Кўзқараш
20 апрел 2023

Рассом Туз ватанга қайтиш ҳуқуқи ҳақида

Олий судда совет даврида қатағон қилинган яна 208 нафар шахс оқланди. 30 йил кечиккан бўлса ҳам олқишга лойиқ иш. 

Мана 30 йилдан ошдики, зиëлилар риторикасида «Чўлпон¸ Фитрат ва Қодирийлар зулм кўрди¸ эзилди ва мустақиллик шарофати билан оқланди» деган гап қайта қайта такрорланади. 

Шуни айтиш керакки, бу уч зиëли Сталин репрессияси қурбони ўлароқ Сталин ўлганиден кейин Совет суди тарафидан расман оқланган эди. Аммо Совет давридаги ўзбек «зиëлилари» бу расман оқланган буюклардан ҳуркиб то Ўзбекистон мустақил бўлган тўқсонларгача жим ўтиришди. 

Сассизлик, қўрқоқлик ва андиша микроблари ўзбек зиëлиларининг ҳужайраларига абадий ерлашиб, қадрдон бўлиб кетган дебам ўйлаб қоламан. 

Ҳозир айтмоқчи бўлган гапимнинг эса аниқ ва камида учта адресати бор: 

Усмон Азим, Мурод Муҳаммад Дўст ва Хуршид Даврон!

Муҳтарам оғалар, сиздан тилагимиз ва тамаъмиз бор.

Марҳамат қилиб сизлар билан бир сафда бўлган ва, яна ҳам тўғрироғи, ўткан асрнинг саксон ва тўқсонларида сизлар мансуб бўлган адабий тўлқин лидери бўлган шоир, жадид тафаккурли сиëсатчи Муҳаммад Солиҳни ватанга қайтиши ва шу ватанда унинг китоблари чиқишини ëқлаб бир оғиз гап айтинг.

Мана мен бу гапни айтдим. Ҳеч бўлмаганда шу таклиф тўғри дея қўллаб қувватланг.

Биргина жумла айтинг. Дўст учун¸ миллатдошимиз учун. Бугун ва келажак учун!

Муҳаммад Солиҳ, фақатгина журъат топиб, ўз даврида Ислом Каримовга мухолиф бўлгани ва президентликка номзодлигини кўрсатгани учунгина мамлакатдан сургун қилинди. Сиртдан суд ҳукми чиқарилди. Укалари қамалди. Қодирий¸ Фитрату Чўлпонлар китоблари 1937 йилда қандай тақиқланган бўлса Муҳаммад Солиҳ китоблари Каримов даврида шундай қатағон қилинди. 

Муҳаммад Солиҳнинг адабиëтдаги сафдошларидан фақат Рауф Парфигина ҳукмдор ва сиëсий конюнктурадан қўрқмай ўз дўсти ҳимоясига сўз айта олди. 

Аҳмад Аъзам¸ Ҳалима Худойбердиева¸ Эркин Воҳидов каби Муҳаммад Солиҳни яқиндан таниган ва унинг улкан адабиëт дарғаси эканлигини ичдан ҳис қилган дўстларимиз бир оғиз гап айта олмай бу дунëдан сассиз ўтиб кетишди. 

Бугунги Ўзбекистонга «Янги» деган ëрлиқ қўйилди. «Янги» сўзи ва «жадид» калимаси синоним, яъни бир хил сўздир («Янги» туркча «жадид» арабча) 

Жадидлик ғоялари бугунги Ўзбекистонда қадр топаëтгани таҳсинга лойиқ.

Каримов ва Муҳаммад Солиҳ зиддияти – бу эски Ўзбекистоннинг салбий мероси. 

Каримов ўлди ва аллақачон унинг мамлакат тараққиëтини орқага тортаëтган зиддиятли меросидан воз кечиш пайти келди.

Буни қандай тез қилсак шунча яхши. 

Ўзбек адабиëтининг улуғ намояндаси Муҳаммад Солиҳ ўзи севган мамлакати Ўзбекистонга келиб, ота-боболари қабрини зиëрат қилсин¸ мухлислари ва қариндошлари билан учрашсин. Китоблари чиқсин. 

Шу заминда туғилган¸ шу юртни улуғлаб унинг эрки ва мустақиллиги учун умрини бағишлаган шоирнинг шу ватанга, ҳеч бўлмаса, меҳмон каби келиб кетиш хоҳиши ўта табиий ва ҳақли истакдир.

Янги давр рухи ва мантиғига ярашадиган иш бу.

Ўз вақтида шоир Мирзо Кенжабек ëзганидек: «Муҳаммад Солиҳнинг сокин сарбасти урушнинг қўшиғи эмасдир!» 

(Расмда Муҳаммад Солиҳ Чехия президенти¸ драматург Вацлав Ҳавел билан. Иккинчи расмда Усмон Азим¸ Шавкат Раҳмон ва Хуршид Давронлар билан бирга)

Рассом Туз

Тағин ўқинг
3 апрел 2018
Миллий хавфсизлик хизматининг меросхўри бўлган Давлат хавфсизлик хизмати ҳали ҳам мухолифатни мавжуд ҳокимиятнинг душмани деб билади. ДХХ раиси Ихтиёр ...
4 декабр 2017
Кўп пул ишлаб, машина ва уй олиш учун хотинини фоҳишаликка ундаган ўзбекистонлик эркак жиноий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда 30 ...
1 ноябр 2024
Мана хафта зувв этиб айланиб, яна сиз билан юзма юзман. Бир хафта ичида нималар бўлмади ўзбекистонда. Келди хуш  гулгун замон ...
12 март 2018
Рассом Кирпи Eltuz.com
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...