Асосий мавзулар
12 август 2020

Бобомуроднинг онаси: ўғлим “Қора мерган” тахаллуси билан мақолалар ёзмаган!

Бишкекда ҳибсга олинган ўзбек журналисти Бобомурод Абдуллаевнинг онаси Гавҳар Мадаминова 12 август куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга видеомурожаат билан чиқди.

“Ўғлим “Қора мерган” тахаллуси билан мақолалар ёзаётган одамга алоқаси йўқлигини менга онт ичиб айтган эди. Бу унга душманлари томонидан уюштирилаётган туҳмат. Тергов ҳибсхонасида унга: “Сен ҳозир чиқаётирсан. Лекин келаси сафар сени бошқача қилиб қўлга туширамиз. Шунда сени бир йилга қаматсак ҳам бу ердан тирик чиқмайсан. Суякларингни тош майдалагичдан ўтказиб, онангга юборамиз, дейишган”, дея билдиради видеомурожаатида журналистнинг онаси.

Бобомурод Абдуллаев суд арафасида журналистларга уни “Қора мерган” тахаллуси остидаги мақолаларни ёзганликда гумон қилиб Мирзо Улуғбек тумани суди 23 июль куни унга нисбатан “сиртдан айблов эълон қилиб бўлгани”ни айтган эди.

Бишкек шаҳрининг Биринчи май тумани суди 10 август куни эҳтиёт чораси сифатида ўзбек журналисти Бобомурод Абдуллаевни 8 сентябрга қадар қамоқда қолдиришга қарор чиқарганди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
27 сентябр 2017
27 сентябр куни транспорт прокуратураси талаби билан Яшнаобод туман ички ишлар бўлимига олиб кетилган ёзувчи Нурилла Отахонов (Нуриллоҳ Нуруллоҳ ...
16 март 2017
Медведевга совға қилинган  муҳташам қаср ҳикояси Навальний ҳисоботи марказидан ўрин олди. Маълум бўлишича, Россия бош вазирига яқинлиги айтилаётган жамғармага ...
23 январ 2017
Ўзбекистон ватандоши 35 яшар Гулсанам Й. ва 28 ёшдаги Ҳакима К. Фатхия туманидаги автопаркда бир кеча учун 200 лира ...
6 апрел 2018
Президент Шавкат Мирзиёевнинг молия тизими ва тендер «ўйинлар»ини танқид қилгани ортидан Ўзбекистонда очиқ тендер савдолари бекор қилинди ва давлат ...
Блоглар
14 сентябр 2020
Бир танишим бор эди. Ҳозир ўтиб кетган. Икки-уч йилда чорраҳа ёки метро вагонида тўқнаш келиб ...
11 сентябр 2020
“Биз томонларгаям коронавирус инфекция етиб келди. Қишлахта ўн бешта одамда ўша касаллик бор экан”,- деди ...
7 сентябр 2020
Бизда бугундан совуқроқ кузак шамоли бошланди. Мен каби совуққа юпқа одамлар енги узун кўйлак кийиб ...