Кундалик
31 октябр 2015

“Энди биз, очдан ўламизми?”

Акмал Набиев
Eltuz.com

Укам, мен кўпни кўрган, сиз эсласангиз керак Тожикистонда бўлган урушни. Мен ўшанда Душанбеда бўлган, бир томонда “Шаҳидон”, бир томонда “Озоди”. Икки томонда ҳам мусулмонлар бир-бирини отган, мен кўрган ўша даҳшатли воқеаларни.

Мен кимга қўшилишим керак эди? Икки томонда ҳам ўзимнинг миллатим эди-ку. Кейин мен Душанбедан кетган уйимга, Ҳўжандга кетган. Уйда очарчилик эди. Бир бурда нонга зор эди одамлар, макка унидан зоғора қилиб едик.

Ҳеч эсимдан чиқмайди бир ярим яшар қизим “адажон, энди очдан ўламизми?” деди. Мен чидай олмадим, нимадир қилишим керак эди. Уйдан кларнет (сурнай)имни олиб Ўзбекистонга ўтиб кетдим, кўча ва бозорларда чалиб нонга пул топиш учун.

Чегарадан ўтиш ҳам қийин эди, мени созанда бўлганим учун осон ўтказиб юборишарди ўзбек чегарачилари (Тожикистон томонда эса чегара деярли назоратсиз эди). Бир куни бир каттароқ чегарачи менга “Жомадонингиздаги нима, кўрсатинг” деди, мен ғилофдан сурнайни чиқаргандим бироз шубҳаланиб” Агар созанда бўлсангиз “Қаро кўзим”ни чалиб беринг-чи?” деди.

Мен сурнайни созлаб чалиб бердим, кейин нафақат “Қаро кўзим” деярли барча ўзбек мумтоз мусиқаларини чала олишимни айтдим. Ҳалиги амалдор менга раҳмат айтиб чўнтагимга пул солиб кетди.

Ука мен тожик, ўзбекларнинг яхшилигини кўрган, шунинг учун ким ўзбекларни ямон деса уришаман. Ўшанда Ўзбекистонда бир кун сурнай чалиб пул топдим, қайтишда йигирмата нон олиб кетардим, хурсанд бўлиб нон сотиб олгани кетаётсам бир яшроқ бала мен билан сўрашиб “Сиз кларнетчими?” деди, мен “Ҳа қаердан билдингиз?”деб сўрасам, кулиб туриб қўлимдаги кларнет ғилофига ишора қилди.

У бола қўшиқчи экан, мени ўзи билан тўйга боришга таклиф қилди, мен уйга йигирмата нон олиб боришим кераклиги, оилам ўша нон билан кейинги боришимгача тирикчилик қилиб туришларини айтдим. У бола менга ялинди, “Мен сизга эртага қирқта нон олиб бераман” деди.

Хуллас ўша куни улар билан Зоминга тўйга кетдик. Тўй зўр бўлди, тўйлар тўйга уланиб бир ҳафта ўшалар билан қолиб кетдим.

Тўйда кўп пул тушарди, тушаётган пуллар ҳам мени қизиқтирмасди. Сизлар томонда “Жаз” (“Жиз” демоқчи) деган офқат бўларкан, жуда мазали, ҳар оғзимга олиб борганда қизимнинг “Дадажон энди очдан ўламизми?” деб турган ҳолати келаверарди.

Бир ҳафта ичимни ит тирнади, гуруҳдаги болалар аҳволимни кўриб кўнглимни кўтаришга ҳаракат қилишарди. Бир ҳафтадан кейин қўшиқчи бола мени Ўратепагача ташлаб қўйиш учун такси гаплашди, чегарадагилар билан ҳам танишчилиги бор экан ортиқча текширтирмай ўтказиб юборди.

Чегарага яқинлашганда қўшиқчи болага қирқта нон ҳақида эслатсам кулиб туриб “Эсимда, ҳаммасини олганман” деди.

Чегарага етиб келгач хайрлашаётганда машинани орқасини очиб “Бу сизга гуруҳимиз номидан совға” деди, қарасам, икки қоп ун, бир қоп шакар бор экан. Биласизми. бир бурда нонга зор бўлган одамлар учун бу жуда катта бойлик эди.

Уйга келсам онажоним унларни кўриб севинчдан йиғлаб юборди. Кейин бир қоп унни онамларга бердим, ўзим бир қоп унни олиб қолдим. Худди катта бойликдек яшириб қўйдик. Одамларнинг уйида икки кило уни бўлса бу катта нарса эди у пайтлар, мен эса икки қоп ун олиб келгандим.

Шу бўйи бир неча йил ўзбекистонлик санъаткорлар билан тўйларда юрдим. Ўша пайтларда бизнинг гуруҳда ўртакаш бўлиб юрган бола ҳозир таниқли қўшиқчи (Шу ерида Ўзбекистонда таниқли бўлган бир қўшиқчи номини айтди) бўлиб кетган. Мени айтсангиз танийди, кўрсангиз салом айтиб қўйинг (Соддалик-да, мен қаерда-ю таниқли қўшиқчи қаерда).

Ўқиганлар муродига етсин.

Тағин ўқинг
16 март 2018
Ўзбекистон собиқ президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг яқинлари орасида унинг «чўнтаги» сифатида танилган шахс – Журъат Мелиқулов қамоқдан бутунлай ...
21 май 2018
Президент Мирзиёев 19-20 май кунлари Андижонда ўтган йиғилишда ДХХ ходимларига уй қуриш ва маошини кўтаришга ваъда берди. “Ҳозир қўл ...
12 ноябр 2018
Бугунги кунда ўз махсулотини мамлакат ичида муваффақаиятли сотаëтган “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd.” МЧЖ ҚКси ўз брендини турк компаниясига бой ...
10 феврал 2019
Ўзбек жамиятидаги муҳофазакор қатламнинг турк сериалларига қарши “жиҳоди”нинг ажабланадиган жойи йўқ. Аслида бу масаланинг илдизи психологик мавзу. Анъанавий муҳофазакорларнинг ...
Блоглар
11 декабр 2019
Кун ўтмоқда, сана ўзгармоқда, лекин ижобий ўзгаришлар рўй бермаяпти. Мен Одил Элмурод, ”Эзгулик” инсон ҳуқуқлари ...
10 декабр 2019
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида раис ўринбосари бўлиб ишлаган Дилшодбек Ҳошимов ушбу муассасага Жаслиқ қамоқхонаси мулозимлигидан келган ...
9 декабр 2019
Абдували Қутбиддин 8 декабрь куни 59 ёшида Тошкентда вафот этди. Замондошлари наздида у ўзбекнинг далли ...