Cатира
4 феврал 2016

«Беҳаё» видеоси тарқалгани учун…

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, 1 февраль куни – ўзбекистонлик таниқли хонанда Тамила (Эсмеральда Рахматова)нинг лицензиясиини бекор қилди.

Тамиланинг лицензияси бекор қилиниши унинг “беҳаё видеоси” ижтимоий тармоқларда тарқалгани сабаб экани айтилди. AsiaTerra нашрига кўра, ушбу воқеа ортидан Тамила Қозоғистонга чиқиб кетган.

Матбуотда Тамиланинг лицензияси бекор қилинишига унинг Telegram тармоғида тарқалган «баҳаё видеоси» сабаб бўлгани айтилмоқда.

28 январь куни ижтимоий тармоқда тарқалган видеода номаълум эркак ўзбек хонандаси Тамила экани иддао қилинаётган аёлдан юлдуз бўлгунига қадар у ким бўлгани ҳақида сўрайди.

Аёл эса шартта ўрнидан туради-да, иштонини ечиб, камерага орқасини қаратади. Яна бир видеода Тамила экани тахмин этилаётган яланғоч аёл катта йўл ўртасида тўнқайиб, орқасини кўрсатади, бироқ иккинчи видеодаги аёл Тамила эмаслиги билдирилган.

«Озодлик» хабарига кўра, Фейсбукда Jе suis Tamila Тамила ҳимоячилари гуруҳи очилган бир пайтда Тамила тармоқда ва ҳаётда ғазабнок ўзбек ҳукумати ва тоқатсиз жамиятнинг ҳам қаттиқ босими остида қолган ва Қозоғистонга чиқиб кетишга мажбур бўлган.

Ҳозирда хонанданинг инстаграм ва бошқа тармоқлардаги аккаунтлари ҳам ўчирилган. «Маънавият дарсларида қатнашмади», «лозими унақа, тақинчоғи бундай» сингари турли сабаб ва бахоналар билан кейинги даврда ўнлаб ўзбек артистлари лицензиялари олиб қўйилган, уларнинг айримлари мамлакатдан чиқиб кетган.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 октябр 2023
Мирзиёевнинг Қашқадарёга ташрифи олдидан пахта терими бўйича Қашқадарёда режа бажарилгани ҳақидаги маълумот аслида қўшиб ёзилгани айтилмоқда. Қашқадарё вилояти пахта ...
24 ноябр 2016
2016 йилнинг 11 ноябрида ўзбек ҳуқуқ ҳимоячисининг аёли у билан турмада учрашди. Сафар олдидан биз Озода Ёқубовадан унинг маҳкумликдаги ...
14 феврал 2020
Рассом Кирпи
17 феврал 2020
13 февраль кунининг биринчи ярмида қозоқ тилидаги машҳур сайтларнинг деярли барчаси собиқ президент Нурсултон Назарбоевнинг набираси Ойсултон тарқатган хабарга ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...