Кўзқараш
25 феврал 2022

Русларнинг Харьков остонасидаги талофати

Чегарадан 40 км узоқликдаги Харьков шаҳрининг ҳам олинмаганлиги рус армиясининг аҳволи ЧАТОҚЛИГИНИНГ исботидир. Хабарларга қараганда, рус армияси Харьков шаҳри остонасида жуда катта талофатлар берган. ( 50 та танк ва 100 лаб зирҳли машиналар ёқиб юборилган) Пойтахт Киевдан 30 км узоқликдаги ҳарбий айропортни эгаллаш режаси ҳам тамоман барбод бўлган. Руслар бу ҳарбий аэропортни 40 та вертолётлардаги десант қисмлари билан босиб олиб катта ҚЎШИН КИРИШИ УЧУН ПЛАТСДАРМ яратиши керак эди. Вертолётдаги десант тушган, бир неча соатга ҳудудни эгаллаган, лекин Украина МАХСУС ҚЎШИНЛАРИ КЕЛИБ УЛАРНИ ҲАММАСИНИ ҚИРИБ ТАШЛАГАН. (режага кўра, бу ерга 4000та махсус десант қўшини қўниб, улар Киевга ҳужум уюштириши керак эди) Махсус қўшин учиб келмаган. Ўз навбатида бугун НАТО нинг Брусселда катта йиғилиши ўтказилиши кутилмоқда, бунда Украинага бериладиган ҳарбий ва молиявий ёрдам муҳокама қилинади.
П. С Франция ўз навбатида ҳали катта мажлис бошланмасидан олдиноқ Украинага 1, 2 миллард доллар миқдорида пул ажратди. (жуда катта пуллар ГРАНТ АСОСИДА ҚАЙТАРИБ ОЛИНМАЙДИ)

Шуҳрат Расул,

таҳлилчи блогер

Тағин ўқинг
30 август 2016
Президент Ислом Каримовнинг на ўлик, на тирик эканлиги давлат сири даражасида маҳфий, янги юртбошининг ким бўлиши ҳамон номаълумлича қоларкан, ...
14 март 2018
ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси собиқ бошлиғи, 56 ёшли полковник Абдукарим Шодиев 9 март куни ҳибсга олинди. «Эрк» ...
2 апрел 2015
Журналист Қудрат Бобожанов расм чизади. Ислом Каримов режими унинг наздида, ўзини ўзи ейдиган ва тағин бошқа минотаврчалар сиз билан ...
26 май 2021
“Абдулла Ғариб продакшн”, рассом Элсевар, рассом Туз ва “Элтуз” янги сиёсий сатирик анимацион фильмлар туркумининг 7-қисмини тақдим этади. Автобусни ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...