Кундалик
3 август 2018

Текин шўрванинг гўшти бемаза

Бир пайтлар нефтбазадан бензин, солярка олиб чиқиб сотар эдик. Яширинча олиб чиқар эдик, ишчиларига пул берсак, ҳеч ким йўқлигида олиб чиқиб беришарди.

Бир кун кечки пайт бензин олиш учун нефтбазанинг орқа дарвозаси ёнида кутиб турсам, бир бола ҳам ёнимда туриб олди. У одамдан қўрқиб ишчилар бензинни олиб чиқиб менга бера олишмаяпти, мен ҳам кутавериб чарчадим.

Кейин ҳалиги боладан нега бу ерда турганини сўрасам, шамчироққа ёқилғи истаб келган экан. Тезроқ боладан қутулиб, бензинни олиб чиқиш учун уйдан беш литрча соляркани идишига қуйиб бердим, пул бермоқчи бўлганди олмадим, дуо қилиб кетди.

Уч-тўрт кундан кейин яна ўша аҳвол, ўша бола дарвоза олдида турарди, яна солярка керак бўлиб қолибди, бу сафар ҳам уйдан тўлдириб бердим, раҳмат айтиб кетди.

Кейин эса кунда-кун ора келишга ўрганиб олди, худди қонуний ҳаққини ундиргани келгандек. Охири безор бўлдим, соляркага озгина бензин аралаштириб бериб юбордим. Эртасига мендан келиб сўраяпти:

– Кеча менга нима бало қуйиб бергандингиз? Уйга бориб шамчироққа ёғ қуйиб шундай гугурт чаққандим “лоп” этиб олов чиқиб бутун уйимиз ёришиб кетди.

Шунда эътибор берибман боланинг қоши куйиб, ўрни шўр босган шудгорга ўхшаб қолган экан.

Акмал Набиев,
Eltuz.com, 30 Oктябрь, 2015 йил

Тағин ўқинг
8 август 2018
Рассом Туз бугун эътиборни Россия пропагандасининг “қонхўр энага” фожиасидан Марказий Осиё муҳожирларига қарши фойдаланаётгани мавзуига қаратади. Рассом Туз 2016 ...
29 ноябр 2016
Ўзбекистоннинг чегара ҳудудларида аҳолининг кўзи қўшни мамлакатлар худудига ўтган магистрал газ қувурларига тушади. Ўзбекистон газининг аксарияти қўшни давлатлардан ташқари, ...
22 март 2016
Газетада ёзилишича, цех бошлиғи нашриётнинг рангли принтерида 30 та юз долларлик купюра тайёрлаган. Сохта валютани ўтказиш учун ўзига иккита ...
1 март 2019
Ўзбекистон Молия вазирлигининг маълум қилишича, мамлакатда депутатлар ва сенаторлар 1,56 млн сўм (186 доллар), вазирлар 1,727 млн сўм (205 ...
Блоглар
9 декабр 2019
Абдували Қутбиддин 8 декабрь куни 59 ёшида Тошкентда вафот этди. Замондошлари наздида у ўзбекнинг далли ...
9 декабр 2019
7 декабрь куни президент Шавкат Мирзиёев, ҳар йилги анъанага кўра, Ўзбекистон Конституциясининг 27 йиллигига бағишланган ...
4 декабр 2019
(Муҳаммад Солиҳ ва Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон суҳбатларини тинглаб) 1980 йиллар бошида раҳматли отам Мадамин Бек ...