UzPoster
8 июн 2020

АҚШдаги тўполон ва Сўхдаги жанжал ўртасидаги ўхшаш томонлар қаерда?

Рунетда, унинг кетидан эса ўзнетда АҚШдаги воқеаларнинг муҳокамаси давом этмоқда. “Ирқчи эмасман, лекин дўконларни ёқишнинг қора танлилар ҳуқуқларига қандай алоқаси бор?” деб тушуна олмаётганлар ҳали ҳам жуда кўп.

Улар ўзларига бу саволни бериб, унга жавоб тополмаётган бир пайтда Ўзбекистоннинг ўзида шунга ўхшаш воқеа рўй берди, лекин кўпчилик унинг АҚШдаги воқеаларга ўхшаш жиҳатларини пайқамай қолди.

Ўзи шунақа бўлади – ўзинг яшаб турган жамият контекстида воқеаларга бошқачароқ қарайсан, уни тушунишинг осонроқ бўлади.

Сўхдаги воқеалардан мендан яхшироқ хабардорсиз. Катта тўполон, жанжал, уруш. Сўхлик бир гуруҳ одамлар каттакон жанжалда, оммавий муштлашувда иштирок этди.

Ўз хатти-ҳаракатлари билан улар, мундай олиб қараганда, миллий низо ва давлатлараро можаро келтириб чиқарди. Қонун бузилди: улар муаммосини давлат идораларига тинч йўл билан айтмай, муштлашувга, агрессив ҳаракатга киришиб кетди, қўшни давлат ҳудудини тошбўрон қилди.

Лекин уларни қамашмади, жавобгарликка тортишмади. Интернет фаолларидан ҳеч ким муштлашув иштирокчиларини қонун бузганликда айбламади, жазолашни талаб қилмади.

Чунки сўхликларнинг аҳволи ўзбекистонликларга тушунарли – бу воқеаларнинг сабабини биз яхши биламиз. Шунинг учун қандайдир жазо чоралари ўрнига кимсан бош вазир бориб, вазиятни изига солиб қайтди.

АҚШдаги афроамерикаликлар ҳаракати ҳам шунга ўхшайди, фақат миқёси бошқачароқ. Дискриминациядан, ғайриинсоний муомаладан тўйиб кетган аҳоли агрессив ҳаракатларга киришиб кетди.

Биринчи мисолда ҳам, иккинчи мисолда ҳам агрессив ҳаракатларни оқлаб бўлмайди, лекин уларнинг контекстига қараб бошқачароқ ёндашилмоқда, алоҳида шахсларни жазолаш йўли билан масалани ҳал қилиб бўлмаслигини тушунган элита портлашга сабаб бўлган ички муаммони ҳал қилишга уринмоқда.

Яна бир қизиқ параллель. Сўхлик битирувчиларга давлат грантидан университетларга киришда 500 та квота ажратилибди. Ахир бу Ғарб давлатларидаги тескари (ижобий) дискриминациянинг ўзгинаси-ку: тарихан нотенг муносабатлар туфайли жамиятнинг бошқа қатламларидан тараққиётда қолиб кетган қатламларга кўпроқ имконият берилади, токи улар имкониятларни тенглаштириб олсин ва жамиятнинг тенг ҳуқуқли қисмига айлансин.

Тарихий адолатсизликни бартараф қилиш учун университетларда, сиёсатда, ТВда, кинода қора танлиларга ва аёлларга квоталар ажратилади.

Бу ҳамма учун манфаатли – ортда қолиб кетган қатламнинг ҳаёти яхшиланиб, норозилиги пасаяди, илғорроқ қатламнинг қулоғи тинч бўлади, норози қатламнинг агрессиясидан қўрқмайди.

Сўх чекка ва ноқулай жойлашуви туфайли кўп муаммоларга эга. 500 та грант ўрни ёрдамида етиштириладиган кадрлар туманнинг муаммоларини ҳал қилишга хизмат қилиши режалаштирилмоқда келажакда.

Кўпроқ билимли кадрлар, яхши ўқитувчилар, шифокорлар, давлат ходимлари бўлса, кўп масалалар ўз ечимини топиши мумкин. Мутлақ объектив адолат нуқтаи назаридан университетга туғилган жойингга, ирқингга ё жинсингга қараб эмас, билимингга қараб киришинг керак, лекин контекстуал адолат ҳам бор – у мана шундай вазиятларда объектив адолатдан тўғрироқ ва самаралироқ бўлади.

Эльдар Асанов,
Телеграмдаги «Асанов формати» блогери

Тағин ўқинг
10 май 2017
Жорий йилнинг март ойида Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди (Ўзбекистон таркибидаги республика) 39 ёшли ҳуқуқ ҳимоячиси Аъзам Фармоновни озодликдан маҳрум ...
26 декабр 2019
Кечган йилда Ўзбекистон табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини оширди, бироқ бундан ўзбек халқи рўшнолик кўрмади. 2018 йил бошидан «Ўзбекнефтгаз» ...
18 сентябр 2018
Ўзбек интернети қаҳрамони, телебошловчи, сиёсатшунос, сиёсий фанлар номзоди ва Журналистика университети ректори Шерзод Қудратхўжаев рус аёлига қўполлик қилиб, ундан ...
8 июл 2019
Дилором Иcҳоқова 1955 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат университети журналистика факультетига ўқишга кирган. Шеърлари матбуотда чоп қилинган. «Эрк» ...
Блоглар
3 январ 2023
Улуғ ўзбек шоири ва муҳолифат лидери Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатнинг 20-қисмида журналистнинг «Адабиёт нима?» деган ...
25 декабр 2022
Улуғ ўзбек шоири ва муҳолифат лидери Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатнинг 18-қисмидан 90-йилларда таниқли адабиётшунос Иброҳим ...
20 декабр 2022
Улуғ ўзбек шоири ва муҳолифат лидери Муҳаммад Солиҳ суҳбатнинг 17-қисми мухолифат ва ҳокимиятнинг келажаги ҳақида ...