Кўзқараш
1 август 2019

Ўзбекистон давлати учун катта айб, Уйғур қардошларимиз бизни кечиришсин!

Ўзбекистон ҳам шармандали равишда уйғур қардошларимизга бўлаётган Хитой ҳукумати зулмини қўллаб чиққан 50 та давлат қаторига қўшилди. Адолатдан, ўз қардоши- қариндоши ёнида эмас, бир золим , зулм машинаси сафида ерини олди.

Куни кеча Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон Ҳуқуқлари Комиссиясида 22 давлатнинг элчилари Хитой ҳукуматига чақириқ билан чиқиб Уйғур Туркларига ва Хитойдаги мусулмон халқларига бўлаётган зулмни, инсон ҳуқуқлари бузилишларини қоралаб расмий бир мурожатнома қабул қилган эдилар.

Мурожатномада Хитой ҳукуматини инсон ҳуқуқлари борасидаги халқаро нормаларга , шартномаларга амал қилишга дават қилиб, зудлик билан уйғурларга бўлаётган босимни тўхтатишга, “қайта тарбиялаш” лагерларида асирликда ушлаб турилган 2 миллиёнга яқин уйғур қардошларимизни озод қилишга чақирдилар.

Афсуски Хитой сиёсатини қаттиқ танқид остига олган бу мурожатномага қўл қўйган 22 ғарб давлатлари элчилари орасида бирорта мусулмон давлат элчиси йўқ.

На ўзини “уммат лидери” мақомида кўрадиган Эрдўғон Туркияси, нада ўзимизнинг аҳолиси мусулмон ва уйғурларга қондош бўлган “истон” ларимиз, нада дунёнинг бошқа мусулмон давлатлари бу мурожатномага қўшилишмади.

Ҳолбуки бугун дунёда мусулмон миллатлари орасида энг кўп зулм кўраётган Шарқий Туркистонлик Уйғур қардошлримиздир. Ҳолбуки бугун дунё миллатлари орасида энг кўп зулм кўраётган, миллат сифатида йўқ бўлиш арафасида турган Уйғур қардошлримиздир. Бу зулмни на Фаластин билан ва на дунёнинг бошқа ўлкаларидаги ҳодисалар билан қиёслаб бўлади.

Ислом иттифоқи, қардошлиги деган сафсатани, бу Ислом давлатлари тимсолида кўриб турибмиз афсуски. Бизнинг “қоракалар” , деспотлар, севмайдиган, мавриди келса сўкиб, лекин яшаш учун ҳуржунлари тайёр демократик европа давлатлари уйғурнинг дардига, кўз ёшига ҳамдард бўлаяпти. Бу аянчли уят бизга, умматга ва Турк дунёсига етиб ортади.

(Суратда: Тармоқда бошланган «#MenUygurman» ўзбеклар акцияси банери)

Баходир Файз
АҚШ Питтсбург шаҳри

Тағин ўқинг
5 январ 2023
Ўзбекистон Бош прокуратурасини 15 йил бошқарган Рашиджон Қодиров Зангиота қамоқхонасидан озодликка чиққани ҳақида Элтузга бир-биридан мустақил манбалар ҳабар берди. ...
18 май 2024
Элтузга йўлланган cўнгги 5 та мактуб Ўзбекистоннинг Тошкент, Андижон, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларидан келган. Хатлар оқими ҳамон давом этмоқда, муаммолар ечимини таъминлаш, шунингдек каналимизнинг алоҳида саҳифасига кириб приватга ўтказилган видеоларни  кўриш учун Элтуз каналига обуна бўлиш, лайк босишканални қўллаб қувватлаш тавсия қилинади ва биз хатларни ўқишда давом этамиз. Дастлабки видеомурожаат Тошкент вилоятининг Чиноз шаҳридан. Шаҳар маркази чиқиндизорга айлантирилмоқда. +++ ...
10 май 2021
«Элтуз» каналида ўзининг “Нью-Йоркдан назар” видеоблогини юритаётган 70 ёшли қишлоқ хўжалиги мутахассиси Исмоил Оспанов кластерлар тизими мамлакат қишлоқ хўжалиги ...
5 апрел 2021
Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида яшовчи фуқаро Яхшигул Жумаева (исми ўзгартирилган) шаръий никоҳдаги эри ўз туғишган укаси билан уни жинсий ...
Блоглар
22 сентябр 2024
Вокаль ва визуал ундан олдинги жигули қўшиғининг сийқа такрори холос. Қўшиқ мелодияси кавказ дискотекалридаги «Шики ...
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...
10 август 2024
Ўзбекистонда бир арвоҳ кезиб юрибди. Бу Каримов арвоҳи. Ўзбекистон Каримов давридаги паранояга қайтиб матбуотдаги «арвох» ...