Асосий мавзулар
7 октябр 2019

Блогернинг отаси: Эгизак гўдаклари Нафосатни соғинди…

Мажбуран руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилган хоразмлик блогер Нафосат (Шабнам) Оллошукурованинг отаси Болтабой Оллошукуров қизининг соғлом экани, икки эгизак қизалоғи онасини соғинганини айтмоқда.

“Менинг қизим олий маълумотли журналист. ИИБ ходимлари уни жиннига чиқариб, руҳий шифохонага қамашди. Қизимни у ерда ё ҳақиқатан ҳам руҳий касал қилишлари, ёки ўлдириб юборишлари мумкин”, деди Болтабой Оллошукуров.

Шоир Маҳмуд Ражабнинг “Тошкентга юриши”ни ëритгани учун 10 кун қамоққа ташланган блогер Нафосат Оллошукуровага 4 октябрь куни жазо психиатрияси қўлланилган эди.

Бироқ Бош прокуратура матбуот хизмати тасдиғига кўра, Нафосат Оллашукурова қамоқ муддатининг учинчи куни – 26 сентябрдаёқ “руҳиятида ўзгаришлар сезилганлиги учун тез тиббий ёрдам чақиртирилиб, психиатрнинг тавсияси билан вилоят руҳий асаб касалликлари диспансерида кўрикдан ўтказиш учун олиб кетилган”.

ИИБ ходимларига таяниб берилган бошқа хабарларда эса 3 октябрь куни қамоқ муддати тугаши биланоқ Боғот тумани ИИБ ходимлари Оллошукуровани мажбуран тўғри руҳий касалликлар шифохонасига олиб кетишгани, 4 октябрь куни тушдан кейин Хоразм вилояти руҳий ва асаб касалликлари диспансерига расмийлаштирилгани билдирилган эди.

Cуратда: Нафосатнинг отаси ва икки эгизак қизи (блогернинг оилавий архивидан)

Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 апрел 2018
Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон бюджетидан 4 миллион доллардан ортиқ маблағ ўмарилган. Бу ҳақда Молия вазирлигига асосланиб, мамлакатнинг бир ...
3 ноябр 2018
Ўз аъёнлари билан 2 ноябрь куни Бухорога келган Россиянинг миллатчи доҳийси Владимир Жириновский уни дабдабали зиёфатга таклиф қилган Бухоро ...
25 сентябр 2015
Бугун 25 cентябр Eltuz таҳририятига мустақил журналист Малоҳат Эшонқулова ва Елена Урлаевани ушлаб ички ишлар бошқармасига олиб кетишгани ҳақида ...
19 декабр 2018
Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро суди судьяси Зокиржон Ибрагимов 14 декабрь куни 12 минг АҚШ долларини пора сифатида олаëтганида ...
Блоглар
12 август 2020
Бишкекда ҳибсга олинган ўзбек журналисти Бобомурод Абдуллаевнинг онаси Гавҳар Мадаминова 12 август куни Ўзбекистон президенти ...
10 август 2020
Коронавирус кундалиги Қизимнинг қўғирчоғи билан уйда ёлғизмиз. Иккимиз ҳам бир одамчани соғинаяпмиз. Фақат қўғирчоқ йиғлай ...
7 август 2020
Қишга тайёргарлик. Помидор ва қалампирни ўзим етиштириб, қуритиб, ипга ўтказиб деворга илдим. Кўўп бонкаям беркитганмиз. ...