Cатира
25 сентябр 2018

KFC фастфудини кўриб, ўзбеклар «Ў-ў-ў!» дейишди

Тошкентда KFC фастфуд ресторанлари тармоғи иш бошлади.

Дастлабки ресторан «Буюк ипак йўли» метроси яқинида 12 сентябрда иш бошлагани ҳақида газета.уз нашри хабар берди.

Таомномаси товуқдан тайёрланган снек, сендвич, баскет ва десертлардан иборат, 97 нафар хўрандага мўлжалланган ресторанга тошкентликлар узун навбатга туриб киришмоқда.

Американинг KFC – «Кентукки қовурилган товуқлари» (Kentucky Fried Chicken) фастфуд ширкатига тадбиркор Ҳарланд Сандерс 1991 йили асос солган.

АҚШнинг оғир иқтисодий депрессия йилларида иши юришмаган собиқ полковник Сандерс франчайзинг бизнесида омадини синаб кўришга қарор беради ва ўзи ўйлаб топган қовурилган товуқ рецепти лицензияси ҳуқуқини сота бошлайди.

Қизил ва қора рангдаги KFС рамзида ҳам чўққисоқол Ҳарланд Сандерснинг расми акс этган.

KFC нисбатан қисқа вақт ичида катталиги жиҳатидан дунёда фақат McDonald’sдан ортда турувчи ресторанлар тармоғига айланди.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 март 2023
Салом қадрли мухлислар бугун 13 инчи март, студияда Қудрат Бобожон, эътиборингизга Элтуз «600 секунд»нинг  навбатдаги сонини тақдим этади.+++Бўкада бир ...
7 апрел 2023
Қодирий таъбири билан айтсак, мамлакатнинг юз йил олдинги «кирли» тарихида ҳам¸ Совет даврида ҳам мулозимлар, қудрат ва сарват эгалари ...
19 март 2021
Рассом Элсевар
23 март 2024
Москвадан даҳшатли хабар келди. Қуролланган одамлар «пикник» гуруҳининг концерти олдидан Москванинг «Crocus City» концерт залига бостириб киришди. Улар пулемёт билан ...
Блоглар
8 феврал 2025
Шу пайтгача «Анора» деган икки фильм олинди. Биттаси етим қизнинг ашлачи бўгани ҳақида¸ яна биттаси ...
23 январ 2025
Ўзбекистон мудофаа вазири Холмухаммедов босқинчи газанда Россия билан 2026-2030 йилларда ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури ...
20 январ 2025
Ўзбекистон президенти уйида йиртқич ҳайвон¸ илон ва хашаротларни боқадиганлар жазоланиши ҳақидаги қарорни 16 январь куни ...