Асосий мавзулар
25 июн 2020

“Сеҳргар” Акмал Саидов ҳақида

​​Халқаро пресс-клубда матбуот анжумани бўлиб ўтибди, унда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов бундай гапларни айтиб ўтибди:

«Ходимим Андижонга борди. Марҳумнинг оиласида бўлди. Оила аъзолари ундан нимани сўрашганини биласизми? «Бизни блогерлар қийнаб юборишди. Бизнинг қайғумиздан улар нима қилишмоқчи эканини биласизми? Нима қилишмоқчи эканликларини билмаймиз. Бизларни блогерлардан ҳимоя қилинг». Бу марҳум оила аъзоларининг сўзлари».

Мен шахсан Акмал Саидовни бир неча ўн йиллар давомида ғарбни кўзи учун йўқ нарсаларни бор қилиб, бор нарсаларни йўқ қилиб келган “юридический сеҳргар”лардан бири, деб биламан.

Ўша машъум Жаслиқни ғарбга болалар оромгоҳи каби кўрсатишга уринишларингизни биламиз. Ўзбекистон болалар меҳнатидан фойдаланилмаслигини жаҳл билан гапирганингизни ўша пайтда ноябрь ойида пахта даласида қўллари совқотган болалар пахта билан банд бўлиб ўқишмаган бўлса-да, биз ўқиганмиз.

Агар блогерлар бўлмаганида ўша Андижондаги кейснинг қопқоғи ёпиқлигича қолиб кетарди, деб ҳам ишонаман. Ўша марҳум йигит оила аъзоларининг “шу видеони чиқариб беринглар”, деб ўзлари ёзган гапларининг скринлари ҳам бор.

Балки улар ростдан ҳам шундай гап айтишгандир, безор бўлишгандир саволлар бера бошлаган блогеру журналистлардан. Аммо ишни оммага ёяр экансан, охиригача туриб беришни ҳам ўйлаш керак.

Умуман, Акмал Саидовнинг ушбу даҳшатли ишга алоқадор нутқида алоҳида урғу бериб блогерларни қоралаб ўтиб кетиши бир нечта саволлар қолдириб кетяпти.

Блогерлар блогерлик қилса майлими, Акмал Саидов?

Нурбек Алимов
Ижтимоий медиа блогери

Тағин ўқинг
19 сентябр 2015
Бугун ижтимоий тармоқ орқали билдирилишича, кеча тушлик пайтида Андижон вилоятининг Мархамат туманидаги 31-мактабдан икки нафар биринчи синф ўқувчилари ўғирланган. ...
17 октябр 2016
Мебел жиҳозлари дўконига, эксклюзив шаклда Марказий Осиё давлат рахбарларига мўлжалланган “Президентлик курси”си келтирилди. Курси енгил бир ҳаракат билан, тез ...
20 апрел 2017
18-19 апрел кунлари Тошкент шаҳар ҳокимларининг ярмидан кўпи алмашгани сабабларини таҳлил қилган Kun.uz нашри энг аввало буни аҳолидан тушаётган ...
20 апрел 2019
20 апрель куни Қозоғистоннинг Жамбул вилоятидаги “Тошкент-Олмаота” трассасида автобус ҳалокатга учради. Йўловчилари аксарият ўзбекистонликлар бўлган автобус ҳалокатида камида 11 ...
Блоглар
14 сентябр 2020
Бир танишим бор эди. Ҳозир ўтиб кетган. Икки-уч йилда чорраҳа ёки метро вагонида тўқнаш келиб ...
11 сентябр 2020
“Биз томонларгаям коронавирус инфекция етиб келди. Қишлахта ўн бешта одамда ўша касаллик бор экан”,- деди ...
7 сентябр 2020
Бизда бугундан совуқроқ кузак шамоли бошланди. Мен каби совуққа юпқа одамлар енги узун кўйлак кийиб ...