Кўзқараш
24 октябр 2024

Яхши одам ҳақида РТдан эртак

Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича қайтиб келмабди. Бир қариндоши келиб гиламларини сўраб олиб бадар кетибди. Нотанишлар келиб идиш товоқларни сўраб олишибди. Охирида бир одам келиб уйингни менга бер деса яхши одам уйини берворибди.
Уйсиз қолган яхши одам дунë кезишга қарор қилди. Йўлда кетаëтса учта одам қумлоқ ерни чопаëтган экан. Одамлар унга қараб «Эй дарвиш шу ер бизга отамиздан мерос қолди. Аммо қумлоқ ер нима экасак ҳам битмаяпти» дейишди. Яхши одам «отангиз нима деб васият қилган эди?»деб сўради.
«Учовлон бир бўлиб мендан мерос ерни ағдаринглар кам бўлмайсизлар» дея васият қилувди дейишибди одамлар.
Яхши одам ерни ўртасига бориб хассасини тиққан экан қаттиқ нарсага тегибди.
«Шу ерни қазинглар» дебди яхши одам.
Одамлар қазиса хум тўла олтин чиқибди. Одамлар бу олтиндан бир қисмини чорсига тугиб яхши одамга беришибди.
Яхши одам олмабди ва йўлида давом этибди.
Йўлда кетаëтса дарëда катта бир балиқ сувдан ярми чиққанича сузолмай турган экан. Балиқ яхши одамга ëлбориб «мен нега барча балиқлар каби суза олмай қийналиб ëтибман» деб сўради.
Яхши одам қараса балиқ сузгичлари орасига тош кириб қолган экан. Яхши одам бу тошни ҳассаси билан кавлаб олиб қирғоққа қўйди. Балиқ бемалол сузиб кетди. «Эй яхши одам сен мени ҳаëтга қайтардинг. Сузгич қанотларим орасига кириб қолган тош оддий тошмас балки қимматбаҳо олмос эди . Ол уни» дебди балиқ.
Яхши одам бўлса «менга олмос не керак» дея каттагина қимматбаҳо бриллиантни дарëга ирғитиб юборди ва йўлида давом этди.
Йўлда у бир оч арслонни кўрди. Арслон холсиз ëтар эди. «Эй яхши одам мен холдан тойиб юришга ҳам ҳолим йўқ бунинг чораси нима?» дебди Арслон.
Яхши одам қараса арслон очликдан қийналган.
«Сен яхшилаб овқатланишинг керак. Аммо сахрода бирор бир тирик жон кўринмайди сен ейдиган¸. Яхшиси мени еяқол» дебди яхши одам.
Арслон бир ирғиб яхши одамни устига ўзини отди ва яхши одамни еб қоринини тўйғазди.

Шундай қилиб дунëда яхши одам биттага камайибди.

Азиз дўстим сиз ўзингизни яхши одам деб биласизми? Ким у яхши одам. Насиба Абдуллаева куйлаган «яхши одамлар» қайси планетада яшайди?

Eltuz – Ўзбекистон ва ўзбекларнинг сиёсий кайфиятини акс эттирадиган майдон. Канал ҳомийси бўлинг ва сиз эксклюзив бонусларга эга бўласиз. Батафсил маълумот:    / @eltuz  

Тағин ўқинг
15 март 2018
Президент Мирзиёев танқиди ортидан 15 март куни «Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга ...
31 декабр 2018
“Open Democracy” (Очиқ демократия) онлайн ресурси улкан қурилиш лойиҳаси – “Тошкент сити” бўйича суриштирувини эълон қилди. Суриштирув давомида қурилиш ...
3 июл 2019
Халқаро компаниялар Буюк Британиядаги корпоратив шаффофлик ва ҳисобдорликнинг заиф режимидан фойдаланиб, ватанидаги манфаатлари ва мулкини ниқоблаши мумкин. Кристиан Ласслетт ...
15 август 2018
Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси йиғилишида хотин-қизлар билан эркакларнинг биргаликда бассейнда чўмилишига эътирозли шикоятлар тушгани билдирилган. Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Элмира ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...