Асосий мавзулар
17 октябр 2018

Москвалик депутат Каримов ҳайкалини қабристонга кўчиришни таклиф қилди

Москванинг Якиманка туманидаги хиёбонга ўрнатилган, 16 октябрь куни очилиши кутилган Ислом Каримов ҳайкали эртаси куни ҳам очилмади.

Якиманка тумани депутатлари кенгаши раиси Андрей Морев билан ҳамроҳликда 16 октябрга ўтар кечаси ёдгорлик ўрнатилган ҳудудга киришга уринган “Дождь” телеканали мухбиридан ҳудудни тарк этиш талаб этилди.

Морев “Дождь” ТВ каналига берган интервьюсида Каримов ҳайкалини Москвадаги нуфузли шахслар қабристони бўлган Ваганковага кўчириш таклифини билдирди.

Шунингдек, Моревнинг айтишича, жамоатчиликнинг муттасил қаршилигига қарамасдан, Каримов ҳайкалини ярим тунда ўрнатиб кетишган.

Москва шаҳри ҳокими Сергей Собянин 2017 йилнинг 27 октябрида Россия пойтахтининг Якиманка туманида Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатиш ҳақида қарор чиқарган эди.

Каримовга Якиманка хиёбонида ҳайкал қўйилишига қарши петицияга у ўрнатилгунга қадар 7400 дан зиёд имзо йиғилган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 январ 2017
Каримов ўлимидан сўнг кенг урф бўлган Виртиуал қабулхона ортидан, ҳар бир туманда Халқ қабулхоналари ташкил этила бошланди. Халқ қабулхонасида ...
6 август 2018
Жўраев озод бўлган қафасда Пардаев пайдо бўлади! Асаби чатоқлар зални тарк этсин! рассом: Туз Eltuz.com 2015 йил 16 ноябрь
18 январ 2016
Улуғбек Ашур Eltuz.com Бугун Жиззахда ИШИДга алоқадорликда айбланаётган армани миллати ва насроний динига мансублиги айтилаётган жиззахлик Арамаис Авакяннинг суди ...
3 октябр 2019
“Тошкентга юриш” қилгани учун қамалган 56 яшар шоир Маҳмуд Ражаб ўн кунлик ҳибсдан сўнг 3 октябрь куни маҳаллий вақт ...
Блоглар
14 ноябр 2019
Кеча Лоланинг клипидан сўнг қўштирноқ ичидаги «маънавият» яна долзарб мавзуга айланди. Кўпчилик Лоланинг «исён»ини олқишлаган ...
6 ноябр 2019
Яқинда “Шарқ зиёкори” китоб дўконидан улуғ рус ёзувчиси Лев Толстойнинг “Жахон бестселлерлари” ( аслида “жаҳон” ...
3 ноябр 2019
1906 йилнинг 3 ноябрида Германиянинг Берлин шаҳрида ўтган Халқаро радиотелеграфия анжуманида SOS сигнали ҳалокатни билдирувчи ...