Кўзқараш
10 октябр 2024

Cекуляр давлат кўзини шамғалат қилиш

Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ўқувчилар бу тухмат деб аюҳаннос солди. Яна шунча обуначилар мактабдаги гендер айирмачилиги рост эканини тасдиқлади.

Кишилар ўзига ёқмаган, рост маълумотга нисбатан “бу туҳмат”, “буюртма” ва бошқа асоссиз ҳақоратлар ёғдириши табиий ҳимоя механизми. Бироқ вазиятга совуқ қараб, “Юкаслиш”нинг ижтимоий тармоқдаги фаолиятини кузатсак мактабда таълимга диний тус берилишини кўрамиз. Бу ёндашув ҳатто рекламаларда, ўқитувчиларнинг ташқи кўринишида яққол акс этади.

Рекламаларда асосан эркак жамоа эътибор марказида. Қиз бола ўқувчилар эса мактабда пишириқ сотиш челленжини уюштиради. Урғу фақат шакл-шамойил, ташқи кўринишга берилган.

Псевдо-психологлар, мотиваторлар саҳнасига айланган “Юксалиш” мактаби Миллий гвардия билан алоқалар ўрнатди. Гендер сепаратизм, таълимга юзаки мотивация ва ташқи кўриниш призмасидан қаровчи Муҳаммадали Эшонқулов қўмондон ўринбосари Сарвар Мамаюсупов билан учрашди. Директор назарида учрашув “Юксалиш” легитим, секуляр мактаб дейиш учун асос бўлади.

Муҳаммадали Эшонқулов Миллий армия қўмондони билан ҳам учрашиши мумкин. Истаса ДХХ раиси билан бирга суратга тушсин. Бу ҳақиқатни асло ўзгартирмайди – “Юксалиш” гендер айирмачилигига асосланган, пассив дин тарғиботчиларини тўплаган мактаблигича қолаверади.

Рассом Туз саҳифасидан

Тағин ўқинг
9 январ 2022
Оқтўба Вилоят ички ишлар бошқармаси икки нафар шахсни “оммавий тартибсизликлар уюштириш” айби билан ҳибсга олди, тўққиз кишига нисбатан жиноят ...
25 апрел 2019
Cиёсий маҳкум, бухоролик 35 яшар ҳуқуқ фаоли Ҳумоюн Раҳмоновнинг халқаро жамоатчиликка йўллаган видеомурожаати 23 апрель куни тармоқда эълон қилинди. ...
17 июн 2019
«Жиян, энди мен сенга ҳеч қачон “ундай қилма, бундай қилма” демайман. Сени Аллоҳдан бошқа ҳеч ким, ҳеч нарса ислоҳ ...
12 январ 2024
Мана азизлар, яна сизлар билан юзма юзман. Сизларга яхши гап айтгим келади. Ëмон гап айтиб кимнингдир кўнглига озор берганимдан ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...