир “Элтуз” мухбири билан суҳбатда.

Биринчи марта эмас

Чўлпон ижодига бағишланган тадбирни тўхтатишга уриниш бу каби илк ҳодиса эмас. Бундан аввал миллий кутубхона маъмурияти келишилган ҳолда 25 сентябрга мўлжалланган Рауф Парфи тадбири тўхтатилган эди.

Анвар Назирнинг “Элтуз”га билдиришича, бундан илгарироқ ўзбек классик ёзувчиси Абдулла Қодирий тадбирида қатнашиш учун “Ўтган кунлар” романини инглиз тилига таржима қилган америкалик олим, Вашшингтон университети профессори Марк Риссга ҳам расмий виза берилмаган эди.

“Бу воқеалар шунчаки тасодиф эмас, бу  ерда фақат бир нарса – ҳукуматнинг ўзбек классик адабиётига ҳурматсизлиги намоён бўляпти”, деди Анвар Назир.

Ўзбек ҳукуматидан хафамиз

Анвар Назир француз олими иштирокидаги Чўлпон ижодига бағишланган тадбирни Франция элчихонаси билан келишиб, уларга тегишли бинода ўтказишни мўлжаллаётганини айтди.

“Ўша ерда Француз альянси биноси бор, ё ўша ерда қиламиз, ёки бошқа жой қидирамиз”, деди Анвар Назир.

Шунингдек, у Рауф Парфи юбилейини ҳам шахсий тартибда балки “Ойбек” музейида ўтказиш ниятида эканини билдирди.

“Ўтказмасак бу шармандалик бўлади. Давлат бизга жой ажратмади. Ҳамма тадбирларимиз ўзимизнинг шахсий ташаббусимиз билан бўлади. Чунки Рауф Парфи бизга керак, Чўлпон бизга керак, Қодирий бизга керак! Ўз классикларидан юз ўгираётган ўзбек ҳукуматидан биз қаттиқ хафамиз ва норозимиз”, деди Анвар Назир “Элтуз” мухбири билан суҳбатида.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 апрел 2016
Швейцариянинг дунёга машҳур “Piaget” қўл соатлари ишлаб чиқарувчи компанияси, Самарқанд вилоятида жойлашган Темурийлар тарихига оид бўлган, “Регистон” майдонининг тасвири ...
3 апрел 2019
Бу 1973 йил 3 апрелда Нью-Йоркда, ҳайрат билан қараб турган одамлар кўз ўнгида рўй берди. Motorola ширкати ходими Мартин ...
10 апрел 2019
Замонавий ўзбек романчилиги ва сатира жанри асосчиси Абдулла Қодирий (Жулқунбой) 1894 йил 10 апрелда Тошкентда туғилди. «Ҳар ҳолда бемавридроқ ...
3 июл 2018
Уйчида туман аҳлини ҳақорат қилган Мажбурий ижро бюросининг тумандаги бўлими раҳбари оқсоқолларнинг ҳассаси таъмини татиб кўрди. (Фото: Мелис Абзаловнинг ...
Блоглар
14 август 2019
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизовнинг Покистонга ташрифи ва “Толибон” ҳаракати вакилларининг Тошкентга сафари ...
13 август 2019
Таниқли жаноб Алламжонов раҳбарлик қиладиган Ўзбекистон Президенти маъмурияти ҳузуридги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тағин ...
1 август 2019
Ўзбекистон ҳам шармандали равишда уйғур қардошларимизга бўлаётган Хитой ҳукумати зулмини қўллаб чиққан 50 та давлат ...